13. Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари.
Хозирда республикамиз ҳисоб тизимида қуйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади:
– натура ўлчови бирлиги;
– вақт (меҳнат) ўлчов бирлиги;
– пул ўлчов бирлиги.
Натура ўлчов бирлиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, бухгалтерия ҳисобининг аналитик ҳисобида кенг қўлланилади. Бу ўлчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак бўлади. (метр, кг, дона, жуфт, литр ва ҳ.к).
Пул ўлчов бирлиги хўжалик жараёнлари (операциялар) ва воситаларини ягона ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади, яъни барча маблағлар қиймат ўлчов бирлигида ифодаланилади. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчов бирлиги сифатида сўм, тийин қабул қилинган.
Вақт (меҳнат) ўлчов бирлиги (ой, кун, соат, минут, секунт) эса бирор бир статистик ёки хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва ҳоказоларни аниқлашда қўлланилади. Савдо корхонасида эса маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақтида, иш соати, иш куни, ишчи кучи ва ҳоказони аниқлашда керак бўлади. Вақт ўлчов бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб - китобларни олиб боришда ҳам аҳамиятлидир. Вақт ўлчов бирликлари натура ўлчов бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради.
14. Ҳисоб сиёсати ва уни бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўрни.
Бу атама республикамиз ҳисоб тизимида 1998 йил 26 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 17-07/86-сонли йўриқномаси билан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 1-сонли «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» стандартида ўз ифодасини топди. Ушбу стандартда ҳисоб сиёсатига таъриф берилмаган бўлсада, лекин у республикамиз иқтисодиёти ва фанида «Ҳисоб сиёсати» атамасини қўллашнинг биринчи асосий манбаларидан ҳисобланади.
«Ҳисоб сиёсати» — бу бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда умумқабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, тамойил ва усулларни хўжалик юритувчи субъект ўзининг хусусиятларига мос ҳолда қўллашини ифодаловчи ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжатлар мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |