1 –маъруза қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana04.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1746029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-MA\'RUZA

 
 
 
 
 


2.Қурилиш технологияларининг структураси, таркиби ва ўзига
хос хусусиятлари. 
 
Бинони ёки иншоотни барпо этишнинг ишлаб чиқариш жараёни қурилиш 
технологияларининг интеграциясини ифодалайди. Қурилиш технологиялари 
қурилиш ишлаб чиқаришнинг моҳиятини ташкил этади, уларнинг техник – 
иқтисодий даражаси қурилишнинг самарадорлиги ва замонавийлиги кўрсаткичи 
ҳисобланади. 
Қурилиш технологияси атамаси остида ижрочилар (меҳнат ресурслари) 
воситасида бошланғич табиий ва сунъий материал (материал элементлар)ларга 
ишлов бериш, уларнинг тавсифларини, ҳолатини ва фазодаги вазиятини 
(конструкция) ўзгартириб лойиҳавий қурилиш махсулотини яратиш мақсадида 
йўналтирилган ҳаракатлар (қурилиш жараёни), усуллар ва воситалар (техник 
воситалар)нинг йиғиндисини тушуниш лозим.
Қурилиш махсулоти – бу: а) қурилиш тугалланган ва фойдаланишга 
белгиланган вақт оралиғида топширилган бино ва иншоотлар; б) лойиҳавий 
архитектура – режавий, конструктив, ташкилий – технологик ечимлар билан 
аниқланувчи бино ва иншоотларнинг айрим қисмлари (навбатлари, оралиқлари, 
секциялари); в) маълум вақт оралиғида бажарилган ишлар ҳажмлари (м
2
, м
3

дона). 
Қурилиш махсулотини ишлаб чиқариш саноат ишлаб чиқаришидан фарқ 
қилади. Саноат ишлаб чиқаришида уни ташкил этувчи элементлар, одатда, 
қатъий технологик, масалан, конвейер линия, умумий ишлаб чиқариш 
майдонлари, шунингдек ягона(умумий) бошқариш тизими билан боғланган. Бу 
манипуляторлар, автоматлар, роботлар, мослашувчан ишлаб чиқариш 
тизимларидан кенг фойдаланишга имкон берувчи асос ҳисобланади. 
Қурилиш ишлаб чиқаришида яратилаётган қурилиш махсулоти қўзғалмас 
ва барқарор (ишчилар, меҳнат қуроллари ва буюмлари кўчади), катта ўлчамга ва 
массага эга, уни ишлаб чиқариш, одатда узоқ вақтни эгаллайди. 
Хатто ўртача ва кичик қувватли бино ёки иншоотни барпо этишда ҳам бир 
неча қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотлари, ишчиларнинг ўнлаб 
бригадалари иштирок этади, қурилиш машиналари ва транспорт воситаларининг 
катта миқдори, жуда кўп миқдордаги конструкциялар буюмлар, деталлар, 
материаллар, механизмлардан фойдаланилади – буларнинг ҳаммаси бир қанча 
конструктив ва технологик тавсифга эга. Қурилиш ишларини бажариш давомида 
турли параметрлар ва кўрсаткичлар билан ифодаланувчи юзлаб технологик 
жараёнлар ва опрециялар бажарилади. 
Объектда қурилиш – монтаж ишларини амалга ошириш кўпгина 
миқдордаги омиллар таъсирида бўлади. Бу ерда иқлимий, об-ҳаво ва минтақа 
шароитлари, ишчилар ва муҳандис – бошқарув ходимларининг малакаси, 
ижрочиларда зарур моддий – техник ресурслар, техник воситалар ва 
бошқаларнинг мавжудлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлади. 
Бу омиллардан кўпчилиги эҳтимоллик хусусиятига эга, одатда, қисқа вақт 
оралиқларида кескин ва тез – тез ўзгаришларга учрайди. Бу омиллар ва 
шароитлар қийин башорат қилинади, улардан кўпчилигининг таъсирини 


бартараф этиш эса вақт, меҳнат ва маблағларнинг қўшимча сарф этилишини 
талаб қилади. 
Кўрсатилган хусусиятлар қулайлик, экологик ва муҳандислик ҳавфсизлиги, 
энергия ва ресурстежамкорлик, сифатни таъминлаш нуқтаи назаридан 
қурилишга қуйилган талабларнинг ортиши муносабати билан, ва ниҳоят 
қурувчининг муҳандис сифатида ҳам, ишчи сифатида ҳам меҳнатини ижодий 
қўллаб қувватлаш нуқтаи назаридан
ўз таъсирини оширади. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling