1-мавзу. Банк аудитининг ташкил қилиниши ва турлари


Download 33.63 Kb.
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1417864
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma\'ruza

1.3. Аудиторнинг этикаси

Касбга доир хизматлар аудиторлик ташкилоти билан ушбу хизматлар буюртмачиси ўртасида тузиладиган касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.


Шартномани бажараётганда аудитор аудитор, хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) ва зарурат бўлганда исталган учинчи томонлар билан келишилган таомилларни бажаради ва кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари тўғрисида асосланган хулосалар билан ҳисобот тақдим этади.
Аудитор кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) кўрсатилган касбга доир хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари бўйича ўз хулосаларини чиқаришга ҳақлидир. Ҳисобот касбга доир хизматлар буюртмачисига касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномасининг шартларига мувофиқ ҳажм ва муддатларда тақдим этилади.
Аудиторлик ташкилоти касбга доир қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин6:
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш: бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритиш; молиявий ҳисобни ташкил этиш, тиклаш ва юритиш; бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш (компьютерлаштириш); бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;
б) молиявий ҳисобот тузиш;
в) миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро андозаларига ўтказиш;
г) хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг таҳлили: молиявий ҳолат таҳлили; ликвидлилик таҳлили; тўловга қобиллик таҳлили; молиявий-хўжалик фаолиятининг таҳлили билан боғлиқ бошқа хизматлар;
д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молиявий-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг: техник-иқтисодий асосланмалар (ТИА) тайёрлаш, инвестиция лойиҳалари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш; бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича маслаҳатлар; молиявий менежмент бўйича маслаҳатлар; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; унумдорлик ва самарадорликни баҳолаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект фаолият юритишининг таомиллари ва усуллари таҳлили; молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида бошқа консалтинг хизматлари;
е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларациялар тузиш: солиқ ҳисобини ташкил этиш ва юритиш; солиқ органларининг текширув далолатномалари бўйича эътирозлар тайёрлаш; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларациялар тузиш; солиқ ҳисоби ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа хизматлар;
ж) бошқа хизматлар:
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ соҳада тадқиқотлар, семинарлар, анжуманлар, ишланмалар ўтказиш ва уларнинг натижаларини, шу жумладан босма кўринишда, тарқатиш;
бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили ва солиқ солиш бўйича белгиланган тартибда ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар тайёрлаш.
Касбга доир хизматлар кўрсатишда аудитор амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига қатъий амал қилиши керак. Касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Аудиторлик ташкилоти шартномада қуйидаги масалаларни ҳам акс эттириши лозим:
-касбга доир хизматлар қамраб оладиган молиявий ахборот ҳажми ва ҳисобот даврлари;
-кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур бўлган, шартноманинг белгиланган предмети бўйича исбот-далилларни олиш мақсадида бажариладиган таомиллар;
-касбга доир хизматлар кўрсатиш жараёнида эришилган натижалар рўйхати, уларни расмийлаштириш тартиби ва шакллари;
-ҳисоботни тарқатишга тааллуқли чеклашлар.
Касбга доир хизматлар кўрсатиш шартномасида келишилган таомиллар миқдори ва ҳажми касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тузиш учун зарур миқдорда исбот-далиллар олиш учун етарли бўлиши керак. Келишилган таомиллар ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
эҳтиёж ва таҳлил;
такрорий санаш, қиёслаш ва бошқа математик ҳамда таҳлилий усуллар;
кузатув;
инвентарлаш;
исбот-далиллар олиш;
маълумотнома ва тавсияномалар тақдим этиш.
Касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ҳисобот номи;
б) хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) номи ва манзили;
в) аудиторлик ташкилоти номи ва манзили;
г) шартнома рақами ва санасини кўрсатиш;
д) таомиллар андозаларга (айнан қайсиларига) мувофиқ бажарилганлигини кўрсатиш;
е) келишилган таомилларни бажаришдан мақсади;
ж) аниқ бажарилган таомиллар рўйхати;
з) таомиллар натижалари баёни;
и) ҳисобот фақат муайян элементларга, молиявий ахборот моддаларга тааллуқли эканлигини ва у хўжалик юритувчи субъектнинг умуман молиявий ҳисоботига татбиқ этилмаслигини кўрсатиш (имкони бўлган жойларда);
к) ҳисобот тузилган сана;
л) касбга доир хизматлар кўрсатган мутахассис (аудитор)нинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси (ҳар бир саҳифада).
Хўжалик юритувчи субъектга (буюртмачига) кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, унга аудиторлик ташкилотининг раҳбари имзо чекади ва муҳр босади.
Касбга доир хизматларни сифатсиз кўрсатганлиги учун аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Касбга доир кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботда берилган ахборот махфий ҳисобланади. Буюртмачининг розилигисиз ушбу ахборотни эълон қилишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling