1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари


Эгар тягачли ва битта ярим тиркамали автопоездларнинг узунлиги 20 м дан, икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоездларники эса 24 м дан ошмаслиги лозим


Download 330.61 Kb.
bet6/7
Sana07.05.2023
Hajmi330.61 Kb.
#1439418
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-МАВЗУ. АТваХХТЭ

Эгар тягачли ва битта ярим тиркамали автопоездларнинг узунлиги 20 м дан, икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоездларники эса 24 м дан ошмаслиги лозим.

Автобуслар ўқларидан йўл қопламасига тушувчи куч улар сиғимидан тўла фойдаланилганда «А» гурухдаги йўллар учун 115 кН (11,5 тк) дан ва «Б» гурухдаги йўллар учун 70 кН (7 тк) дан ошмаслиги зарур. Самосвалавтомобиллар учун ҳам «Б» гурухдаги йўлларга тушувчи оғирлик кучи 65 кН (6,5 тк) ошмаслиги керак.

Ер куррасидаги барча мамлакатларда автомобиль ва автопоездларда кж ташишнинг ўсиб бориши тенденциясини ҳисобга олиб, баъзи жоиз чегаравий кўрсаткичларни такомиллаштиришга ҳаракат этилаётир. Масалан, АҚШда автомобиллар кенглиги 2,44 м дан 2,59 м га, тўлиқ массани 32,2т дан 56,7 т гача ошириш назарда тутилган.

Оврупо Иттифоқи Министрлар Кенгашининг 1989 й. 14 март куни халқаро ташиш билан боғлиқ янги стандартига кўра автомобиллар энининг кенглиги 2,55 м ҳамда ён деворлари 45 мм қилиб ишланган авторефрижератор учун эса 2,6 м белгиланган бўлиб, бу кенглик 1993 й. 1 январдан бошлаб амалга оширилди. Автомобиль ва автопоездлар массаси ва бошқа ўлчамлари параметрларининг янги кўрсаткичларини ишлаб чиққан.

Бу регламент лойиҳасига биноан якка ўқдан тушувчи масса оғирлиги 115 кН (11,5 тк), қўшалоқ ўқдан эса 180 кН (18 тк) қилиб белгиланган. Автопоездлар умумий массаси 40 т, якка ишловчи икки ўқли автомобиль учун 180 кН (18 тк) ва уч ўқли автомобиль учун 250 кН (25 тк) гача белгиланган ва ҳоказо.

Таянч иборалар:

Автомобиль транспорти, транспорт воситаси, эксплуатацион хусусиятлари, автомобилнинг динамиклиги, ёнилги тежамкорлиги, автомобилнинг бошқарилувчанлиги, автомобилнинг тургунлиги, автомобилнинг ўтагонлиги, ҳаракатланиш равонлиги, сиғдира олиш хусусияти, юк ёки йўловчилар ташувчи, ўлчамларига кўра градациялаш, юк кўтарувчанлиги, кузовининг конструкцияси, автобуслар конструктив схемаси, автобуслар сиғдирувчанлиги.

Назорат саволлари.

1. Автомобил транспорти элементлари.

2. Транспорт воситалари.


Download 330.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling