1-мавзу. “Архившунослик: назарияси ва тарихи” фанига кириш мақсади ва вазифалари режа


Download 1.18 Mb.
Sana09.04.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1347306
Bog'liq
Архившунослик 1- мавзу

  • “АРХИВШУНОСЛИК: НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ” ФАНИГА КИРИШ
  • МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

1-МАВЗУ. “АРХИВШУНОСЛИК: НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ” ФАНИГА КИРИШ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа:


1. Фаннинг объекти ва предмети.
2. Мазмуни ва асосий йўналишлари.
3. Замонавий муаммолари ва ривожланиш тенденциялари


Инсоният тараққиётининг муайян босқичида хўжалик ва ижтимоий
муносабатларнинг ривожланиши ибтидоий жамоа тузумининг емирилишига
ҳамда давлатчиликнинг вужудга келишига олиб келди. Деярли бир вақтда
ижтимоий зарурат туфайли ёзув ҳам пайдо бўлди. Қадимги давлатлар
ижтимоий функсияларини бажариш жараёнида турли ҳужжатлар (қонунлар,
фармонлар, мулк ва солиқ ҳисоботлари ва ҳ.) яратиш ҳамда уларни сақлашга
эҳтиёж сездилар. Шу тариқа ҳужжатларни сақлайдиган муассасалар -архивлар пайдо бўлди.
“Архив” атамаси лотинча “архивум” сўзидан олинган бўлиб, Ўзбек
тилида “маҳкама”, “муассаса” деган маънони англатади. Лекин бу сўз
ҳозирги кунда бошқача маънода қўлланилади. Архив деганда биз одатда
ҳужжатлар сақланадиган муассасани тушунамиз.

Архившунослик: назарияси ва тарихи” фанларининг мақсад ва вазифалари ҳамда предмети; Ўзбекистонда архив иши тарихи ва назарияси ҳақида; XXI асрда архивларнинг ривожланиш босқичлари; архив муассасаларида замонавий ахборот технологияларини амалий жиҳатдан тадбиқ этишни; Давлат архивлари иш фаолиятининг услуб ва услубиёти; “Архившунослик: назарияси ва тарихи” фанининг тизимли ривожланиш босқичлари; архивларнинг ташкил этилиши ҳақида; архив муассасаларининг иш фаолиятини таҳлил қилишни; эгаллаган билимларини касбий фаолиятида мустақил тарзда қўллай олиши; замонавий ахборот технологияларидан касбий фаолиятида мустақил тарзда қўллай олиши. Архившунослик - бу архивлар фаолиятининг назарий, ҳуқуқий ва услубий масалаларини ҳал этишга қаратилган фандир. У архивлар фаолияти билан боғлиқ барча муаммолами комплекс тарзда ўрганади.


Архившунослик қуйидаги асосий таркибий қисмларга бўлинади:
- архив иши тарихи ва архив ишларини ташкил этиш;
- архив ҳуқуқи;
- архившунослик назарияси ва услубиёти;
- археография;
- архив менежменти;
- архив статистикаси;
- архивларда ахборот технологиялари.
Архившунослик назарияси ва услубиётининг предмети ҳужжатлар билан ишлашнинг қуйидаги тамойиллари ва методларидир:
  • Архивларда сақланиши лозим бўлган ҳужжатларни танлаб олиш тамойиллари ва усуллари;
  • ҳужжатлар ва материалларнинг тўлиқҳолда сақланишинитаъминлайдиган усуллар;

  • 3) ҳужжатларнинг мазмуни ҳақидаги маълумот тизимини яратиш;
    4) ҳужжатли маъумотлардан ҳар томонлама фойдаланишни таъминлаш;
    5) архив муассасалари ишини ташкил этиш.

Архившунослик фани архивлар учун кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Архив ҳужжатларини кўз қорачиғидек асраш, уларни келажак авлодларга етказиш, улардан самарали фойдаланиш
кўп жиҳатдан архивларда меҳнат қиладиган архившунос кадрларга боғлиқдир. Ҳозир Ўзбекистондаги “Архившунослик” мутахассислиги очилди олий ўқув юртларида архившунослик фанини ўганаётган талабалар
келгусида республикамизда архивлар фаолиятини янада яхшилашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари шубҳасиздир.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!

Ю.Ж.Абдуллаева


Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling