1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа
Download 135.61 Kb.
|
1-ЖН Диншунослик
Анимизм. Лотин тилида anima – “руҳ”, “жон” маъноларини англатади. Анимизм руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк дин шаклидир. Анимизм 1871 йили инглиз антропологи Эдвард Тайлор томонидан диний қарашларнинг илк шакли сифатида олға сурилган. У тотемизм билан бир вақтда шаклланган. Анимизм табиатнинг қудратли кучлари – осмон ва ер, қуёш ва ой, ёмғир ва шамол момақалдироқ ва чақмоқларни илоҳийлаштириб, уларда руҳ мавжуд деб билар эди. Ибтидоий одамлар тоғлар, дарёлар, адир, ўрмонлар, дарахт, харсанг тош жарликлар ҳам жонли, сезувчи ва ҳаракат қилувчи, яхшилик ва ёмонлик келтириши мумкин деб тушунганлар. Қурбонликлар қилиб уларнинг ҳаққига дуо қилиб, маросимлар уюштиришган.
Баъзи антропологлар анимизмдан олдин ҳам диний қарашлар мавжуд бўлганини даъво қилиб, улар уни “аниматизм” деб номлайдилар. Аниматизм бир томондан нарсаларнинг ўзига хос ғайритабиий кучга эга эканлигига, бошқа бир томондан эса руҳларнинг мавжудлигига ишонишдан иборат. Бу назарияга кўра “ибтидоий инсон” бошқа-бошқа мавжудотларни шахс сифатида танишдан аввал, бутун бир оламга ёйилган ҳаёт бағишловчи якка “Куч”ни тасаввурига келтирган бўлиши мумкин. Бундай бир тушунча “мана” фикри билан қўллаб - қувватланган бўлиши ҳам эҳтимол. “Мана” сўзи ғайритабиий, кўз билан кўринмас кучни ифодалаш учун ишлатилувчи сўз бўлиб, уни ибтидоий диний тасаввурга кўра кучли, таъсирчан ёки жамият томонидан эътибор билан қаралувчи нарсалар (ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар) ёки кишилар (қабила раиси, сеҳргар, донишманд) да мавжудлигига ишонилган махфий кучни ифодалаш учун ишлатилган. Ибтидоий қабила аъзолари ўзларини кўз билан кўринмас кучлар билан ўраб олинганликларига ишонганлар. Бу эътиқод ҳар бир қабилада ўзгача номлар билан номланган. Тейлорнинг шогирди бўлган Р.Мареттининг 1909 йилда нашр қилган “Диннинг ибтидоси” номли китобида биринчи марта изоҳланган бу назарияда диннинг келиб чиқишини шахсияти мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, изланиш кераклигини билдиради. Анимизм замонавий динларнинг асосий ақидавий қисмини ташкил этади. Жаҳон динларида ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд. Инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи, қийинчиликлари, муаммолари, орзу-истаклари мифологик образлар ва афсоналарда ўз аксини топган. Мавжуд воқелик инсоннинг ижоди билан бирга унинг ҳаёт тарзи, диний қарашлари, урф-одатларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган. Турли халқ ва қабилаларнинг ҳаётида асосий ўрин тутган ҳайвон ёки буюмнинг илоҳийлаштирилиши натижасида фетишизм, тотемизм, анимизм каби дин шакллари юзага келди. Космогоник сюжетлар ибтидоий мифологияда катта ўрин эгаллаган. Яъни ер ва осмон, қуёш ва ой, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг инсон ҳаётидаги ўрни диний тасаввурларда намоён бўлган. Ҳаёт ва ўлим, табиат ва маданият, аёл ва эркаклар орасидаги алоқалар ибтидоий мифологияда тасвирланган. Неолит – янги тош даври одамларнинг турмушини, уларга таъсир этадиган барча соҳаларни тубдан ўзгартирди. Деҳқончилик-зироатчилик, чорвачиликнинг ривожланиши, ўсимликларни етиштириш, озуқа заҳираларини кўпайтириш, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш одамлар ҳаётида озуқа заҳираларини яратиш, гўшт, сут, теридан фойдаланишни ўргатди. Лойдан идишлар, уй қуриш учун фойдалана бошланди. Тош буюмларни силлиқлаш ва сайқал бериш шаклланди. Кишилар ўтроқ ҳаёт кечиришга ўта бошлаб, зич ва кўпчилик гуруҳлар билан ўрнашарди. Қишлоқлар кенгайиб, атрофларида кичик қишлоқчалар юзага кела бошлади. Аҳоли кескин кўпайиши янги ерларни ўзлаштиришга, ҳаёт тарзининг ўзгариши диний тасаввурларнинг ривожланишига янги имкониятлар яратди. Деҳқончиликнинг эҳтиёжлари – ҳосилни узоқ вақт сабрсизлик билан кутиш, аниқ вақтни ҳисоблаш муҳимлигини, ер фаслларининг циклларини билиш – буларнинг ҳаммаси деҳқон қабилаларининг осмон-у ерга, қуёш-у ойга, ёмғир-у шамолга янги қизиқишининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Қудратли руҳларга боғлиқлик сезиларли ва кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Илтижо ва қурбонлик уларга аталди. Натижада руҳлар қудратли худоларга айлана борди. Худолар учун ибодатхоналар ташкил этилиб, уларга махсус мутахассис хизматкорлар – келажакдаги коҳинлар хизмат қиларди. Баъзи худоларнинг кўриниши ҳайвон, қуш, балиқларнинг ё боши, ё танаси шаклида бўларди. Мифологик жиҳатдан бу қаҳрамонларнинг худога қариндошлиги сақланиб қолган. Фетишизмнинг характери ўзгариб, илоҳларнинг бутлари ибодатхоналар ёнига ўрнатилган йирик ҳайкаллар шаклига айланди. Баъзан бутлар ўрнига рамзий ҳайкалчалар, турли шаклдаги тошлардан фойдаланилди. Мазкур ҳайкал ва қурилмалар ибодатхоналарнинг рамзи бўлиб қолди. Афсун ҳам ўзгариб, афсунгарлар энди илоҳлар билан алоқа маросимлари, диний маросимлар, ибодат ва қурбонлик қилиш тартиблари юзага келди. Фол очиш ва башорат қилиш каби янгиликлар вужудга келди. Фол ва башоратнинг мақсади истакни билиш эди. Хулоса қилиб айтганда, барча илмий адабиётларда диннинг пайдо бўлиши борасида билдирилган фикрлар илмий гипотезалардан иборат. Диний адабиётлардаги ушбу масаланинг талқини эса ҳар бир инсоннинг диний эътиқодига боғлиқ. Download 135.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling