9. Счетлар тизими ва бухгалтерия баланси моддаларининг ўзаро боғлиқлиги.
Балансда акс эттириладиган хўжалик маблағлари ва уларнинг келар манбалари алоҳида турлари бўйича пул ўлчов бирлигида ифодаланади. Баланс моддаларини баҳолаш тамойили барча корхоналр учун бир хил бўлади. Баҳолаш асосида ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ёки маҳсулот тайёрлаш ҳақиқий таннархи ётади. Бухгалтерия баланси моддаларининг баҳоси аниқ бўлиши, яъни маблағлар ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари турларини ҳақиқий ҳажмида акс эттириш керак. Актив ва пассив моддаларини баҳолашнинг ҳақиқийлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ишончлилиги билан таъминланади.
Балансдаги моддалар бўйича кўрсаткичлар ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига кўрсатилади. Бундай тартиб ўрнатилишига сабаб, иккала муддатдаги маълумотларни ўрганиш, таққослаш орқали хўжалик маблағлари ва хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларини ўзгариб бориши ҳақида хулосага, маълум бир зарур фикрларга келиш мумкин. Уларнинг натижасида оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |