1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари


Download 47.93 Kb.
bet2/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ

2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари.
Бошқа фанлар каби «Бухгалтерия ҳисоби» фани ҳам ўз тарихи, вазифалари, предмети, объекти, усул ва услубияти ҳамда тамойилларига эга. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб тизимидаги муаммолардан бири анъанавий «Бухгалтерия ҳисоби» фанини амалдаги тараққиётга мос ҳолда қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мос ҳолда такомиллаштиришдир. Бизга маълумки, ҳозирда бухгалтерия ҳисоби фан сифатида бир-бирига боғлиқ «Бухгалтерия ҳисоби назарияси», «Молиявий ҳисоб» ва «Бошқарув ҳисоби» каби қисмларга бўлинади.
«Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фани бухгалтерия ҳисобининг асосий назарий қисми бўлиб, унда бухгалтерия ҳисобининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти, вазифаси, предмети, объекти, тамойиллари, усуллари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ўрганилса, «Молиявий ҳисоб» ва «Бошқарув ҳисоби» фанларида бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари, усуллари амалиётда қандай қўлланиши ўрганилади.
3. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг хуқуқий ва меъёрий асослари.
Қисқа давр ичида республикамизда бухгалтерия ҳисоби тизимининг шаклланиб боришида олимларимиз, мутахассисларимиз томонидан кўплаб илмий, назарий, амалий ишлар қилинди ва қилинмоқда. Масалан, 1996 йил 30 августда бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди.
ХХ асрнинг охирларига келиб, Ўзбекистон Республикаси мустақил тарзда халқаро бозор майдонига юз тута бошлади. Натижада бошқа соҳалар каби амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам янгича атамалар, фикрлаш ва қарашлар юзага келди. Бундай ўзгариш ва ислоҳотларга мослашиш талаби негизида анъанавий бухгалтерия ҳисоби тизимида янгиланиш босқичини тез ва оғишмай амалга ошириш натижасида Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти (БҲМС) шакллана бошланди. Ҳозирда Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 24 та стандарти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди ва уни ривожлантириш давом этмоқда.



Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling