1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари


Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ёки йўловчиларни олиш ва тушириш)га мослиги дейилганда, бундай операцияларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушунилади


Download 330.61 Kb.
bet3/7
Sana07.05.2023
Hajmi330.61 Kb.
#1439418
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-МАВЗУ. АТваХХТЭ

Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ёки йўловчиларни олиш ва тушириш)га мослиги дейилганда, бундай операцияларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушунилади.

Автомобилнинг эксплуатацион хусусиятларини назарий жиҳатдан тахлил этишдан пировард мақсад транспорт воситаларининг иш унумини ошириш ва ташиш таннархини арзонлаштириш бўлиб, улар биргаликда автомобилларда юк ва йўловчилар ташиш фанининг асоси ҳисобланади. Бундай мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларнинг самарали ечимларига эришиш лозим:

-автомобилнинг техник ҳаракат тезлигини ошириш;

-ёнилғи солиштирма сарфини камайтириш;

-автомобиль транспорти ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;

-автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчилар учун энг қулай шарт-шароитни таъминлаш.

2. ТВ таснифи (классификацияси)

Транспорт воситалари бажарадиган вазифаларига кўра уч гуруҳга бўлинади:

юк автомобиллари, йўловчи автомобиллари ва махсус автомобиллар.

Давлат стандартига биноан умум фойдаланиш йўлларида ишлатишга мўлжалланган автомобиллар икки Α ва Б гуруҳга бўлинади.

Α гурухдаги автомобиль ва автопоездлар учун бир ўқдан йўлга тушувчи энг кўп оғирлик 100 кН дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бунда ёнма-ён ўқлар орасидаги масофа камида 2,5 м бўлади. Бундай автомобиллар йўл қопламаси капитал ва такомиллаштирилган I ва II техник категорияли йўллардагина ишлатилади. Бундай йўл қопламалари цемент ёки асфальтбетондан тайёрланади.

Б гурухдаги автомобиль ва автопоездлар учун бир ўқдан йўлга тушувчи энг кўп масса оғирлиги 60 кН дан ортмаслиги керак. Бунда ҳам ёнма-ён ўқлар орасидаги масофа камида 2,5 м бўлади. Бундай автомобиллар умум фойдаланиладиган барча техник категорияли йўлларда ҳам ишлатилиши мумкин.

Барча автомобиллар, ўз навбатида юк ёки йўловчилар ташувчи транспорт автомобилларига ва транспорт автомобиллари бўлмаган махсус автомобилларга бўлинади.

Махсус автомобилларга ўт қчирувчи, коммунал хизмат (сув сепувчи, супурувчи, ахлат ва бошқа чиқиндилар ташувчи ва ҳ.к) этувчи, автокранлар, санитария автомобиллари, тиббий тез ёрдам автомобиллари, техник ёрдам ва устига устахона ўрнатилган, спорт автомобиллари ва шу кабилар киради.


Download 330.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling