- Жараён интенсивлиги.
- Маҳсулот чиқимининг реагентларнинг аппаратларда бўлиш вақтига нисбати интенсивлик дейилади. Яъни жараён интенсивлиги реакция тезлигига тўғри пропорционал бўлади.
-
- Аппарат интенсивлигини топиш учун унумдорликнинг қиймати топилади. Бунда шу аппарат ўлчовини характерлаб берадиган катталикка (S,V) нисбатан олинади. Вақт t соат, суткада берилади. Масалан, қуритгич интенсивлиги 1 соат мобайнида 1 м2 юзадан буғланиб чиқган намликнинг кг даги миқдори билан аниқланади. Айрим циклик жараёнда ишлайдиган аппаратлар интенсивлиги реакцияга бирикаётган маҳсулотларнинг аппаратдан тез ўтиши ва яна қайта реакцияга киришмай қолган маҳсулотлар билан аралашиб ўтиши орқали топилади. Масалан, азот ва водороддан олинадиган аммиак сингари қуйидаги реакция орқали амалга оширилади:
- 3Н2+N2=2NН3
Аппарат интенсивлиги X=15-20% бўлганда энг юқори қийматини беради. (газ аралашмаси контакт аппартдан бир марта ўтганда). Реакцияга киришмай қолган газлар аралашмаси хар гал контакт аппаратга қайтариб олиб келинади. Натижада X=98% га ошади. Айрим эритмадан туз олиш жараёни хам шундай кўринишда олиб борилади. Жараён интенсивлигининг ошиши чиқадиган маҳсулот миқдорининг ошишига эксплутация, таъмирлаш ва бошқа харажатларининг камайишига олиб келади Кимё технологик жараён интенсивлигининг асосий ва охирги критерияси бу меҳнат унумдорлигидир. - Аппарат интенсивлиги X=15-20% бўлганда энг юқори қийматини беради. (газ аралашмаси контакт аппартдан бир марта ўтганда). Реакцияга киришмай қолган газлар аралашмаси хар гал контакт аппаратга қайтариб олиб келинади. Натижада X=98% га ошади. Айрим эритмадан туз олиш жараёни хам шундай кўринишда олиб борилади. Жараён интенсивлигининг ошиши чиқадиган маҳсулот миқдорининг ошишига эксплутация, таъмирлаш ва бошқа харажатларининг камайишига олиб келади Кимё технологик жараён интенсивлигининг асосий ва охирги критерияси бу меҳнат унумдорлигидир.
Маҳсулот чиқиши - Маҳсулот чиқиши
- Модда ҳосил бўлиши кўпинча % ҳисобида ифодаланади:
-
- Ga –амалда ҳосил бўлган маҳсулот миқдори;
- Gm – максимал миқдорда маҳсулот чиқиш унуми;
Эьтиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |