1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1-MA\'RUZA
Те́ндер (англ. tender — предложение) — конкурентная форма отбора
предложений на поставку товаров, оказание услуг или выполнение работ по заранее объявленным в документации условиям, в оговоренные сроки на принципах состязательности, справедливости и эффективности. Объектни барпо қилиш босқичида қурилиш иштирокчилари сони ортади. 1.2-расмда тақдим этилган схемада буюртмачининг ва инвестицион – қурилиш жараёнининг асосий иштирокчиларини биргаликдаги ҳаракатларининг мумкин бўладиган вариантлари яққол кўриниб турибди. А схема унча катта бўлмаган объектларни қуриш учун, шу жумладан қурилишнинг хўжалик усули учун хосдир, бунда барча инвестицион хавфларни буюртмачи ўз зиммасига олади. Б ва В - схема, одатда, типовой (намунавий) объектларни (масалан, турар жой, саноат бинолари ва бошқ.) барпо этишда қўлланилади, бунда ҳам барча инвестицион қарорларни буюртмачи асослайди. Г - схема йирик лойиҳалар учун фойдаланилади, бунда буюртмачи капитал қурилишини бошқариш бошқармасига эга ва қурилиш иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг битим тузиш шакли қўлланилади, унга мувофиқ инвестицион ҳавфлар иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Д - схема йирик миқёсдаги инвестицион лойиҳага мос келади, бунда лойиҳани бошқаришни бош пудратчи – қурувчи амалга оширади ва у буюртмачи билан бирга бир томондан, бош лойиҳачи ва бош пудратчи билан иккинчи томондан биргаликда лойиҳани амалга оширишдаги ҳавфларни ўз зиммасига олади. Е – схема – мамлакатимиз қурилиш бозорида фақат кейинги йилларда йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни бошқаришнинг қуролларидан бири сифатида фойдалана бошланиб, объектларни барпо қилишни давомийлигини тубдан пасайтиришга ва инвестицион – қурилиш жараёнининг самарадорлигини оширишга имкон беради. Умумқурилиш ишлари одатда пудрат ёки хўжалик усулларида бажарилади. Пудрат усулида ишларни қурилиш ва монтаж ташкилотлари шартнома асосида бажаришади. Бундай усул қурилиш ва монтаж ташкилотларида доимий ишчи кадрлари бўлишига, уларнинг малакалари оширилишига, қурилиш ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, қурилиш машиналари ва кранлари билан, илғор электрлаштирилган асбоблар билан жиҳозланишини таъминлайди. Таркибида қурилиш–ремонт бўлимига эга йирик куп қиррали фирма ёки ташкилот, объектни барпо этиш, ишларни бажариш учун қўшимча ишчиларни ёллашга, зарур қурилиш механизмлари ва жиҳозларини ижарага олишга, ишлаб чиқариш базасини яратиши ёки кенгайтириши мумкин. Қурилишда хўжалиик усулларининг қўлланилиши, одатда, қурилиш – монтаж ишларининг унча катта бўлмаган ҳажмларида, пудратчи қурилиш ташкилот ларининг фаолият кўрсатиш жойларидан узоқда бўлиш билан боғлиқ бўлиб ва умуман чекланган ҳолда қўлланилади. Расм Буюртмачи ва лойиҳа асосий иштирокчиларининг узаро таъсир вариантлари Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling