1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Бухгалтерия балансининг иқтисодий мазмуни


Download 47.93 Kb.
bet9/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ

6. Бухгалтерия балансининг иқтисодий мазмуни.
Баланс сўзи (французча balance-торози) – «тенглик», «тарозининг икки палласи» деган маъноларни билдиради.
У доимо ўзгариб турадиган, ўзаро алоқада бўлган ҳолатини таърифловчи кўрсаткичлар тизимининг тенглиги. Баланс қандайдир воқеани таърифлаб, унинг қисмларга муносабатини кўрсатади. Баланс алоҳида корхона, ишлаб чиқариш бирлашмаси (бухгалтерия баланси, корхонанинг даромад ва харажатлар баланси) ёки халқ хўжалиги (аҳолининг даромад ва харажат баланси, тўлов баланси, савдо баланси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баланси ва ҳ.к.) масштабида тузилади.


7. Республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда корхоналарда тузилаётган баланс билан хорижий давлатларда тузилаётган баланс ўртасидаги умумий боғлиқликни такомиллаштириш.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимларининг ривожланишига миллий ўзига хослик ҳам жиддий таъсир кўрсатади. У бухгалтерия ҳисобининг халқаро миқёсида яқинлашувига бевосита таъсир этувчи омил сифатида қаралади. Масалан, Америкалик олимлар Дуст ва Лигон бухгалтерия ҳисоби тизимларининг яқинлашувидан «Ташвишга тушувчи асосий манба бўлиб сиёсат ва миллийлаштириш ҳисобланади» деб ҳисоблайди. Ҳар бир мамлакат бухгалтерия ҳисобининг тизмини ишлаб чиқишда миллийликни сақлашга ҳаракат қилади. Масалан, АҚШ ва Канаданинг ўзаро алоқаларининг нақадар ривожланишига қарамасдан, Канада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тузилишига ўзига хос ёндашув бўлиш зарур деб ҳисоблайди. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг шаклланишига мамлакатнинг солиқ сиёсати ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Чунки, солиқ қонунчилиги бухгалтерия ҳисобининиг услубий асосларига таъсир кўрсатади. Дунёнинг айрим мамлакатларида бухгалтерия ҳисоботлари солиқ қонунчилигига мос равишда тайёрланиши лозим. Масалан, Германия шундай мамлакатлар сирасига киради. Бошқа мамлакатларда бухгалтерия ҳисобининг тизимининг бир неча вариантларидан бирини танлашга рухсат берилади.


8. Бухгалтерия балансини тузишдаги асосий маълумот манбалари.
Баланснинг асосий маълумот манбайи бўлиб, бухгалтерия ҳисобининг бошланғич ва йиғма ҳужжатлари ҳисобланади. Шунингдек, бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойили ёки ўзига хос усули ҳисобланган «Иккиёқлама ёзув» баланс томонларининг тенглигини таъминловчи усулдир. Балансдаги хўжалик маблағлари ва уларнинг келар манбалари бўйича охирги қолдиқ асосан бош китобдан олинади.



Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling