1.Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принциплари
Жамият ривожининг замонавий илмий – технологик даражаси бир
томондан, қурилиш ишлаб чиқаришига, одатда, юқори талаблар қўяди, иккинчи
томондан, уни такомиллаштиришда ва янгиланишига янги имкониятларни очиб
беради.
Қурилиш ишлаб чиқариш асосига ҳозирги вақтда қўйилаётган принциплар
қуйидагилардир:
тизимлилик;
ҳавфсизлик;
мослашувчанлик;
ресурстежамкорлик; сифат; самарадорлик.
Тизимлилик объект қурилишининг ишлаб чиқариш жараёнини мураккаб
иерархик тузилишга эга, бир-бири билан ва ташқи муҳит билан конструктив,
технологик, ташкилий ва иқтисодий алоқалар билан боғлиқ катта миқдордаги
элементлардан иборат мураккаб иерархик тузилмага эга ягона қурилиш тизими
сифатида кўриб чиқишни англатади.
Ҳавфсизлик объектни қуришда ва фойдаланишда қабул қилинадиган
ҳажмий – режавий, конструктив, ташкилий – технологик ечим(қарор)ларнинг
атроф табиий ва ижтимоий шароитларига мувофиқлигини таъминловчи ва
объектнинг мустаҳкамлигини кафолатловчи, шу жумладан фавқулодда ва
экстремал ҳолатлар юзага келганда таъминловчи принципдан иборат.
Мослашувчанлик объектни барпо этиш ишлаб чиқариш жараёнининг
майдончадаги ишларни амалга оширишда тез-тез ўзгарувчан шароитларига
мослашиши,
кенг
диапазонда
ташкилий, технологик
ва
ресурсли
параметрларнинг ўзгаришига жавоб бермоқ ва бунда лойиҳавий кўрсаткичларни
сақлаган ҳолда пировард натижага эришиш қобилиятини англатади.
Ресурстежамкорлик қурилиш объектини барпо этишнинг барча
босқичларида
моддий,
энергетик,
меҳнат,
молиявий
ресурсларни
мақбуллаштиришга ва сарфланишини тежашга йўналтирилган принципни ифода
этади.
Сифат қурилиш жараёнлари барча параметрларининг лойиҳавий
қийматларга мос келиши, шунингдек объектни қуриш ва фойдаланишнинг барча
босқичларида
узлуксиз
назорат
қилиш
тизими
асосида
амалдаги
норма(меъёр)лар, стандартлар, тартибларга мувофиқ келишини англатади.
Самарадорлик объект қурилишининг лойиҳаланган параметрларини
қурилиш махсулотини яратишдаги ресурсларнинг қиймати, муддатлари,
сифати, сарфини белгилаб берувчи пировард ёки оралиқ кўрсаткичларга
мослигини миқдорий баҳолашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |