1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet29/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

3. Бадиий асар. Бадиий асар деганда биз эстетикадаги энг ва кенг қамровли тушунчалардан бирини назарда тутамиз. Чунки асосий эстетик хусусиятлар биринчи навбатда ўзининг тўлақонли ифодасини айнан унда топади. Маълумки, бадиий асар, якка, мажмуъ, туркум тарзида ўзини маконда ёки замонда (муайян вақт мобайнида) намоён этади. Шунингдек, у вақт нуқтаи назаридан, яъни ижод жараёнининг қисқа ёки узоқ давом этиши жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин бундан қатъи назар, айтиб ўтганимиздек, у ижодкорнинг ботиний олами, саломатлиги, руҳий ҳолати каби ҳодисаларнинг фарзанди. Ҳақиқатан ҳам унинг учун ҳар бир асар фарзанддек гап, шу боис биз кўпинча эстетикада ва санъатшуносликда «ижод дарди», «асарнинг туғилиши», «бадиий қиёфанинг дунёга келиши» сингари ибораларни ишлатамиз.
Бадиий асарнинг яна бир даражаси борки, у ҳақда ҳам тўхталиб ўтишга тўғри келади. Чунки юқоридаги уч даражадаги асарлардан кўра мана шу сўнгги даражадаги «ижод наманулари» доимо кўпчиликни ташкил этади, уларни театр саҳнасида, эстрадада, телеэкранда, концерт залларида, китоб дўконларида, кинотеатрларда ҳар куни учратамиз. Улар бадиий асар эмас, лекин унга ниҳоятда ўхшайди: ҳамма нарсани жойида, лекин бита энг муҳим нарса етишмайди – бадиийят йўқ. Уларни бадиий асарнинг соялари дейиш мумкин. Бу сояларда гўзаллик ўрнида – бежамадорлик ва ялтироқликни, улуғворлик ўрнида – ҳажм ва қуруқ савлатни, фожеавийлик ўрнига – мотам ва оҳ-воҳни, кулгилилик ўрнига – майнавозчилик ва бачканаликни, жонли қиёфалар ўрнига – бир хиллик ва ясамаликни, динамик ҳаракат ўрнига – тавсиф ва баёнчиликни кўрамиз. Энг ёмон томони шундаки, улар бадиий асар деб тақдим этилади ва савияси паст идрок этувчилар томонидан шундай қабул қилинади, ўтмас дидни баттар ўтмаслаштиради ва жамият эстетик тарбияси учун чиройли оғу бўлиб хизмат қилади. Уларни муҳокама қилиш ҳам қийин. Чунки улар ҳар қандай танқиддан тубан туради, бадиий танқидчилар, адабиётшунос ва санъатшунослар уларни таҳлил этишни ўзларига эп кўрмайдилар. Аммо бу билан бирор ўзгариш рўй бериши мушкул, уларнинг муаллифлари ниҳоятда «камтарин ижодкорлар»: бадиий асарга ўхшатиб ясалган товар бор, харидор ҳам топилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling