1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet41/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2. Ўрта аср даври маданияти.
Ўрта аср инсони ҳақиқий ва тасаввурда мавжуд бўлган хавфларга тўла бўлган улкан дунё билан ўралган бўлиб, ўз уйида қамалиб у хавфлардан қочишга интилган. Антик турмуш тарзининг жамоавийлиги – яъни, фуқаро, ҳар ҳолда эркак ўз вақтининг аксарият қисмини кўчада ўтказган ва шунга мувофиқ кўчани чиройли қилиш, шаҳарсозлик муаммоларида марказий ўринни эгаллаган, бу жамоавийлик кенг шаҳар майдонлари, очиқ театр, кенгаш мажлислари жойлари билан бирга ўтмишда қолди. Ўрта асрда турмуш тарзи уй атрофида ташкиллаштирилади, албатта, уйлар турли бўлган бўлсада ва деҳқоннинг сомон сувоқ билан безатилган уйи барон қалъасига ҳеч ўхшамасада, битта тарафдан барча уйлар бир хил эди – улар уй эгасини ташқи ва шу сабабли ёвуз душман бўлган кучларнинг таъсиридан эгасини ҳимоялаши, беркитиши лозим эди. Бундан ўрта аср учун хос бўлган уйни алоҳида ҳуқуқий ҳимояси келиб чиққан: ўзга дала ёки ўзга уйда қилинган ҳуқуқбузарлик турли даражада жазоланган. Уйларга тегиб бўлмаслик ўрта аср ҳуқуқининг асосий тамойили эди, албатта, бу тамойил уруш ва сиёсий келишмовчиликлар даврида кўп маротаба бузилган, албатта антик даврда ҳам эхром қонуни бузилгандек каби. XII асрнинг ўрталарида роман меъморчилиги готик меъморчилигига ўрин беради ва XIII асрда готик меъморчилик энг юқори чўққисига эришади. Готик деган ном шартли ва ғалатидир, аслида готик эхромларда ҳеч қандай варвар, готик нарсалар йўқ. Французлар готик услубни ёйсимон деб тўғри атайдилар. Ёйсимон услуб ажорйиб муҳандислик ечими бўлди, натижада томни босими енгиллаштирилди ва деворлар қулайроқ бўлди. Готик эхромда ҳеч қандай механик юкланмаларга эга бўлмаган унсурлар олиб ташланди, натижада бино томошабин олдида “қовурғалари” аниқ белгиланган чизиқли каркас сифатида намоён бўлади. Чиройли ва мазаикали нақш ва безаклар фитраж, рельеф ва ҳайкалларга жой беради. Ҳажмли тош фигуралар черковнинг ҳам интерьери, ҳам ташқи тарафларини безаган. Чормихга тортилган ҳайкаллар эхромни ички маконини мантиқий марказига айланди. Қуёш нурини ажойиб тарзда ўзгартирувчи фитражларнинг рангли ойналари инжил ва ҳаётдаги персонажларни ҳақиқий борлиги тасаввурини вужудга келтирар эди. Бироқ, черковнинг эхром безакларига нафақат христиан афсоналарининг қаҳрамонлари, бу ерда меҳнат ҳаёти саҳналари, дунёвий ҳукмдорлар, эртакдаги ҳайвонлар учун ҳам жой топилди. Эхром ўзига барча дунёни сиғдирган ўрта аср инсонининг микрокосми бўлди. Аста-секин шаҳарлар мустақиллиги мустаҳккамланиши ва савдогарлар бойлигининг ошиши билан шаҳарларда янги ижтимоий бинолар, яъни шаҳар кенгашлари бинолари, усти ёпиқ бозорлар, шифохона ва коллежлар, шаҳарда яшаётган талабалар учун ётоқхоналар, омбор ва цех бинолари барпо этилди. Шаҳар мустақиллигининг тамзи бўлган шаҳар кенгаши – ратуша биноси қуйи қаватда омбор ёки арсеналга эга эди. Фасади бўйлаб қуйи қават аркадалар билан безатилган, унинг устида тантана зали ва кенгашлар учун бир қатор кичик бинолар қурилар эди. Феодал қалъасига тақлид қилган ҳолда Ратуша ўз ичига бон урадиган қалъа, шаҳар қамоғи ва шаҳар хартия ва ғазнаси жойлашган биноларни ҳам қамраб олган эди. XII аср ўрта аср ҳаётининг алоҳида ҳодисаси дама, яъни аёлга сиғиниш ва куртуаз/мулойим, назокатли муҳаббатни келтирди. Албатта, бу ҳодиса фақатгина феодаллар синфи муҳитида тарқалди, унинг характерли чизғилари француз ва немис рицар шеъриятида ёрқин ифодасини топди. Саройдаги дама ва турмушга чиққан аёлга бўлган рицарнинг муҳаббатини куйловчи лирик рицар шеърияти Францияда 1100 йиллар атрофида пайдо бўлади ва Аквитания ҳамда Тулузада ҳаммадан узоқ вақт мавужд бўлади. Ҳукмдорларнинг ўзлари ва зодагонларнинг бой бўлмаган вакиллари трубадур бўлганлар. Немис рицар шеъриятининг гуллаб-яшнаган пайти XII асрнинг 70 йилларига тўғри келади, унинг марказлари дастлаб Венадаги Бабенберглар саройи, Вартбургдаги Туренген ландравларининг саройи, кейин эса Гогенштауфенлар саройи бўлган. Дамага сиғиниш Биби Марямга христиан дунёсининг биринчи аёлига сиғинишда алоҳида куч билан ўз ифодасини топади. Биби Марям, янги Момаҳавога ибодат қилиш 11 асрдан бошлаб, айниқса кенг тарқалади. 1140 йилда Биби Марям байрами ташкил қилинди. Кўплаб художўйлар, жумладан, Бернар Клервослик (1090-1153), бундай Мариолатрия, яъни Биби Марямга сиғинишга қарши чиқдилар, бироқ халқ томонидан Биби Марямга сиғиниш тобора ошиб борди. Авваламбор, Биби Марямни Исо Масиҳ олдида инсонларни ҳимоячиси сифатида талқин қилишди ва Гвибер Ножанлик яратилган дунёга мансуб бўлган Биби Марям яратувчига қандай қилиб таъсир қилишини тушунтирган. Мактаблар кўп қўллаган, антик дунёвий мактабнинг анъаналари асосан Жанубда Италияда сақланиб қолган. Алплардан Шимолдаги ҳудудлардан мактаб асосан черков ёки манастр характерга эга бўлган. Ўрта аср мактаби ёш бўйича чегараланмаган, болалар катталар билан бирга саводга ўрганганлар. Мактабдаги ҳолатнинг ўзи ҳам болалар манфаатининг хусусиятини ҳисобга олмаган. Манастр мактабларида болалар катта роҳиблар каби қатъий интизомга бўйсунганлар. Ўқув дастурини кечки антик анъанага кўра, 7 та эркин санъат ташкил қилган, улар ўз навбатида, 2 қисмга бўлинган. Биринчиси, тривиум – 3 йўлдан иборат ва иккинчиси, квадривиум, яъни 4 йўлдан иборат. Тривиум ўқитишнинг бошланғич босқичи бўлган, бу ердан тривиал, яъни одатий сўзи келиб чиққан. Тривиум грамматика, нотиқлик ва мантиқни ўз ичига қамраб олган. Квадривиум таркибига арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқа кирган. Ўрта аср даврининг илк босқичида тривиум устиворлик қилган, умумтаълим тизимга квадривиум XIII асрдан бошлаб кириб келади. Ёддан ибодатлар, инжил, псалтерни ёдлаб ўқишни ўрганар эдилар, қўшиқ айтишга алоҳида эътибор қаратилар эди. Кейин ўрта аср таълимининг асосини ташкил қилган грамматикага ўтар эдилар. Фақатгина лотин грамматикаси ўрганилар эди, уни IV аср грамматик олими бўлган Вергилий коментатори ва анъанага кўра илоҳий Иеронимнинг устози бўлган Элий Донат китоби асосида ўқишган. XIV асрга қадар мактабда бошқа тилларни ўрганишмаган, бироқ амалда савдогар ёки рицар бир нечта тил ва шевада гапиришга мажбур бўлган. Лотин грамматикасига ўқитиш бирон-бир қадимги муаллифнинг асарини ўқиб, талқин қилишдан иборат бўлган. Ўқитувчи ўқиганидан сўнг худди шу бўлакни ўқувчилар ўқиб изоҳ берганлар. Аста-секин ўқитувчилар черков ва манастр ҳукуматидан ажралиб ўз корпорация – университетларини ташкил қила бошладилар. Дастлаб, университет атамаси умумий манфаатлар билан боғлиқ бўлган ва алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган инсонларнинг ҳар қандай бирлашмасини англатган. Фақатгина XIV асрнинг охиридан бошлаб, уни академик корпорациясига нисбатан қўллай бошладилар. Олий ўқув юртининг ўрта аср номи stadium generale (илк бор 1237 йилда қайд этилган) бўлиб, машҳур бўлган мактабга нисбатан қўлланилар эди. Бу мактаб узоқдан шогирдларни жалб этиб, нафақат 7 эркин санъатни, ҳеч бўлмаганда яна битта махсус фан фуқаро ёки каноник ҳуқуқ, художўйлик ёки тиббиётдан дарс беришни таъминлаб бера олар эди. Бу мактабларни баъзиларини урфга кўра, ўқув муассаса сифатида тан олиб, университет деб номлашди, улар аста-секин машҳурликка эга бўлди. Бошқаларини эса папа, император ва баъзи ҳолатларда қирол томонидан шундай унвон берилиши сабабли университет деб тан олишди. 13 асрдан бошлаб, замондошларнинг тасаввурида университетлар илан 2 та имтиёз боғлиқ эди: университетда художўйликни ўрганган клирликлар 5 йил ўз черков даромадларини сақлаб қолардилар ва университетни битирганлар ҳар қандай мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга эдилар. Ўрта аср университетлари XII асрдан бошлаб, Ғарбий Европа жамияти урбанизацияси билан бевосита алоқадорликда пайдо бўлади. Бу Европа ижтимоий ва маданий ҳаётнинг тамоман янги ҳодисаси эди. Ўрта аср атамасининг тўлиқ маъносидаги энг қадимги университетлар бу художўйлик соҳасида ажралиб турган Париж ва ҳуқуқдан дарс бериш билан шуҳрат қозонган Болония университетларидир. Бир пайтнинг ўзида шаклланган бу икки университет ўз ички тузилмаси бўйича аҳамиятли равишда фарқланар эди. Бу университетлар ўрта аср университетининг 2 та асосий турининг ифодаси эди. Болония ва Падуядаги университет шаҳарга келган ҳуқуқшунос талабаларнинг манфаатини ҳимоялаш учун пайдо бўлган талаба ташкилоти эди. XIII асрнинг ўртасидан бошлаб, бу ерда 2 та конфидерация италиялик талабаларнинг Гилдияси ва Италия давлатидан бўлмаган талабаларни бирлаштирувчи гилдияси мавжуд бўлгна. Палониялик талабалар бу гилгияларга кирмаган. Ўқитувчи ва шаҳар ҳукуматининг норозилига қарамасдан, талабаларнинг гилдиялари бутун университет ҳаётини бошқарувини ўз қўлларига олидлар. Ўқитувчилар нафақат университет мажлисларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум эдилар, балки ўқув жараёнининг ўзи талабалар ҳукуматининг қатъий назоратида бўлган, у жараённи бузган профессорларга жарима солинган. Париж университети эса аксинча ўқитувчилар ташкилоти сифатида шаклланган, А. Кобнининг фикрига кўра, бунинг сабабларидан бири Парижда тайёрлов санъат факультетининг сон жиҳатдан кўплиги бўлган. бу факультетнинг талабалари ёшроқ ва аксарият ҳолларда катта ҳаётий тажрибага эга 30 ёшли Балония ҳуқуқшуносларидан кўра етилмаган бўлганидадир. Балония конфедерацияларидан фарқли равишда санъат факультетининг Париж “миллатлари” (Париж миллатлари 4 та эди, француз, пикардия, норманд ва аногерман) магистрдан бошлаб, ўқитувчиларни бирлаштирган, қолган талабалар эса университет мажлисларида на овоз бериш, на баҳсларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Баъзи бир Италия университетлари (Пиза, Флоренция, Пабия ва х.к.) ўтиш шаклида бўлган, бу ерда ҳокимият талаба, ўқитувчи ва мунитипал ҳокимият ўртасида тақсимланган эди. Талабаларнинг бошқарувдаги иштироки бир қатор Испания университетларининг низомларида қайд этилган, бир нечта Жанубий француз университетлари, хусусан, Монпелье, Анжер, Орлеан университетларида талабалар черков ҳокимиятига қарши курашда профессорлар билан бирлашган. Шимолий университетлар Париж университетларининг типига кўра ташкиллаштирилган. Масалан, Оксфорд ташкил қилишнинг Париж тизимини ўзлаштирган. Асосий фарқ Оксфорд Кембридж каби Епископал шаҳарда пайдо бўлмаганлигида эди, шунга мувофиқ бу университет Француз университетларидан кўра, епископ ҳокимиятига бўйсунмаслигида эди. Париж университетининг тарихи аслида уни епископ ҳокимиятидан озод бўлиш ва университет фаолиятини хусусан дипломларни беришни назорат қилувчи епископ консверининг ҳуқуқларини чеклашга бўлган кураш тарихидир. Аксинча, Оксорфд канцлери епископ мансабдор шахси эмас эди, уни ўқитувчилар сайлар эдилар, епископ эса фақатгина тасдиқлаш ҳуқуқига эга эди. XIV асрнинг охирига келиб Оксфорд епископ юрисдициясидан тўлиқ озод бўлди. Университет ўқитувчиларининг сайланадиган шахси бўлган Канцлер Оксорфдда кенг ҳуқуқларга эга эди, у ўз қўлида руҳий, дин фуқаро ва жиноий юрисдикцияни ушлаб турган. Айнан инглиз университетларида XII асрнинг охирида Парижда вужудга келган коллежлар тизими кенг ривожланди, биринчи Париж коллежлари ҳомия муассасалари бўлиб, госпиталлар қошида Париж мактабларида ўқиётган камбағал клириклар ётоқхона эди. 1257-1258 йилларда Людовик IX нинг Капеллани Робер де Соргон янги турдаги коллежни ташкил қилди, бу ерда художўйликни ўрганаётган магистрлар учун ҳам ётоқхона бор эди, кейинчалик бу коллеж унинг номи билан атала бошлади. Соргон коллежи турига кўра Оксфорд ва Кембриджда ҳам магистрлар коллежлари пайдо бўлди. Бироқ Англияда коллежлар туфайли вужудга келган университет ҳаётининг марказсизлаштирилиши изчилроқ бўлди. Англия коллежлари ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилот бўлиб, янги аъзоларни танлаш ва раҳбариятни сайлаш ҳуқуқига эга эди. Париждаги коллежлар эса ҳам черков, ҳам университетнинг ташқи ҳокимиятига бўйсунар эди. Бундан ташқари, инглиз коллежлари аста-секин ўз ичига ўқитиш жараёнини ташкил қилди, Парижда эса коллежларда ўқиш элемент ар характерга эга эди. Албатта, ўрта аср талабалар орасида ҳақиқий тенглик бўлмаган: баъзи бир талабалар бой, бошқалари эса ўз меҳнати билан ўзини боқар эди. XIV асрнинг охири XV асрдаги статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг асосий оммасини ўрта мулк мақомдаги одамлар ташкил қилган. XV асрнинг охиригача талабалар орасида зодагонлар жуда ҳам кам бўлган. бунда Шимолий университетлардан кўра, Жанубий университетларда зодагонлар кўпроқ бўлган. аммо XIV асрдан бошлаб, университетларни зодагон ижтимоий тузилмага киритишга, университет ҳаётини рицар дунёси тушунчаларида англашга, ҳуқуқшуносни рицарга ўхшатишга бўлган тенденция кузатила бошлади. Дастлаб университет ўқитувчиларининг мулкий ҳолати жуда ҳам барқарорсиз эди, чунки у тўлиқ талабалар тўловига боғлиқ эди. Балки Балониялик профессорлар ўзининг ҳуқуқи йўқлигига айнан Балониядаги катта университет моддий жиҳатдан бу томонни қоплаганлиги туфайли рози бўлгналар. Профессорлар учун ойлик-маошни киритилиши, бу илк бор 13 асрнинг Палечиядаги кастилия университетида амалга оширилди, профессорларга маълум мустақиллик берди. Ўрта аср урф-одатининг аҳамиятли унсурларидан бири ва шу билан бирга алоҳида оилаларни бирлаштириб, жипслаштирувчи муҳим таянчи қишлоқ жамоаси, қишлоқ обшинаси эди.
Қишлоқ жамоаси хилма-хил вазифаларга эга эди, яъни хўжалик, маъмурий, ижтимоий-маданий функцияларни бажарар эди. Жамоа қўлостида бўлинмаган ер майдонлари алмендалар бор эди. Жамоа бу майдонларни яхлитлигича совға қилиши ёки сотиши ва шу билан бирга жамоанинг ҳар бир аъзосига фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаб берар эди. Бу жамоа ҳудудини даромад олиш мақсадида қўллаш таъқиқланар эди: балиқни тутиш ва овлашни савдо-сотиқ учун эмас, фақатгина ўзи учун, ўрмонни сотишга аралаш ёки бировларнинг подаларини боқиш таъқиқланар эди. Деҳқон ерларининг кетма-кетлиги қишлоқ хўжалик ишлари устидан жамоа назорати ҳақидаги саволни кўндаланг қўяр эди: ҳар бир майдонга уруғларнинг битта нави экилиши, маълум пайтда ишлов берилиши ва йиғилиши ва бир аниқ пайтда чорва боқиладиган очиқ далага айланиши лозим эди. Жамоанинг маъмурий ҳуқуқлари суд ва солиқ функцияларидан иборат эди. Бу ҳуқуқларнинг ҳажми турли эди: баъзи бир ўрта ер ҳудудларида қишлоқ ўзини-ўзи бошқарадиган комуннага айланиб, унинг имтиёзлари махсус хартияда қайд этилар эди, бошқаларда эса қишлоқ сенёрга бўйсунган бўлиб, унинг мансабдор шахслари хўжайиннинг бевосита назоратида сайланган ёки хўжайин томонидан тайинланган. Бунга мувофиқ тарзда жамоа ўз аъзоларидан феодал мажбуриятларини сидқидилдан бажаришни талаб қилиб, ҳуқуқбузарларни жазолаган ва бир-бирига жавобгарликни олган. Шу билан бирга жамоа сенёрга қаршилик кўрсата оладиган куч бўлиб, сенёрни ўрмон ва яйловларга даъволарини рад этиб, рентанинг анъанавий ҳажмини сақлаб қолишга ёрдам берадиган куч бўлган. Қишлоқ жамоаси нафақат аграр анъаналар, балки баъзилари христианликдан олдинги маъбудлар давридан келиб чиққан ва шу туфайли черков ва феодал ҳукумат томонидан қораланган деҳқон урф-одатлари, байрам ва ўйинларининг қўриқчиси бўлган. Деҳқон рақслари художўйларни норозилигининг сабаби бўлган, бироқ улар баъзи бир даражада давиднинг рақслари ҳақида ва инжилнинг бошқа қаҳрамонларининг рақси ҳақида инжилда сўз юритганлиги туфайли ҳисобга олишлари лозим эди. Шунинг учун Фома Аквинский рақс соғлом жисмоний машқ деб тан олишга тайёр эди, бироқ деҳқон байрамларининг маънавий томони унинг норозилига сабаб бўлган. француз тарихчиси ва художўйи бўлган Жак де Витри (1180-1244) деҳқонларнинг рақсларини ғазаб билан тасвирлайди: рақсни бошқарган аёл кўтариб келаётган қўнғироқда у иблиснинг қўнғироғини кўради. Черков келиб чиқиши бўйича будпараст бўлган рақсларнигина эмас, балки деҳқонлар ҳордиқ чиқаришининг бошқа шаклларини ҳам қоралаган. 15 асрдаги инглиз роҳиби “ёшлар катта коптокни ҳаводан эмас, оёғи билан тепиб берадиган” “баъзи бирлар футбол деб номлаган” ўйинни қоралайди. У футболни шикастланишга ва жанжалга олиб келувчи ёмон ва номақбул ўйин деб номлайди. Айнан деҳқонлар турмуш тарзида архаик христиандан олдинги будпарастлик қараш ва ишонишлар урф-одатлар мустаҳкамроқ сақланиб қолган, христиан тасаввурлари ва афсоналарнинг ўзи ҳам архаик тарзда қайта англаниб ўзгартирилган, фольклор, халқ этиқоди ва ижтимоий этик тасаввурлар ҳисобига янги мазмунга эга бўлади. Қишлоқ роҳиблари черков қўнғироқларини бўронни йўқотиш учун чалганлар, атрофга яхши об-ҳавони таъминлайди деб илоҳий сувни сепганлар. Ҳайвон ва илонларни черковдан ажратиш самарали восита ҳисобланган, будпарастлик маросимлари кўпинча черков байрамлари урф-одатлари билан бирлашган. Ўрта аср жамиятининг бошқа қутбида феодаллар синфи бўлган, бу синф жуда мураккаб ижтимоий тоифа бўлиб, турли ижтимоий қатламларни, яъни бир томондан қирол ва князларни, бошқа томондан эса, деҳқон ҳаёт тарзини кечириб, ўзлари ерга ишлов берган мулки йўқ нобелларни қамраб олган. Феодал синфининг ажратиб турувчи белгилари (ҳар ҳолда XII асрда) бу зодагон авлодга эга бўлиш, тобе шахсларга нисбатан синёр ҳуқуқларига эга бўлиш ва махсус ижтимоий функция ҳарбий хизматни ўташ эди. Агарда деҳқонлар қишлоқ жамоаси туфайли бирлашиб, жипслашган бўлсалар феодаллар синфидаги индивид ижтимоий алоқаларга ўзга тарзда феодал иерархияси орқали кириб келган. Деҳқон алоқалари маълум даражада горизонтал бўлган, яъни деҳқонлар тенг ҳуқуқли бўлмасаларда, жамоа доирасида тенг ҳуқуқли ҳисобланганлар. Феодал иерархияси эса, аксинча вертикал бўйича тузилган ва ҳар бир феодал унга бирон-бир сенёрнинг вассали ва бошқа вассалларнинг сенёри сифатида киритилган. Зодагонлар ичида ов қадр-қимматли бўлган ва ўрта асрда авваламбор, рицар ўз кучи ва жасурлигини кўрсата оладиган фаолият майдони сифатида тушунилган, чунки яраланган йиртқич ҳайвон ёки айиқ билан жанг қцролланган жанг каби хавфлидир. Ёввойи кийикларни овлаш, аскарга зарур бўлган чавандозлик санъатини ривожлантирган. Рицарларнинг касби уруш бўлган тинчликнинг ўрнатилиши уларга оғир бўлган. уруш нафақат ўйин, балки даромадларнинг манбаси бўлган, чунки ўрта аср уруши қароқчилик эди. Қароқчилик эса, феодаллик келишмовчилигига олиб келар эди. XI асрнинг охирига келиб европада дайди рицарларнинг кенг қатлами шаклланди, улар ўз уйини ва ерларини ташлаб шон-шуҳрат ва ўлжа топиш мақсадида Ойкуменанинг энг четига хоҳ Испания, хоҳ кичик Осиёга кетишга тайёр эдилар. Авлоддан-авлодга профессионал аскарлар бўлган феодаллар ижтимоий психологиянинг алоҳида шаклини алоҳида дунёни алоҳида муносабатини ишлаб чиқдилар. Христиан раҳмдиллигига у ерда жой йўқ эди, ўрта аср даври нафақат бераҳм, балки жазолашни эзгу ҳислат даражасига кўтарган. Ўз ўлимига бефарқ муносабат ўзга ҳаётга разиллик, ўзга ўлимга ҳурматсизлик билан уйғунлашар эди. 1185 йилда Солун шаҳарини забт этган Сицилиялик норманлар кўчаларда ўлган инсонларни ўлик эшак ва итлар билан жойлаштириб чиқиб, кўнгилхушлик/ўйин кулги қилганлар. Рицар сенёри учун ҳаётини беришга тайёр бўлгна, бироқ у ўзга мулкни олиб қўйиб, ўзга ҳаётга завол бўлганида виждони қийналмаган. Европалик феодаллар, бунда Жанубий Франция ва Италия феодаллари истисно, шаҳардан ташқарида яшаганлар. Имконияти борлар ўз уйларини мустаҳкамлаб, қалъалар қурганлар. Вақт ўтгани сари қалъа тегирмон каби ўрта аср даврининг рамзига айланади. Доимий уришлар, норманларнинг ҳужумлари, зулм остида қийналган деҳқонлардан қўрқув буларнинг барчаси қудратли тош иншоотларига айланган қалъаларни барпо этилишига сабаб бўлди. Диндорларнинг асосий вазифаси худога хизмат қилиш ва художўйлик эди. Черковнинг эшиги доимо очиқ бўлиши, чироқлари ўчмаслиги лозим эди. Руҳонийлар одатий ва тантанавор байрамона тадбирларни амалга оширар эдилар, унинг энг муҳим унсури месса эди, унинг жараёнида нон ва вино Исо Масиҳнинг тана ва қонига сеҳрли тарзда айлантирилар эди. Ундан сўнг диндорлар причашение маросимидан ўтар эдилар, бунда аҳоли нон, клириклар эса нон ва вино билан маросимни ўтказиб, ижтимоий иерархияда ўз ўрнини таъкидлар эдилар. Бундан ташқари руҳонийлар мажбуриятига болаларга исм қўйиш – крестит, ўлганларга ибодат қилиш, дайдиларга оқ йўл тилаш, гуноҳкорларни гуноҳини кечириш, илоҳий сувни тарқатиш каби мажбуриятлар кирар эди. Аммо улар ҳам илоҳийнинг чегарасидан чиқиб кетар эдилар, черковнинг ижтимоий ҳаётининг ташкилотчисига айланар эдилар: черков қўнғироқлари хавф ҳақида хабар берар эдилар, қуриқчилик пайтида руҳоний ёмғир ҳақида, эпидемия пайтида касалликларни тўхтатиш ҳақида ибодат қилар эди. Руҳоний ер ва осмон дунёси ўртасидаги энг сезиларли воситачи эди. Ўрта аср давридаги инсон ҳам оиласига, ҳам оиладан ташқари ижтимоий гуруҳларга мансуб эди. Унинг ахлоқи “шахсий, хусусий” ва “умумий, корпоратив” ўртасидаги зиддиятни бартараф этишда шаклланган. Ўзининг оғир мебель билан безатилган, бошқа дунёдан ажратилган ярим қоронғи уйида инсон чексиз макон коинот ва чексиз вақт ўлим олдида қўрқувни ҳис этган. Бу ерда кулги учун жой йўқ эди, абадийлик жуда ҳам жиддий илоҳий кўринар эди. Ўз ёлғизлигидан (ўзи билан ўзи ва христиан худоси) “тенглар”нинг корпоратив дунёсига чиқаётганда у тасаввуридаги воқеликни яратишга интилар эди. Бу воқеликда ҳаммаси тескари, ҳаддан зиёд завқли ва шўх эди. Ўзининг ташқ хулқида ўрта аср даврининг инсони “бўлиш”га эмас, балки “ўхшаш”га интилар эди. Унинг кийими совуқдан асрамас эди, ва фақатгина эстетик талабларни қондириб маълум ижтимоий мақомни кўрсатар эди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling