1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари
Download 0.58 Mb.
|
нафосат фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- АДАБИЁТЛАР Асосий
- 9-мавзу . Эстетик идрок этиш муаммоси
Таянч тушунчалар
Ижод жараён, онгланганлик, онгланмаганлик; унда бадиий тасаввур, хаёлот, интуиция (савқи табиий),бадиий қобилият, истеъдод ва даҳо; сюжет, фабула, характер, коллизия; бадиий асар композицияси; тугун, кулминация нуқтаси ва ечим; бадиий образ, образлилик ва бадиий воситалар, эстетик идрок этиш, эстетик қобилият, эстетик масофа. Такрорлаш учун саволлар Бадиий ижод жараёнининг ўзига хос жиҳатлари. Санъаткорнинг жамиятдаги ўрни. Бадиий асарни эстетик идрок этишнинг ҳиссий ва ақлий асослари. Бадиий асарни эстетик идрок этишнинг умумий-объектив, идивидуал-субъектив жиҳатлари. Эстетик идрок этиш маданиятини равнақ топтириш муаммолари. АДАБИЁТЛАР Асосий: Мухтор А. Уйқу қочганда. Т., Маънавият, 2005. Зарубежная эстетика и теория литературы XIX–XX в.в. М., Изд-во МГУ, 1987. Гулыга А. Принципы эстетики. М., Политиздат, 1987. Ломброзо Ч. Гениальность и помешательства. Мысль, Попурри, 1998. Қўшимча: Манн Т. Смерть в Венеции. М., 1984. Столович Л.Н. Жизнь, творчество, человек. М., Политиздат, 1985. Юнг К. Психологические типы. М., Попурри. 9-мавзу . Эстетик идрок этиш муаммоси (2 соат). Эстетик маданият Эстетик идрок этиш. Носанъат объектларини эстетик идрок этиш Санъат асарларининг эстетик идрок этиш Эстетик маданият деганда, кўпчилик илмий адабиётларда, хусусан, қомуслар ва луғатларда жамият умумий маданиятининг ихтисослашган қисми, жамиятнинг санъатни ва эстетик муносабатларни таъминлаш ҳолати назарда тутилади.1 Бунга эстетик қадриятлар ва улардан фойдаланиш тизимлари, техник воситалар, эстетик фаолият турлари ва улар намоён бўладиган объектлар ( санъат, халқ ижоди, музей, театр, кўргазма заллари, нашриётлар в.б.) киради. Шунингдек, шаҳарсозликдаги, атроф-муҳитни гўзаллаштиришдаги дизайндаги в.б. моддий тизимдаги қадриятлар ҳам, “эстетиклашган” ижтимоий-маиший соҳалар (турмуш, спорт, шахс, байрамлар эстетикаси) ҳам эстетик маданиятни ташкил этишда катта аҳамиятга эга. Бироқ, буларнинг ҳаммасини эътироф этган ҳолда, биз диққат-эътиборни кўпроқ ижтимоийлашган индивиднинг, шахснинг, замон кишисининг нафосат оламига, ички эстетик маданиятга қаратмоқчимиз. Негаки, ҳар қандай эстетик жиҳатдан юксак жамият ҳам айнан ўша шахслар эстетик маданиятининг даражаси билан белгиланади. Бу даража эса ўз навбатида унинг бир-бири билан узвий боғланган нафосатни эстетик идрок этиши ва эстетик тарбиясидан вужудга келади. Инсондаги шу эстетик маърифатлиликни кўп ҳолларда нисбатан мавҳум ва умумий бўлган жамият эстетик маданияти тушунчаси остида қолиб кетиши адолатдан эмас. Шу боис биз эстетик маданиятнинг том маънодаги мояси ҳисобланадиган эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия муаммоларини кўриб чиқамиз. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling