1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа
Download 47.93 Kb.
|
1 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. Бухгалтерия ҳисоби.
11. Оператив (тезкор) ҳисоб.
Оператив (тезкор) ҳисоб - айрим хўжалик операциялари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вақтида бошқариш мақсадида жорий кузатиш ва назорат қилиш тизими бўлиб ҳисобланади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбар- лик қилиш мақсадида маълумотларни оператив равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарқ қиладиган белгиси ҳисобланади. Оператив ҳисоб турли-туман хўжалик ҳодисаларни ўз ичига олиб, асосан ишлаб чиқаришни техник хусуси- ятидаги кўрсаткичлар билан таъминлайди. У маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича топшириқларнинг бажарилиши, харажатларни меъёрлардан кундалик четга чиқишлар, иш кучидан фойдаланиш ва асбоб-ускуналарнинг юкланганлик даражаси, мол етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши ҳақидаги каби маълумотлар билан бошқарув таъминлайди. Оператив ҳисобда ўлчов бирликларининг ҳамма турларидан — натура, вақт ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Лекин ҳисобнинг бу тури асосан бир турдаги операцияларни акс эттирганлиги ва ундан умумлаштирилган кўрсаткичлар талаб қилинмаганлиги сабабли, унда кўпроқ моддий ва меҳнат ўлчов бирликларидан фойдаланилади. 12. Бухгалтерия ҳисоби. Бухгалтерия ҳисоби — ички бошқариш ва ташқи истеъмолчиларнинг мақсадлари учун жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва ўзаро боғлиқ бўлган кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборат. Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида хўжаликда мавжуд бўлган ҳар хил турдаги моддий қийматликлар ва пул маблағларининг миқдори, бошқа корхона ҳамда ташкилотлар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати, ундаги бошқа ресурсларнинг умумий ҳажми ҳақида маълумотлар олинади; тайёрланган материаллар, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда таннархи аниқланади; хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари - фойда ёки зарар ҳисоблаб чиқилади; корхонанинг рентабеллиги ҳамда корхона ва унинг таркибий қисмларининг бошқа қатор кўрсаткичлари ҳисоблаб аниқланади. Download 47.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling