Муҳим технологик тушунчалар ва аниқлашлар. - Муҳим технологик тушунчалар ва аниқлашлар.
- Кимёвий технология, кимёвий, физикавий, физик-кимёвий тушунчаларга асосланади. Шунинг учун уларда қўлланиладиган термин ва қонуниятлардан кенг фойдаланади. Улардан ташқари умумий-мухандислик ва ўзига хос бўлган терминларни ишлатади. Физик-кимёвий қонуниятлардан фойдаланиб қўлланиш сохалари, тажриба мақсадларини аниқлайди. Айрим холатларда аналоглар бўйича турли константалардан фойдаланади. Физик-хом ашёнинг принциплари, асосий умумлашмалари жараёнларнинг кетиши, технологик масалаларни ечишда қўлланилади. Кимё-технологик ишлаб чиқаришда жараёнларнинг техник- иқтисодий самарадорлини ифодаловчи қуйидаги асосий кўрсатгичлар мавжуд:
- 1.Моддий баланс.
- 2.Иссиқлик баланси.
- 3.Меҳнат унумдорлиги.
- 4.Жараён интенсивлиги.
- 5.Маҳсулот чиқиши.
- 6.Селективлик.
- 7.Ишлаб чиқаришга сарфланган сарф харажатлар.
- 8. Маҳсулот сифати.
- 9. Маҳсулот таннархи.
- Юқори ва қиёсий техно-иқтисодий тахлил асосида технология энг оптимал, фойдали шароитни ўргатади. Ишлаб чиқаришни тўғри йўлга қўйиш, доимий технологик режимни ўрганиш, технологик жараён назорати, хом ашё ва маҳсулот сифати масалалаларини амалга оширишда меҳнатни ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўлими ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Халқ хўжалиги эхтиёжига мос равишда кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш хажми ўсади.
Технологик хисоб-китобнинг асосий ва муҳим қисми, бу реакцияга киришаётган массаларнинг миқдорий нисбатларини моддий ҳисоблашдир. Бунда хом ашёни сарфланган миқдори, ҳосил бўлаётган асосий, қўшимча, чиқинди маҳсулотларининг миқдори хисоблаб аниқланади. Кимё курсида бундай хисоблашлар реакция тенгламаси, стехиометрия коэффицентлари орқали олиб борилади. Кимёвий технологияда хам булар ҳисобланалади, лекин улардан ташқари бир нечта қатор ўзгартирилган ва қўшимча хисоб-китоб аниқланади. Ишлаб-чиқариш технологик ҳисоблашларнинг характерли томонлари қуйидагилар: - Технологик хисоб-китобнинг асосий ва муҳим қисми, бу реакцияга киришаётган массаларнинг миқдорий нисбатларини моддий ҳисоблашдир. Бунда хом ашёни сарфланган миқдори, ҳосил бўлаётган асосий, қўшимча, чиқинди маҳсулотларининг миқдори хисоблаб аниқланади. Кимё курсида бундай хисоблашлар реакция тенгламаси, стехиометрия коэффицентлари орқали олиб борилади. Кимёвий технологияда хам булар ҳисобланалади, лекин улардан ташқари бир нечта қатор ўзгартирилган ва қўшимча хисоб-китоб аниқланади. Ишлаб-чиқариш технологик ҳисоблашларнинг характерли томонлари қуйидагилар:
- 1. Олинган хом ашё ва маҳсулот таркибини тахлил бўйича аниқлаш, реакцияга киришаётган моддалар миқдоридан ташқари, уларнинг таркибини аниқлаш;
- 2. Реакция тезлигига таъсир қилувчи физик, физик-кимёвий ва бошқа шароитларнинг таъсирини ўрганиш, жараёнининг давомийлиги, аппарат ўлчови ва унумдорлиги, иш вақти. Сменали, суткали иш куни ва унинг сони;
- 3. Мураккаб, қарама-қарши, узлуксиз жараёнларининг босқичларини кўрсатиш;
- 4. Жадвал, диаграмма, монограмма, формулалардан фойдаланиш;
- 5. Физик-кимёвий ўлчов бирликларидан ташқари техник, иқтисодий ўлчов бирликлари ҳам ҳисоблашларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |