1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари
Транспорт автомобиль ва автопоездлари ўз навбатида юк ва йўловчи ташувчи хилларга бўлинади
Download 330.61 Kb.
|
1-МАВЗУ. АТваХХТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0,5 т дан 2,0 т
Транспорт автомобиль ва автопоездлари ўз навбатида юк ва йўловчи ташувчи хилларга бўлинади.Йўловчи автомобиллар автобус ва енгил автомобилларга бўлинади. Юк ташувчи, автобус ва енгил автомобиллар ўз конструктив схемаларига биноан яна бўлинадилар. Юк автомобиллари ўз навбатида бир бўғинли автомобилларга ва икки ва ундан ортиқ бўғинли автопоездларга бўлинади. Автопоездлар автомобильтягач тиркама ёки эгарли ярим тиркамали бўлишлари мумкин.Юк автомобилларини таснифлашнинг асосий йўналишларидан бири уларни ўлчамларига кўра градациялашдир. Юк автомобиллари учун бундай ўлчамлар қаторига, энг аввало, юк кўтарувчанлик ёки улар масса оғирлигини киритиш мумкин. Транспорт истеъмолчилари ва транспорт ходимлари учун автомобилларнинг юк кўтарувчанлиги кўпроқ аҳамиятга эга. Бу кўрсаткич автомобилларнинг ташувчанлик хусусиятини кўрсатади. Ҳозирги кунда бизда ва МДҲга аъзо бошқа давлатларда юк кўтарувчанлигига кўра юк автомобиллари беш гуруҳга бўлинади.Юк кўтарувчанлиги 0,5 т гача бўлган жуда кам юк кўтарувчи автомобиллар (енгил автомобиль шассисида яратилган); юк кўтарувчанлиги 0,5 т дан 2,0 т гача бўлган кам юк кўтарувчи автомобиллар; 2,0 т дан 5,0 т гача ўртача юк кўтарувчи автомобиллар; юк кўтарувчанлиги 5,0 т ва ундан катта; бир ўққа 100 кН (10 тк) ва жуфт ўқларга эса 180 кН (18тк) дан ортиқ юк ташувчи автомобиллар киради.Автобуслар максимал тезлиги уларнинг вазифаси билан боғлиқдир: катта ҳаракат тезлиги зарур бўлмаган шаҳар ичи ёки шаҳар атрофи маршрутлари учун бу қиймат 60-80 км соат, шаҳарлараро қатновлар учун 100-120 км соат. Максимал тезликка эришиш учун сарфланган вақт қанча кичик бўлса, бошқа шароитлар бир хил бўлган такдирда автобусларни эксплуатация қилиш кўрсаткичи шунча яхши хисобланади. Бироқ, юқорида айтилган вақтнинг кичик бўлиши ёнилғи сарфини кўпайтиради ва автобусларга катта қувватли двигателлар ўрнатишни талаб қилади. Шуни ҳисобга олиб, тезланишга сарфланган вақтнинг энг катта оқилона миқдори шаҳар ичи автобуслари учун 40-55 сек, шаҳар атрофи автобуслари учун 50-65 сек ва шаҳарлараро автобуслар учун 70-90 секунд деб қабул этилган.Download 330.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling