1-маъруза. «Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар


Download 16.08 Kb.
bet1/4
Sana22.03.2023
Hajmi16.08 Kb.
#1286878
  1   2   3   4
Bog'liq
1.Метрология, стандартлаштириш ва


1-маъруза. «Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш» фанининг мақсади ва
метрология бўйича асосий атамалар
Режа:
1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
2. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар.

1. Фаннинг мақсад ва вазифалари. "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот, соҳага ИСО 9000:2000 стандартлари асосида сифат менежменти тизимини жорий қилиш, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш муолажалари бўйича масалалар билан шуғулланиш, ҳамда меъёрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир. Асосий вазифаси эса талабаларга узлуксиз таълим тизимида "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" асослари бўйича мукаммал билим беришдир.
Ушбу фан намунавий ўқув режасининг умумкасбий фанлар блокига киритилган бўлиб, бакалавриатнинг барча таълим йўналишлари бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган. Фанни ўрганиш натижасида талабалар метрология бўйича асосий қоидаларни, талаблар ва меъёрларни, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан ишлашни билиши ва мавжуд билимларини, тажрибаларини амалий фаолиятда қўллай билиши лозим ҳисобланади. Бу ҳозирги кунда, айниқса, халқаро стандартларнинг талабларига мос келувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва унинг рақобатбардошлилигини таъминлашда долзарб масалалардан бири саналади.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича асосий мақсад маҳсулотлар ва хизматлар сифатини таъминлашдир.
2. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар.
Метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг халқаро ва тармоқлараро аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ўзаро тушуниш ва ҳаракатларни келишишда метрологик атамаларнинг бирлилиги ва қабул қилинган тушунчаларга аниқ риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида" Қонунида, Ўз ЎДТ нинг асос бўлувчи ҳужжатлари O’z DSt 8.010:2002, O’z DSt 8.010.2:2003, O’z DSt 8.010.3:2004, O’z DSt 8.010.4:2002 да ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фойдаланиладиган “Tst 45.025.2000. Метрологик таъминот. Атамалар.” тармоқ стандартида метрология бўйича қуйидаги асосий атама ва тушунчалар келтирилган:

Download 16.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling