Базавий (асос) метрология хизмати – бу алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хизмат бўлиб, бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик таъминот масалалари бўйича иш фаолиятини мувофиқлаштирувчи хизмат.
Давлат метрология назорати – бу ўлчаш воситаларининг тури ва қиёсланиши, сотилиши ва уларнинг прокатини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир.
Давлат метрология текшируви - бу давлат метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган метрология қоидаларига риоя қилиниши текшириш мақсадидаги фаолиятдир.
Ўлчанадиган катталик - ўлчашга тортиладиган катталик.
Ўлчаш воситасини калибрлаш - бу калибрлаш лабораторияси томонидан ўлчаш воситасининг метрологик характеристикаси ҳақиқий қийматларини ва қўлланилишга яроқлилигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадидаги муолажалар мажмуидир.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш – Ўлчаш воситаларининг ўрнатилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрологик хизмат идоралари (бошқа ваколатланган идоралар, ташкилотлар) бажарадиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини тайёрлаш (таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш) га лицензия – Кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланишга ҳуқуқини тасдиқловчи, юридик ва жисмоний шахсларга давлат метрологик хизмат идоралари томонидан бериладигаи ҳужжат.
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш – доналаб ишлаб чиқарилган (ёки Ўзбекистон ҳудудига доналаб келтирилган) ўлчаш воситаларининг, уларнинг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида, қўлланишга ҳуқуқли эканлигини метрологик хизмат томонидан тан олиш.
Метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни аккредитлаш – метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларнинг ўрнатилган аккредитлаш доирасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни ўтказишга ҳуқуқлигини расмий тан олиш.
Юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ҳуқуқига аккредитлаш – юридик шахслар метрологик хизматларининг ўрнатилган доирада ўлчаш воситаларини калибрлашни ўтказиш ҳуқуқини расмий тан олиш.
Ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш – Ўлчашларни бажариш методикасининг унга қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот.
Ўлчашларни бажариш методикаси – Ўлчашлар натижаларига аввалдан маълум бўлган хатолик билан эришишни таъминлайдиган ишлар ва қоидалар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |