Намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади.
Эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади.
Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир.
Ўлчаш аниқлиги – бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаётган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир.
Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир.
Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир.
Ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир.
Ўлчаш объекти у ёки бу физик катталикдир.
Қонунлаштирувчи метрология – бу метрологиянинг бир қисми бўлиб метрология бўйича миллий орган томонидан амалга ошириладиган фаолиятга тааллуқли ва бирликлар, ўлчаш воситалари, ўлчаш лабораторияларига доир давлат талабларига эга.
Метрология хизмати – Давлат идоралари ва юридик шахсларнинг метрологик хизматлари тармоқлари ҳамда уларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлашга йўналтирилган фаолияти.
Ўлчаш воситаларининг қиёсланишни олиб бориш учун метрологик хизматни аккредитлаш – бу қиёслашишларини бажаришга давлат томонидан, давлатнинг ишончли вакили томонидан расмий тан олиниши.
Ўлчаш воситасини қиёслаш усули – бу қиёслаш схемаси бўйича юқоридаги ўлчаш воситаларидан қуйидаги ўлчаш воситаларига бирликнинг ўлчамини узатиш усули.
Ўлчаш воситаларининг қиёслаш натижаларини расмийлаштириш - бу ўлчаш воситаларини қиёслаш натижалари бўйича расмий ҳужжатни тузиш ва ўлчаш воситасини яроқлилигини кўрсатиш.
Ўлчаш воситаларини таққослаш – бу систематик хатоликларни аниқлаш учун ўлчаш воситасини эталон ёки ўша турдаги намуна ўлчаш воситасига солиштириш, яъни ўлчовни ўлчов билан, приборни прибор билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |