1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Жаҳон фуқароси бўлган Адреаннинг абадий орзуси


Download 0.81 Mb.
bet37/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2. Жаҳон фуқароси бўлган Адреаннинг абадий орзуси.
Римдан Шарқда жойлашган Тибур (ҳозирда Тиволи)даги Адрианнинг саройидан фақатгина харобалар қолган, бироқ, бугунги кунда ҳам бу саройнинг катталиги, бойлиги, императорнинг меъморчилик ва санъат соҳасидаги билимларининг кенглигидан лол қолиш мумкин. Бир тарихчининг гапига кўра, Адрианнинг ҳаракатларининг ҳосили бу 3 қиррали орзу бўлди – ажойиб боғлар, фантан ва сунъий ҳовузлар орасида барпо этилган уйлар, эхром, театр, повилион ва бошқа иншоотлар. Адриан Греция, Шимолий Африка, Яқин Шарқда кўп вақт ўтказиб, кўрганларидан катта тассурот олган ва грек санъати ва грек фалсафасининг таъсири остида бўлган. Масалан, канал каби барпо этилган сув ҳавзалари ёнида Афинадаги Эрехтион эхромидан кўчирилган машҳур Кариатидаларнинг нусхалари бор эди, бу Адрианга севикли Грециясини эслатар эди. Аммо Адриан ўзга маданиятга кўр-кўрона тақлид қилишни истамади ва аслида барча бино, сув ҳавза ва боғлар ақлли ва маълумотга эга бўлган инсоннинг нафис ва сермаҳсул грек-рим маданиятининг тасаввурларини ўз ичига қамраб олган. Бугунги кунда меҳмонлар учун хона, баъзи бир сув ҳавзаларининг прагментлари тикланнган, уларнинг барчаси ҳайкаллар билан безатилган, жумладан, юнон худолари бўлоган Гермес ва Афина худолари. Адриан дунёдаги буюк саёҳатчиларидан бири бўлган, ўша вақтда Рим империяси таркибига кирган 40 та провинциясидан 38 тасини зиёрат қилган, бундан ташқари кичик Осиё Сурия, Миср, Шимолий Африка ва Британиядаги қўл остида бўлган маҳаллий подшоҳлар билан учрашган. У меъмор, муҳандис, ҳунарманд, олим ва чиновникларни ишга жалб этиб, яхши эзгу ишлари билан аҳоли билан ҳамкорлик қилиш ва яхши муносабатда бўлишга ундаган, бу усталар бандаргоҳлар барпо этганлар, театр, кутубхона, стадион, янги бозор ва яшаш кварталлари, эхром, канал ва танга зарб этадиган жойларни қурган. Унинг хоҳиш ва интилишлари ҳақида тангалардаги ёзувлар далолат беради: масалан, “жаҳонга бойликларни етказувчи”, “тикловчи”, “тартиб”. Кичик Осиёдан Миср ва ҳозирги Марокаш ҳудудига қадар жойлашган шаҳарлар бир пайтлари асосий ном Рим номи билан аталган. Улардан баъзилари 100 йиллар ичида ер юзидан йўқ бўлиб кетган ёки уларнинг ўрнида барпо этилган янги шаҳарлар тагида қолиб кетган. Кўплари сақланиб қолган бўлсада, бу ёки иккиланган: замонавий шаҳар билан ёнма-ён унинг жуфти, унинг руҳи, гўзаллик ва буюклик образларига тўла қадимги шаҳар мавжуд. Абадий шаҳар бўлган Римнинг ғазнасига забт этилган провинциялардан солиқлар, дала ва боғларнинг ҳосиллари, ҳунармандларнинг маҳсулотларим, олтин ва кумуш келтирилар эди. Адриан саёҳат қилишни севган бу империя қандай пайдо бўлди? Мил.авв. 1 асрда Вергили Римнинг афсонавий манбаларини куйлаган “Энеида” поэмасида “Римлик! Сен халқларни бошқаришга ўрган”, деб васият қилган. Ҳаммаси Троя барбод бўлишидан бошланди, ўз отаси ва ўғлини қутқарган эзгу-ният ли қаҳрамон Эней олов қамраб олган шаҳарни ташлаб кетиб, янги шаҳарга асос солиш учун денгизда кемада кетади. “Сенинг санъатинг шундан иборатдир – тинчлик шартларини қўйиб, бўйсунганларга эзгу бўлиб, бўйсунмаганларни уруш қилиб ғолиб бўлиш”. Агарда Римнинг тақдири айнан шундан иборат бўлган бўлса, бу йўл жуда ҳам узун эди. Мил.авв. 500 йилда Рим ҳудуди атиги 906 кв.м.ни ташкил қилган. Мил.авв. 260 йилга келиб Италия қабилалари ва греклар билан урушдан сўнг римликлар ўз ерларини 26 минг кв.мгача кенгайтирдилар. 2 асрдан сўнг римликлар бутун ярим оролни бўйсунтирдилар, аммо Римга бутун Италия ҳам кичик кўринди. Римликлар Финикия давлатининг меросхўрлари бўлган карфагенликларга қарши чиқдилар, Сицилияни эгалладилар, кейин эса Корсика ва Сардинияни. Кечроқ, Испанияни забт этдилар ва ниҳоят, мил.авв. 146 йилда Африканинг Шимолий қирғоғидаги Карфогеннинг асл ерларини эгалладилар. Қул ва аскар, солиқ ва божларнинг навбатдаги оқими Рим иштаҳасини қўзғади, навбат Искандар Зулқарнайн давлати юарбод бўлган пайт мил.авв. 146 ва 39 йилларда пайдо бўлган 3 та катта подшоҳлик Македония, Сурия ва Мисрга келди. Рим уларнинг барчасини бўйсунтирди, кичик Осиёдаги подшоҳликлар ва Ливан, Кипр ва Крик ороллари ҳам Рим қўлостига ўтди. Ғарб ва Шимолда Галия, Германия ва Британияда яшовчи қабилалар ҳам забт этилди. Адриан даврида Рим империяси 5 млн. кв. м.ни ташкил қиларди. Рим ютиб юборган дунё мураккаб ва хилма-хил эди. Ғарбий ва Шимолий чегараларда саводни билмаган қабилалар яшар эди, собиқ Парфоген ерларида ўз маданиятига эга Пуни ва Берберлар яшар эди, Шарқдаги бир пайтлари Искнадар Зулқарнайн забт этган греклашган мамлакатларда эса юқори ривожланган тамаддунлар мавжуд эди. Бу хилма-хилликни Рим ҳисобга олди: жангавор қабилалар яшайдиган Ғарбда римликлар қатъий назоратни ўрнатди, куч керак бўлмаган жойларда эса, юмшоқ режим ўрнатилди. Ўрта Ер денгизи ҳудудлари забт этилгандан сўнг Рим легионлари деярли кўринмас эдилар. адрианнинг Рими кўп жиҳатдан провинцияларга боғлиқ эди, провинциялар Римнинг бекорчи аҳолисига зайтун ёғи, мева ва шароб, мармар, қимматбаҳо металл, гранит, ёғоч, мўйна ва кўплаб бошқа маҳсулотларни етказиб берар эди. Милодий 130 йилдаёқ император Адриан Миср бўйича саёҳат уюштириб, гўзаллиги ва бойлиги ҳаттоки Римдан юқори бўлган Искандария ҳамда Мисрнинг қадимги пойтахти бўлган Вифани зиёрат қилди. Адриан кўплаб мўжизалар кўрди, аммо уни тасаввурини 2 та улкан гранитдан ясалган ҳайкаллар лол қолдирди, улар Адриан даврида 1,5 минг йиллик тарихга эга бўлиб, Меленон колослари деб номланар эди (аслида бу ҳайкаллар Аменхотеп 2 фиръавн даврида барпо этилган). Миср римликларга нафақат дон етказиб берар эди, у ажоийб жозибага эга эди: римликлар ўз пантеонини ўзга худолар билан тўлдирар эдилар, жумладан, Мисрнинг Серапис ва Исида илоҳларига ҳам сиғинар эдилар. провинциялар ҳам римлик худолар бўлгна Юпитер ва Вакх, Винера ва Юпитер билан яқинлашар эдилар, уларга атаб чиройли, улкан бино барпо этар эдилар. агарда Британиянинг чегараларига улкан баландликдан қарасак, у бўйнини улкан тош илон ўраб олган ғалати ҳайвонга ўхшайди. Бу илон Адрианнинг машҳур девори, император уни милодий 122 йилда барпо этишга буюрди, унинг узунлиги 117,5 км.ни ташкил қилади, у Таин ирмоғидан бошланиб, Ирландия денгизигача чўзилган. Бир пайтлар у қалъа ўриқчилик миноралари ва дарвозаларини бирлаштирган ва Рим давлатининг Шимолий чегараси бўлган. Бу девор оролнинг Шимолида яшайдиган бўйсунмаган келт ва пиктлардан давлатни ҳимоялаган. Бундай улкан иншоот Адриан сиёсатининг ифодаси эди: у империясининг чегараларини аниқ белгилашини истаган. Деворнинг баландлиги 4,5 мни ташкил қилган, унинг эни 1,8 м.дан 3 м.гача бўлган Шимолий тарафда унинг асосида кенглиги 8 ва чуқурлиги 3 метр бўлган чуқурлик қазилган. Чуқурликнинг тубидан бошлаб, 9,5 метр девордан иборат тўсиқдан ўтишнинг имконияти йўқ эди. Ҳар 500 метрда деворда кузатиш минораси бўлган, ҳар 1,5 км.да эса штаб, бошлиқ уйи, шифохона, томи шифердан бўлган казарма, омбор, устахона ва отхона, хамом ва водопроводлик қалъалар барпо этилган. Рим империясини вужудга келтирган инструмент бу дастлабки бирон-бир қўшинга ўхшамаган қўшинлар эди. Қўшин тўлиқлигича профессионаллардан иборат эди, улар мунтазам ойлик маоши олиб, ҳам бузишга, ҳам қуришга ўргатилган эдилар. Ҳар бир легион йўлга қўйилган ҳарбий механизм эди, у оғир ва енгил қуролланган эхота ва отлиқлардан иборат эди. Қўшинлар қуйидаги қурол билан жиҳозланган эди: артиллерия – катта тошларни 730 метрга отган – ва Катапульта – пружина кучига асосланган 2 та ричагли улкан ўзи отувчи мосламалар, улар темир найзалардан ёмғирни 275 метр узунликка отар эдилар. Легион катта тезлик билан ҳаракатланиб, душман қалъасига етиб келиб, уни тезда барбод қилар эди, бироқ худди шу легион ўрмондаги дарахтларни еқитиб, ботқоқларни қуритиб, каналларни қазий олар эди, ажойиб йўл, кўприк, қалъа, водопровод, сув омборлари, порт ва шаҳарларни қурар эди. Масалан, дастлаб тор йўлаклар бўлган Британия водийларида янги тош ва текис йўллар барпо этилган эди. Бу йўлларнинг барчаси Лондинияда бошланар эди, бу қашшоқ қишлоқ оролнинг маъмурий пойтахтига аста-секин айланар эди. Шимолга йўналтирилган йўллар 500 дан зиёд км.га чўзилган эди. Рим қўшинининг оддий ковортаси 6 та Центурияга бўлинган, ҳар бир Центурияда 80 та аскар бўлган, улар Цетурионга бўйсунган. Ўз навбатида, Центурия яна 10 та бирликка Контуберияга бўлинган, улар 8 та аскардан иборат бўлган. Контуберий сўзи-умумий палатга маъносини англатган: бу 8 та аскар 1 та тери палаткага эга бўлган. Юриш даврида ҳар бир контуберия эшак, арра, болта, ўроқ, занжир, римен, булкурак ва ер учун катта сават берилар эди. Бу асбоб-ускуналардан фойдаланиб, легионерлар ҳамма жойда мустаҳкам ва чиройли йўлларни барпо этганлар, бу йўллар 1,5 минг йилдан сўнг ҳам тенгсиз бўлган. Британияда эса ўша даврдаги йўллардан ҳозирда ҳам фойдаланадилар, 2 минг йил ўтгандан сўнг ҳам Лондондан Шотландияга бўлган йўл ўша қадимги қўл асосида барпо этилган. Рим қўшинлари ўзларининг юқори даражадаги қурилиш маҳорати билан маҳаллий аҳолининг фуқаро ҳаётига улкан таъсир кўрсатган. Деярли ҳар бир қалъа ёнида деярли бир кун ичида кичкина қишлоқ викус барпо этилар эди. Қаердаги қалъа узоқ давр асрлар мобайнида бузилмай турса, шу ердаги қишлоқ шаҳарга айланар эди. Одатда, легионеррлар оила қуриб, фарзандларини ҳунарга ўрнатар эдилар. мил.авв. 2 асрнинг охирида Галия ва Рим ерларида римликлар бутун бир фуқаро колонияларини барпо этишни бошладилар, бу ерда улар ветеран легионерлар ва фуқаро шахсларнинг гуруҳларини яшаш учун кўчириб келдилар. Римликлар қурилиш ишларининг сифатини қатъий назорат этганлар: легионлар устун, минора, қалъа ва деворларда юзлаб ёзувлар қолдирган. Ишни қабул қилган чиновник айнан қайси ҳарбий қисм бу ишни бажарганини билар эди, римликлар ёрдамчи қўшинларга маҳаллий аҳолини кенг жалб этар эдилар. Бунда улар ёрдамчи қўшинларнинг миллий яхлитлиги принципини сақлаб қолганлар, бу мазкур қўшимча гуруҳлар ўз ҳарбий қўникмаларини яхшироқ қўллаш мақсадида амалга оширилди. Масалан, ҳозирги Грециянинг ерларида истиқомат қилган Сармат қабиласи ҳамда Балқон ярим оролидаги фракияликлар моҳир чавандоз ва найза отувчи, сурияликлар эса моҳир камончи бўлган. Эркаклар 25 йил хизмат қилганлар, хизмат тугаганидан сўнг уларга Рим фуқаролиги берилиб, кичик ер майдони ва нафақа белгиланган. Фуқаролик кўплаб имтиёзлар берар эди. Ветеран бўлган қўшимча ҳарбий гуруҳда аскарлик қилган солиқлардан озод этилиб, уйланиш ҳуқуқига эга бўлар эди, бунда болаларига мерос сифатида фуқаролиги ва барча имтиёзларини берар эди. Аскарлар истефога чиқишда ҳарбий дипломга эга бўлар эди, бу диплом матни ўйиб туширилган 2 та бронза ясси тахтача эди. Рим қўшинлари томонидан забт этилган давлатлар Римнинг тинч провинцияларига айланар эди. Масалан, асрлар ўтгандан сўнг Уинстон Черчилнинг таъкидлашича, Британия Рим қўлостида бўлганининг деярли барча даврида “кўп жиҳатдан энг бахтли, энг сокин ва маърифатпарвар даврда бўлган”. Рим ҳукумати томонидан бирлаштирилган ва узунлиги 4 минг км.ни ташкил қилган Рим йўллари тармоқлари билан бирлашган Британия илк бор доимий қабилалараро урушлардан озод бўлди. Ҳунармандчилик ва савдо ривожланиб, гуллаб-яшнади, ҳаёт даражаси юқори бўлди. Шаҳарларда канализация, сув билан таъминлаш тизими, жамоа хаммомлари, гўзал меъморчлик бинолари, ўйин ва фуқаро тантаналари учун амфитеатрлар, кенг бозор ва савдо дўконлари барпо этилди. Римликлар одатда, шаҳар кенгашига бой аҳоли вакилларини тайинлаганлар ва улар Рим фуқаролигини олганлар. Маҳаллий зодагонларнинг бу янги қатлами ҳаётнинг қулай ва нафис Рим тарзига ўрганди. Қабила бошлиқларининг аждодлари ажойиб саройларда яшай бошладилар, уйларда мазаика поллари, деворда расмлар, иситиладиган хаммомлар бор эди. Булар ўз навбатида, лотин тилида гапириб, кийинишнинг рим услубини қабул қилиб, паст табақаларга намуна бўлдилар. Римликлар дискриминация қилмас эдилар, забт этилган халқлар Рим давлат тизимига киритилар эдилар, улар учун ҳеч қандай ҳуқуқий чекловлар йўқ эди, фуқароликни олгандан сўнг улар ижтимоий зинапоя бўйича тўсиқсиз кўтарилар эдилар. испанликлар, африкаликлар, ерманлар, галлар, консул провинциянинг бошлиғи бўла олар эджилар. Милодий 235 ва 234 йиллар ўртасида июлда 21 та император алмашди, бунда улардан атиги 2 таси ўз ўлими билан вафот этди. Императорлар уруш учун тўлаш мақсадида пулни доимо арзонлаштирдилар, натижада инфляция империяни инқи розга олиб келди. Варварлар Рейн ва Дунайдаги ҳимояланмаган чегаралар орасидан кела бошладилар, Шарқдан эса форслар бостириб келар эди, 2 фронтда уруш бошланди. Диоклетиан 3 асрнинг охирида ислоҳотлар билан империядаги муросасизликни тўхтатишга муваффақ бўлди, 286 йилда Диоклетиан ўз қўмондонларидан бири Максимилянни ҳамкор ҳукмдор этиб тайинлади ва империянинг Ғарбий қисмини унга топширди. Константин даврида 313 йилда христианларга нисбатан бағрикенглик эълон қилинди, қадимги грек шаҳри бўлган Византия ўрнида у Константинополга асос солди, уни империянинг янги пойтахтига лойиқ деб янги Рим деб атади. Империяда 2 та пойтахт пайдо бўлди: Ғарбий империянинг йўқ бўлиши яна 2 аср давом этди, яъни 470 йилда Римни ботлар эгаллаб олди. Константинопол эса Ғарбий қисм барбод бўлганидан сўнг ягона Шарқий пойтахтга айланган шаҳар Византия империяси билан бирга 1453 йилгача мавжуд бўлди. Нега Рим, у билан бирга Ғарбий империя барбод бўлди? Бу ҳақда баҳслар асрлар давомида давом этди. 200 дан зиёд фактлар санаб ўтилди: сиёсий макрлар, хўжаликнинг барбод бўлиши, ахлоқнинг бузилиши, фуқаро муросасизлиги, иқлимнинг ўзгариши ва х.к. Афтидан, Римнинг оғир талофатларининг сабаби 2 та бўлган, бу империянинг ҳаддан зиёд кенгайиши ва ёмон молиявий бошқарувидир. Адриан ўрнатган чегаралар ортига қилинган кейинги юришлар Рим қудратига зарба етказиб, варварларни империяга бостириб келишига сабаб бўлди. 4 асрнинг бошида армия баробарига ҳар хил турдаги варварлар билан тўлдирилди, жумладан, жангавор вестготлар билан. Легионерлар ўзларининг иттифоқдош варварларининг тартибсизлигини “юқтирар” эдилар. Кетма-кет 4 асрнинг мобайнида варвар қабилалари Италия ва Галлиянинг Шимолий чегараларига юриш қилдилар, Марказий Осиёдан Алан ва Бунлар, Рейн ва Дунайнинг Шимолидан Вандал, Франк, Вестгот, Гургунд, аламан ва Свев каби Герман қабилалари бостириб келдилар. 406 йилнинг охирги кунида Тевтон, Алан, Свев ва Бургунларнинг ҳисобсиз тўдалари музлаб қолган Рейндан ўтиб, Жануби-Ғарбга йўл олдилар, ўз йўлларида катта шаҳарларни талон-тарож қилиб ёқиб юбордилар. Рим 410 йилда Вестготлар томонидан забт этилиб, талон-тарож қилинди.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling