1 мавзу. Дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад
Download 42.22 Kb. Pdf ko'rish
|
1 MAVZU
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунтириш хати
Даъво аризалари – корхонанинг бошқа айбдор муассасалар ёки шахслардан даъво
қилаётган маблағ ёки бирон бир мол-мулкни мажбурий равишда ундириб беришни илтимос қилиб, суд идораларига ёзма мурожаатидир. Даъво аризаларининг қуйидаги зарурий қисмлари: 1. Йўлловчининг номи, ҳужжатларнинг тузилган вақти ва тартиб рақами кўрсатилган тўртбурчак муҳр; 2. Суд идораси ёки давлат ҳакамлигининг номи; 3. Даъвогарнинг тўлиқ номи ва манзили; 4. Жавобгарнинг тўлиқ номи ва манзили; 5. Даъво суммаси; 6. Ҳужжат номи (Даъво аризаси); 7. Даъво аризасининг матни; 8. Иловалар. Тилхат – маълум бир шахсдан ёки муассасадан пул, ҳужжат, қимматбаҳо буюмлар ёхуд бошқа бирор нарса олинганлигинм тасдиқловчи расмий ёзма ҳужжат. Тилхат биргина нусҳада тайёрланади ҳамда пулли ва қимматбаҳо ҳужжат сифатида сақланади. Тилхатнинг асосий зарурий қисмлари: 1. Ҳужжатнинг номи (Тилхат); 2. Матн: а) тилхат берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми; б) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсани берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва ота исми (зарурият бўлганда муассаса номи); в) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсанинг номи ва уларнинг миқдори (зарурият бўлганда баҳоси); г) олинаётган буюмнинг техникавий ҳолати (агар у машина, аппаратлар ва ш.к. бўлса). 3. Тилхат берилган сана; 4. Тилхат муаллифининг имзоси. Тушунтириш хати – хизмат соҳасидаги, хизматга алоқадор масалани, унинг айрим жиҳатларини ёзма изоҳловчи ва муассаса (бўлим) раҳбарига (ички) ёки юқори ташкилотга (ташқи) йўлланувчи ҳужжатдир. Тушунтириш хати қуйидаги зарурий қисмлардан иборат бўлади: 1. Ҳужжат йўлланаётган ташкилот ёки мансабдор шахснинг тўлиқ номи; 2. Ҳужжатни тайёрлаган (ёзган) муассаса ёки шахснинг тўлиқ номи; 3. Ҳужжат турининг номи (Тушунтириш хати); 4. Ҳужжат матни (мазмуни); 5. Имзо; 6. Сана (ҳужжат ёзилган вақт). Download 42.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling