1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва методи ҳамда тадқиқот усуллари Режа


Бухгалтерия баланси тўғрисида тушунча


Download 47.93 Kb.
bet8/10
Sana22.04.2023
Hajmi47.93 Kb.
#1382230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ

2. Бухгалтерия баланси тўғрисида тушунча.
Баланс сўзи (французча balance-торози) – «тенглик», «тарозининг икки палласи» деган маъноларни билдиради.
У доимо ўзгариб турадиган, ўзаро алоқада бўлган ҳолатини таърифловчи кўрсаткичлар тизимининг тенглиги. Баланс қандайдир воқеани таърифлаб, унинг қисмларга муносабатини кўрсатади. Баланс алоҳида корхона, ишлаб чиқариш бирлашмаси (бухгалтерия баланси, корхонанинг даромад ва харажатлар баланси) ёки халқ хўжалиги (аҳолининг даромад ва харажат баланси, тўлов баланси, савдо баланси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баланси ва ҳ.к.) масштабида тузилади.


3. Баланснинг турлари.
Баланс икки қисмдан иборат бўлиб, бир томони актив, иккинчи томони пассив деб юртилади: актив ва пассив.
Баланс иккала қисмининг жами суммалари тенг бўлиши шарт. Бу тенглик активда хўжалик маблағлари, пассивда эса шу маблағларнинг манбалари акс эттирилиши билан изоҳланади.
Дастлабки баланс, ҳисобот баланси, тугатиш баланси каби турлари эса унинг корхона фаолиятининг қай ҳолатида тузилаётганлигини билдиради.


4. Бошланғич, ҳисобот ва тугатиш баласлари тўғрисида тушунча.
Дастлабки баланс корхонанинг ташкил топаётган вақтида тузилади.
Ҳисобот баланси эса корхона фаолияти давомида тузилади.
Тугатиш баланси эса корхона, ташкилот, муассасанинг тугатилаётган муддатдаги хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари қай ҳолатда эканлиги ҳақида маълумот беради. Балансдаги маълумот қуйидагича йиғилган бўлади. Ҳар бир жараён рўй бериши натижасида хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари миқдорий ва таркибий жиҳатдан ўзгариб боради.


5. Бухгалтерия балансининг маълумот олишдаги аҳамияти.
Бу ҳолат дастлабки ҳужжатларда акс эттирилиб, сўнгра бухгалтерияда синтетик ҳисоб юритилади ва счётларда икки ёқлама ёзув орқали акс эттирилади. Ой охирида эса ҳар бир счётлар бўйича қолдиқ суммалар аниқланади. Баъзи счётлар эса бекитилади. Бу ҳақда келгуси мавзуларда кенгроқ тўхталиб ўтамиз. Счётлардаги охирги қолдиқлардаги маълумотлар бош китобга кўчирилади ва балансга ўрнатилган тартибда акс эттириб чиқилади.
Баланснинг актив ва пассив томонлари ўз моддаларига эга ҳамда уларда ҳўжалик маблағлари ва хўжалик маблағларининг келар манбаларининг охирги қолдиғи кўрсатилади.



Download 47.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling