1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Download 47.93 Kb.
bet1/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ


1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари


Режа
1. Республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва вазифалари.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари.
3. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг хуқуқий ва меъёрий асослари.
4. Марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия.
5.Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги ҳисоб турларининг ўзаро боғлиқлиги.
6. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш этикаси.
7. Бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
8. Бухгалтер маънавий қиёфасини ифодаловчи меъёрлари ва белгилари.
9. Ҳисобнинг турлари.
10. Статистик ҳисоб.
11. Оператив (тезкор) ҳисоб.
12. Бухгалтерия ҳисоби.
13. Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари.
14. Ҳисоб сиёсати ва уни бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўрни.


1. Республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва вазифалари.
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятининг фойдалилик даражасини доимо таҳлил қилишга ва амалга оширилаётган жараёнларнинг ҳисобини тўғри ташкил қилишлари зарур. Бу шароитда, бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилнинг аҳамияти катта бўлиб, улардан янада унумли фойдаланиш зарурияти ортиб боради. Чунки, айнан шу соҳалар иқтисодиёт субъектларининг айтиб ўтилган талабларнинг бажарили шида муҳим ўринни эгаллайди.
Иқтисодиётимиздаги ҳисоб турлари асосан қуйидаги функцияларни бажаради:
– иқтисодиёт тармоқлари корхона ва ташкилотларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш;
– кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш;
– корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш;
–махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.



Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling