1-маъруза. «Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар


Download 16.08 Kb.
bet2/4
Sana22.03.2023
Hajmi16.08 Kb.
#1286878
1   2   3   4
Bog'liq
1.Метрология, стандартлаштириш ва

Метрология – Ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан.
Ўлчашлар бирлилиги – Ўлчашларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат.
Ўлчаш – махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш.
Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади.
Ўлчаш асбоби (прибор) деб, кузатувчи идрок қилиши учун қулай шаклдаги ўлчов информацияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади. Ўлчовлар бир қийматли, кўп қийматли ва ўлчовлар тўпламидан иборат бўлади. Бир қийматли ўлчовлар бир хил ўлчамли физик катталикни қайта ўлчайди. Масалан: ўзгармас сиғимли конденсаторлар, қадоқ тошлар. Бир қийматли ўлчовлардан тўпламлар ва магазинлар ташкил топади. Кўп қийматли ўлчовларга бўлинмали чизғичлар, индуктивлик вариометри ва ўзгарувчан сиғимли конденсатор мисол бўлади. Ўлчовлар тўплами деб, махсус танланган, фақат алоҳидагина эмас, балки турли бирикмаларда турли ўлчамли қатор бир номли катталикларни қайта ўлчаш мақсадида қўлланиладиган ўлчовлар мажмуига айтилади.
Бирлик эталони – Физик катталикнинг ўлчамини бошқа ўлчаш воситасига бериш мақсадида физик катталик бирлигининг ўлчамини қайта тиклаш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчашлар воситаси.
Давлат эталони – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катталик бирлигининг ўлчамини ўрнатиш учун миллий идора вакилининг қарори билан бошланғич зталон сифатида тан олинган эталон.
Ўлчаш ўзгарткичи - ўлчашга доир ахборотни узатиш, ўзгартириш, ишлов бериш ва сақлаш учун қулай бўлган, аммо кузатувчи бевосита идрок қилиши мумкин бўлмайдиган шаклдаги сигнални ишлаб чиқиш учун хизмат қиладиган ўлчаш воситасидир.

Download 16.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling