1-маъруза. ЎЗбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари


Download 57.92 Kb.
bet6/6
Sana27.12.2022
Hajmi57.92 Kb.
#1068236
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза. ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш;
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш, 2023 йилга келиб, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш;
таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, “Беш ташаббус” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини очиш мақсадида “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази”лари ташкил этилади.
Рақамли иқтисодиёт даврида ҳуқуқий хавфсизлик даражасини баҳолашда қуйидаги соҳаларда ҳуқуқий вазиятни ҳисобга олиш зарур:
 рақамли иқтисодиёт халқаро ҳуқуқи, уни мамлакатда ва хорижда қўллаш амалиёти;
 рақамли иқтисодиёт миллий ҳуқуқи ва уни қўллаш амалиёти;
 рақамли иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш ваколатли органлари иши;
 рақамли иқтисодиёт давлат ва хусусий аппарат конструкциялари, жумладан, булутли сервислар архитектураси;
 қўлланадиган рақамли иқтисодиёт маҳсулотлари, жумладан, булутли сервисларда;
 рақамли иқтисодиётда фуқаролар, жамият ва бизнеснинг рақамли платформалари;
 рақамли иқтисодиёт бўйича миллий ва минтақавий ахборот ресурслари;
 давлат амалдорлари, олимлар ва амалиётчи мутахассислар мулоқоти ихтисослашган форумлари; ҳозирги кунда йўл бошида мамлакатга саноатчи ва тадбикорлар иттифоқи, Европа бизнес ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси юристлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси корпоратив юристлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси директорлар АТ кенгаши, истисносиз барча интеграл, тармоқ ва минтақавий тадбиркорлар бирлашмаларидан профессионаллар ва илм-фаннинг танқидий овози зарур;
 рақамли иқтисодиёт учун техник, ҳуқуқий ва бошқарув таълим тизимлари ва ҳ.к.

[1] www.itu.int – Халкаро электроалоқа иттифоқининг расмий сайти ва МcКinsey & Compаny аnаlysis компаниясининг маълумотлари асосида тайёрланган.
[2].Deloittes.2019 Global Blockchain Survey.https: // www. 2. deloitte.com/content/dam/Deloitte/se/Documents/risk/ DI.2019.
[3] Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // “Халқ сўзи” газетаси. 2018 йил 29 декабрь.
Download 57.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling