- Меҳнат унумдорлиги.
- Вақт бирлиги ичида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган вақт сарфининг камайиши халқ хўжалигининг асосий вазифасидир. Меҳнат унумдорлиги ўлчови деб вақт бирлиги ичида битта ишчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига айтилади (кг/с ёки т/с): Меҳнат унумдорлиги меҳнат интенсивлигидан фарқ қилади. Унда вақт бирлиги ичида ишчи энергия сарф қилинади. Шундай бўлса ҳам, ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори иккала катталик билан аниқланади. Кимё ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқаришни механизациялаш, ташкил этиш, такомиллаштириш хисобига оширилади. Хозирги замонавий кимё саноатида инсон қўл меҳнатидан асосан жараённи, аппаратларни бошқариш, назорат қилиш ва енгил механик операцияларни бажаришда фойдаланилади. Кимё саноатида жараёнлар кўпинча ёпиқ системада ва аппаратларда узлуксиз равишда олиб борилади.
Шунинг учун ҳам катта ишлаб чиқариш корхоналарига аппарат ўлчови ва сони кўп бўлишига қарамай ишчи сони камчиликни ташкил этади (сульфат кислота, фосфор, ўювчи натрий, органик моддалар олиш корхоналари). Кимё корхонари ишчи ва ходимлари ўз билими ва тажриба савияларини ошириб борадилар. Бу эса кундан-кунга такомиллашиб, бораётган технологик жараённи бошқаришда керак бўлади. Меҳнат унумдорлигининг ўсишига меҳнатни бошқариш шакллари катта таъсир кўрсатади: ўзаро мусобақалар, тажриба алмашинув, ишчи, мухандис –технолог персоналлари рағбатлантириш, меҳнат муҳофазаси. Ўта тўғри ва аниқ хисобланган технологик режим параметрларининг кўрсатгичлари, (маҳсулот сарфи, энергия миқдори, маҳсулот чиқиши охиригача ўрнатилган меъёр бўла олмайдилар. Чунки техник маданият савияси, маҳсулот сифатини яхшилаш, янги технологияларни қўллаш натижасида белгиланган меъёрлар ўзгартирилади. Йилдан йилга сульфат кислота, аммиак, хлорид кислота, суперфосфат, синтетик каучук, толалар, органик моддалар, биологик фаол моддалар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш миқдори ошиб бормоқда. - Шунинг учун ҳам катта ишлаб чиқариш корхоналарига аппарат ўлчови ва сони кўп бўлишига қарамай ишчи сони камчиликни ташкил этади (сульфат кислота, фосфор, ўювчи натрий, органик моддалар олиш корхоналари). Кимё корхонари ишчи ва ходимлари ўз билими ва тажриба савияларини ошириб борадилар. Бу эса кундан-кунга такомиллашиб, бораётган технологик жараённи бошқаришда керак бўлади. Меҳнат унумдорлигининг ўсишига меҳнатни бошқариш шакллари катта таъсир кўрсатади: ўзаро мусобақалар, тажриба алмашинув, ишчи, мухандис –технолог персоналлари рағбатлантириш, меҳнат муҳофазаси. Ўта тўғри ва аниқ хисобланган технологик режим параметрларининг кўрсатгичлари, (маҳсулот сарфи, энергия миқдори, маҳсулот чиқиши охиригача ўрнатилган меъёр бўла олмайдилар. Чунки техник маданият савияси, маҳсулот сифатини яхшилаш, янги технологияларни қўллаш натижасида белгиланган меъёрлар ўзгартирилади. Йилдан йилга сульфат кислота, аммиак, хлорид кислота, суперфосфат, синтетик каучук, толалар, органик моддалар, биологик фаол моддалар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш миқдори ошиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |