1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 47.93 Kb.
bet4/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ

7. Бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Бухгалтер бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.


8. Бухгалтер маънавий қиёфасини ифодаловчи меъёрлари ва белгилари.

Бухгалтер маънавий қиёфасини ифодаловчи меъёрлари ва белгилари методология бухгалтерия хисоби олдида турган мақсад ва вазифалар ҳам уларни ечиш имкониятлари, яъни мавжуд техник ва технологик база билан белгиланади. Усулнинг мазмуни - мазкур фаннинг предмети, вазифалари ва унинг олдига қўйиладиган талаблар хусусиятларига боғлиқ бўлади. Улар бухгалтерия ҳисоби усулининг таркибига кирадиган аниқ усулларни белгилаб беради.


Энг аввал шунга эътибор бериш лозимки, бухгалтерия ҳисобида содир бўладиган барча хўжалик жараёнлари, унинг ихтиёридаги барча маблағларни акс эттирувчи ахборотларни шакллантиради. Ҳар хил жараёнларда содир бўладиган операциялар сони ҳамда корхона ихтиёрида жойлашган маблағлар тури ва манбалари жуда кўпдир. Ҳар бир хўжалик операцияси маблағлар ҳамда манбалар тури устидан зарурий бошқарув ахборотини умумлаштириш, шакллантириш, ҳужжатлаштириш ёрдамида кузатиб борилади.


9. Ҳисобнинг турлари.
Жамиятнининг ривожланиб бориши билан ҳисоб тизими ҳам такомиллашиб, фан сифатида юзага кела бошлаган. Ҳозирги кунга келиб, ҳисобнинг уч туридан жойдаланилади:
1. Оператив (Тезкор) ҳисоб.
2. Статистик ҳисоб.
3. Бухгалтерия ҳисоби.


10. Статистик ҳисоб.
Статистик ҳисоб — оммавий хўжалик (умумдавлат) ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат. Ҳисобининг бу тури бутун хўжалик ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. Ундан корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган турли-туман оммавий ҳодисаларни кузатиш учун фойда­ланилади. Статистик ҳисоб ёрдамида хўжалик фаолиятининг турли-туман миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади. Саноатда бунга ишлаб чиқариш ҳажми, ўртача иш ҳақи, иш вақтидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги даражаси, ўсиши ва бошқа кўрсат кичлар киради. Дастлабки статистик кузатув маълумотлари туманлар, вилоятлар ва республика халқ хўжалигининг айрим тармоқлари бўйича умумлаштирилади.



Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling