1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия


Download 47.93 Kb.
bet3/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ

4. Марказлашган ва марказлашмаган бухгалтерия.
Марказлашган бухгалтерия ҳисобида барча бошланғич ва йиғма ҳужжатлар хўжаликнинг бўлинмаларида тузилиб, марказий бухгалтерияга топширилади ва у ерда бу ҳужжатларни ишлаш, хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисобининг тегишли синтетик ва аналитик счётларида акс эттириш, чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузиш амалга оширилади.
Марказлашмаган бухгалтерия ҳисоби юритилганда дастлабки ва йиғма натижаларни ишлаш, синтетик ва аналитик ҳисобни юритиш ҳамда баланс ва ҳисоботларни тузиш хўжаликнинг бўлинмаларида амалга оширилади.


5.Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги ҳисоб турларининг ўзаро боғлиқлиги.
Ҳисобнинг пайдо бўлиши бевосита кишилик жамиятининг вужудга келиши билан боғлиқ. Тарихий маълумотларга кўра, ибтидоий жамоа тузуми даврида ҳисобдан фойдаланишган. қабила бошлиғи ўз қабиласини сақлаб қолиш учун қайси фасл қачон келади, қабиласида қанча одам бор, улар учун қанча озиқ-овқат тўплаш керак каби ҳисоб-китобларни амалга оширган. Дастлаб ҳисоб қуроллари сифатида қўл бармоқларидан фойдаланилган (баъзи ҳолларда бу одатдан ҳозир ҳам фойдаланамиз). Ҳозирда ҳам жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланган ҳар бир оиланинг ўз ҳисоб-китоби бор. Қайси оилада ҳисоб-китоб яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша оиланинг турмуш шароити яхши. Бундан кўриниб турибдики, ҳисоб инсонларнинг ҳаётий борлиғи ва ҳамкоридир.


6. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш этикаси.
Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига хос принципларга амал қилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Бух­галтерия Ҳисоби Миллий Стандартларининг (БҲМС) биринчи сонли стандартида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қуйидагилар келтирилган:

  • икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш;

  • узлуксизлик;

  • хўжалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш;

  • ишончлилик;

  • эҳтиёткорлик;

  • мазмуннинг шаклдан устунлиги;

  • кўрсаткичларнинг қиёсийлиги;

  • молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;

  • активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси;

  • ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мослиги;

  • тушунарлилик;

  • аҳамиятлилик;

  • муҳимлилик;

  • ҳаққоний холис тақдим этиш;

  • тугатилганлик;

  • изчиллик;

  • ўз вақтидалик;

  • оффсетинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши);

  • холислик.


Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling