1-ma’ruza: Umumiy kimyoviy texnologiya fanining mazmuni, predmeti va metodi. Texnologiyani asosiy taraqqiy yo'nalishlari


Технологик жараён классификацияси


Download 307.09 Kb.
bet5/10
Sana31.03.2023
Hajmi307.09 Kb.
#1314157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.2-маьруза

Технологик жараён классификацияси

  • Технологик жараён классификацияси
  • Кимёвий технологик усуллари ва воситаларидан кимёвий ишлаб чиқариш, металлургия, қурилиш материалларни ишлаб чиқариш, ёқилғини қайта ишлаш, тўқимачилик, теричилик, фармацевтика каби ишлаб чиқариш тармоқлари кенг кўламда фойдаланилади. қуйида кимё ишлаб чиқаришнинг асосий ва ёнаки тармоқлари берилган. Улар кундалик ҳаёт давомида тарихий ривожланиб келганлар
  • Ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш.
  • Асосий кимёвий ишлаб чиқариш (кислота, ишқор, тузлар, минерал, ўғитлар ишлаб чиқариш).
  • Нозик ноорганик преапартларни ишлаб чиқариш (кам учрайдиган элементлар, реактивлар, доривор препаратлар)
  • Электрокимёвий ишлаб чиқариш (хлор, водород, ишқорлар, металлар ва бошқалар).
  • Металлургия (қора,рангли, асил ва кам учрайдиган металларни ишлаб чиқариш).
  • Силикат ва боғловчи материалларни ишлаб чиқариш (шиша, цемент, сопол ва бошқалар).
  • Минерал ва пигмент бўёқларни ишлаб чиқариш.

Органик моддаларни ишлаб чиқариш.

  • Органик моддаларни ишлаб чиқариш.
  • Асосий (оғир) органик синтез (спирт, кислота, эфирларни ишлаб чиқариш; метан, углерод оксиди, водород, этеленни қайта ишлаш) Ярим маҳсулот ва бўёқларни ишлаб чиқариш.
  • Нозик органик синтез (дори препаратлари, реактивлар, органик, инсектофунгицидларни ва бошқаларни ишлаб чиқариш)
  • Юқори молекуляр бирикмаларни ишлаб чиқариш (пластмасса,табиий ва сунъий тола, синтетик каучук, пленка ҳосил қилувчилар)
  • Ёқилғи материалларини ишлаб чиқариш (нефт, кўмир, ёғоч, торф ва бошқалар). Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (шакар, углеводлар, ёғ, оқсил, техник биокимё маҳсулотлари, сирка кислотаси, вино ва бошқалар.)
  • 7.Синтетик дори воситаларни ишлаб чиқариш (антибиотик, антисептик, витамин, гормон, алкалоид ва бошқалар)

Санаб ўтилган тармоқлар ҳамма ишлаб чиқаришнинг турларини тўплаб беролмайди. Масалан, сиқилган газларни ишлаб чиқариш, электротермик ишлаб чиқариш ва бошқа Уларнинг ривожланиши ўз навбатида янги йўналишларни келтириб чиқаради. Кимё-технологик жараёнларни турли белгиларига қараб классификациялаш мумкин; хом ашёси, чиқарган маҳсулотига, фазовий ёки агрегат ҳолатига, реагентларнинг физик-кимёвий хоссасига, энергия турига, жихозлар турига. Хом ашё турига қараб минерал, ўсимлик ва ҳайвонот, нефт, кўмирни қайта ишлаш кимёвий технологияларга бўлинади. қўлланилиши ёки товар холати белгиларига қараб ўғитлар, бўёқ,фармацевтик препаратлар, озиқ- овқат маҳсулотлари сунъий ёқилғи технологиясига бўлинади. Реакцияга киришаётган моддаларнинг агрегат холатига қараб суюқ, газсимон, қаттиқ ва кўп фазали системали техналогияга бўлинади. Бундай классификациялаш ўқув адабиётларида кам учрайди. Технология жараёнларининг кимёвий классификациясини элементларнинг даврий системаси группалари бўйича ёки бошқа шунга ўхшаш система орқали тузиш мумкин. Масалан, ишқорий металлар технологияси, оғир металлар технологияси, голлоидлар технологияси ва хакозо.

  • Санаб ўтилган тармоқлар ҳамма ишлаб чиқаришнинг турларини тўплаб беролмайди. Масалан, сиқилган газларни ишлаб чиқариш, электротермик ишлаб чиқариш ва бошқа Уларнинг ривожланиши ўз навбатида янги йўналишларни келтириб чиқаради. Кимё-технологик жараёнларни турли белгиларига қараб классификациялаш мумкин; хом ашёси, чиқарган маҳсулотига, фазовий ёки агрегат ҳолатига, реагентларнинг физик-кимёвий хоссасига, энергия турига, жихозлар турига. Хом ашё турига қараб минерал, ўсимлик ва ҳайвонот, нефт, кўмирни қайта ишлаш кимёвий технологияларга бўлинади. қўлланилиши ёки товар холати белгиларига қараб ўғитлар, бўёқ,фармацевтик препаратлар, озиқ- овқат маҳсулотлари сунъий ёқилғи технологиясига бўлинади. Реакцияга киришаётган моддаларнинг агрегат холатига қараб суюқ, газсимон, қаттиқ ва кўп фазали системали техналогияга бўлинади. Бундай классификациялаш ўқув адабиётларида кам учрайди. Технология жараёнларининг кимёвий классификациясини элементларнинг даврий системаси группалари бўйича ёки бошқа шунга ўхшаш система орқали тузиш мумкин. Масалан, ишқорий металлар технологияси, оғир металлар технологияси, голлоидлар технологияси ва хакозо.
  • Технология яна кимёвий реакция турлари бўйича бўлинади: қайтарилиш, оксидланиш, хлорлаш, сульфолаш, парчаланиш, электролаш ва бошқалар. Д.А.Энштейн технологияни кимёвий реакциянинг физик-кимёвий хоссаларга
  • қараб классификациялаган: оддий, мураккаб (кетма-кет,параллел реакциялар).
  • Аппаратлар турига қараб майдалаш, янчиш, фазаларни ажратиш, иситиш, совутиш, умуман олганда технологияни турларга бўлиб ўрганиш шартли равишда қабул қилинган.

Download 307.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling