1-ma’ruza: Umumiy kimyoviy texnologiya fanining mazmuni, predmeti va metodi. Texnologiyani asosiy taraqqiy yo'nalishlari
Download 307.09 Kb.
|
1.2-маьруза
Ҳозирги замон технологиясининг афзаллиги шундаки, у кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ўрганади. Технология икки хил турга бўлинади: механик ва кимёвий. Механик технология моддаларнинг ташқи кўриниши, ўлчами ўзгаришини ўрганади. Кимёвий технология эса кимёвий реакция натижасида моддаларнинг таркиби ва ички структураси ўзгаришини ўрганади. Аслида механик ва кимёвий технологияга чегара шартли равишда қўйилади. Чунки айрим ишлаб чиқаришда механик ва кимёвий технология бир-бирига мос ҳолда олиб борилади. Масалан, металл, қурилиш материаллари, қоғоз ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда. Технологик жараён ва қайта ишлаш физикавий, кимёвий, физик- кимёвий, механик ва иссиқлик техникаси, электротехника ва бошқа бир қатор иқтисодий мухандислик йўналишидаги усуллардан фойдаланади. Физик ва кимёвий жараёнлар аниқ технологик иқтисодий шароитларда, иқтисодий мақсадларни кўзда тутган ҳолда амалга оширилади. Кимёвий технологиянинг вазифаларига қуйидагилар киради: шароитни танлаш ва лойиҳалаш, ишлаб чиқариш жараёнлари турлари ва схемаси, қўшимча операциялар, ҳамда конструкцияни аниқлаш, жихозлар, машиналар учун материал танлаш. Бундан ташқари, халқ хўжалиги билан турли ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини солиштириш, сарф - харажат, маҳсулот таннархи, турли иқтисодий хисоб-китоблар хам мухим вазифалар хисобланади.
Download 307.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling