1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Санъат асарини эстетик идрок этиш


Download 0.58 Mb.
bet33/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Санъат асарини эстетик идрок этиш. Муайян шакл ва мазмунга, ўз “тили”га эга бўлган, тугалланган, ўзини бирор даражада намоён этган ҳар қандай бадиий ижод маҳсулини санъат асари дейиш мумкин эмас. Бу ҳақида носанъат объектлар ҳақида гап кетаётгани йўқ, балки санъат намунаси сифатида тақдим этиладиган, лекин аслида истеъдодсиз, яратилган кишига эстетик завқ бермайдиган умри қисқа бадиий асарларни назарда тутмоқдамиз. Ҳақиқий санъат асари идрок этувчини ўзига оҳанрабодай тортади, ўйлатади, мушоҳадага муаллиф билан ҳамкорликка, унинг ишини давом эттиришга чорлайди. Шу сабабли санъат асарини идрок этиш, юқорида айтганимиздек, инсон эстетик фаолиятининг турларидан биридир. У, носанъат объектни эстетик идрок этишдан фарқли ўлароқ, иккиёқлама эмас, учёқлама муносабатни ўз ичига олади. Унда икки субъект ва бир объект иштирок этади: ижодкор (субъект), ижод маҳсули (объект), идрок этувчи (субъект). Объект – ўзига хос маънавий-эстетик-мафкуравий майдон, иккала субъект ана шу майдонда учрашади. Улардан бирини ­– санъаткорни бирламчи ижодкор десак, иккинчисини – идрок этувчини иккиламчи ижодкор деб айтиш мумкин. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам эстетик фаолият соҳиби, эстетик фаолият эса ижод демакдир.
Эстетик фаолият сифатида санъат асарини идрок этиш, айтиб ўтилганидек, руҳий-физиологик ҳодиса, у бир неча даражалар ва босқичларни, эстетик масофани ўз ичига олади. Биз уларнинг энг асосийларини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Санъат асари асосан уч даражада эстетик идрок этилишини кузатишимиз мумкин. Улар: ҳиссий, ақлий, ҳиссий-ақлий. Ҳис-туйғу даражасидаги идрок этишда томошабин, томошабин ёки ўқувчи санъат асарига жуда кучли ҳаяжон билан муносабатда бўлади. Кучли салбий ҳаяжон ва эҳтиросли ички кечинмалар бундан инсон руҳини “довдиратиб”, юракни ҳапқиртириб, кишини воқеалар кетидан югуртиради. Натижада идрок этувчи қадам-бақадам мазмунни қувиш билан овора бўлиб, олдин айтиб ўтганимиздек, гўзаллик, улуғворлик в.б. эстетик хусусиятларга бутунлай эътибор қилмай қўяди. Яъни қизиқарлилик гўзаллик ёки улуғворликнинг дўсти эмас, душманига айланади. Ҳис-туйғу даражасидаги идрокда идрок этувчи бадиий асарнинг сюжет босқичида қолиб кетади, у бадиий қиёфаларни, мажозийликни, истеъдоднинг нақоратини, фалсафий илдизни эмас, балки “жуда қизиқ воқеалар”ни эсда сақлаш ва эслаш билан чекланади. Бундай идрок этиш ёшларда ёки ибтидоий шароитларда яшаётган этник гуруҳларда воқе бўлади. Улар ўзларини муайян асар воқеалари ичида иштирок этаётгандек ҳис этадилар, асарни ҳаётдаги реаллик сифатида қабул қиладилар – орадаги эстетик масофа йўқолади.
Шундай қилиб, санъат асарини ақлий даражада идрок этадиган одамларни юксак эстетик савияли кишилар деб айта олмаймиз. Улар худди гўзал гулдастадаги гулларни силкитиб-силкитиб, бир боғлам гулбаргларсиз пояга эга бўлган одамга ўхшайдилар. Уларни “эстетлар” деб аталадиган кишилар ва бадиий танқид билан шуғулланадиган шахслар орасида кўпроқ учратиш мумкин.
Санъат асарини тушунишнинг энг юксак даражаси ҳиссий-ақлий идрок этишдир. Унда идрок этувчи мазмун босқичидан шаклга, шаклдан ғоявий босқичга табиий равишда ўтади. Унда асарга ҳиссий кириб бориш ақлийликни инкор этмайди, ҳиссиёт ва тафаккур уйғунлашиб кетади, ҳайрат ҳамда бадиий фавқулоддалик ақлий мезонлар билан изоҳланади. Бошқачароқ айтганда бундай эстетик идрок этувчи асар сюжети ҳаётий реаллик эмаслигини англаган ҳолда, уларни ҳаётий реалликдан гўзалроқ, қизиқарлироқ, баландроқ идеал билан боғлиқ даражадаги реаллик тарзида қабул қилади. Уни асардаги мазмун ҳам, бадиий усуллар ҳам, бадиий қиёфаларнинг жонлилиги ҳам қизиқтиради, асарни қадрият сифатида эстетик баҳолай олади, эстетик масофани меъёрида ушлаб туради, ҳиссиёт этагидан тутиб, ақл билан иш кўради.
Санъат асарини эстетик идрок этиш носанъат эстетик объектни идрок этишга нисбатан анча мураккаб. Агар носанъат эстетик объектга тасодифан, фавқулодда тайёргарликсиз дуч келсак, санъат асарини аввалдан “эстетик тайёргарлик” кўрмасдан идрок этиш мушкул. Бу ҳақда биз олтинчи бобда тўхталиб ўтган эдик. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, санъат асари орқали биз ижодкор дунёси билан танишамиз. Биз идрок этаётган рангтасвир, шеър, опера ҳаётдаги реаллик эмас, санъаткор қалби призмасидан ўтиб шууримизга кираётган гўзаллик ёки хунуклик, муайян ғоявий ниятга бўйсундирилган ҳаёт. Ижодкор, унинг ижодий оламини, услубини, биз идрок этаётган санъат асарининг тури ва жанри, асар яратилган давр каби хусусиятлардан аввал хабардор бўлсак, эстетик идрок этиш жараёни енгил, маромида, “қийинчиликларсиз” кечади. Чунки эстетик объектни – санъат асарини идрок этар эканмиз, айтиб ўтилганидек, биз моҳиятан шу объектни яратган субъект – ижодкор билан учрашамиз. У воқеалар, ранглар, товушлар орқали бизга нима демоқчи – биз ана шуни билиб олишимиз керак. Ижодкор қанчалик маҳоратли, истеъдодли бўлса, у шунчалик бизга “ўз гапини ўтказади”.
“Эстетик тайёргарлик” ижодкор ишини енгиллатиши баробарида идрок этувчини ҳамкорликка чақиради. Зеро идрок этувчи тасвирланган ҳаёт – ўз ҳаётини, бош қаҳрамонга – ўзини, унинг идеалларига – ўз идеалларини солиштирмай асарни тўлиқ маънода эстетик идрок эта билмайди. У хаёлан асарга нималардир қўшади, нималарнидир чиқариб ташлагиси келади, баъзан ижодкор билан баҳслашади, гоҳо эса унинг ишини давом эттиради. Буларнинг ҳаммаси сўзга, рангга, товушга сингдирилган, бир пайтлар жонли бўлган қаҳрамонларни, воқеа-ҳодисаларни, манзараларни ўз тасаввурида қайтадан жонлантиради. Ана шу жараёнда идрок этувчи ижодкорнинг “ишига аралашади”, у билан ҳамкорлик қилади, яъни ижодкорнинг эмас, ўзи истаган тасвирни кўришни ё эшитишни хоҳлайди. Натижада турли идрок этувчилар томонидан идрок этилган бир асар ва унинг қаҳрамонлари ўнлаб, ҳатто юзлаб талқинларга эга бўлиши мумкин.
Санъат асарини идрок этишда, юқорида тилга олиб ўтганимиз – эстетик масофа алоҳида аҳамиятга эга. У ҳар бир бадиий асарнинг шартлилигини, яъни ундаги реаллик ҳаётий реаллик эмаслигини эслатиб туради ва идрок этувчида айни пайтда ҳаётий реаллик ҳақида таассурот уйғотади.
Биз эстетик идрок этишни мураккаб руҳий-физиологик ҳодиса эканини айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, у фақат инсон ҳиссиётига, ақлига эмас, балки бутунисича руҳий дунёга таалуқли, яъни онгланганлик, онгланмаганлик, неврозлар, сиқиб чиқарилиши мумкин бўлмаган ва ижобий сублимацияга айланмайдиган руҳий ҳолатлар билан ҳам боғлиқ. Шу сабабли шахс-жамият маданий савиясининг пастлиги туфайли ёҳуд руҳан у қадар бақувват бўлмаган, “ўта таъсирчан” одамлар ёки болалар орасида эстетик масофани унутиб қўйиш ҳоллари рўй беради. Бундай ҳолат яхши оқибатларга олиб келмайди, унда инсон “ўзини йўқотиб қўяди”. Мисол тариқасида Англияда кенг тарқалган, афсонага айланиб кетган бир воқеани келтириш мумкин: театрда “Отелло” спектакли бораётган бир пайтда Ягонинг маккорлигидан ниҳоятда ғазабланган, воқеалар ичига шўнғиб кетган, соддадил бир томошабин саҳнага чиқиб, Яго ролини ўйнаётган актёрни отиб ўлдиради ва шу заҳоти, нима қилиб қўйганини билгач, ўзини ҳам отиб ташлайди. Айтишларича, уларнинг иккаласини бир қабрга қўйишади ва қабртошга “энг зўр актёр ва энг зўр томошабинга ёдгорлик” деган битикни ёзиб қўйишади. Ю.Борев ўзининг “Эстетика” китобида ушбу афсонани келтирар экан: “Бироқ бу томошабин ҳақиқатан ҳам зўр томошабинми?” деган саволни ўртага ташлайди1. Савол ниҳоятда ўринли. Лекин унга жавоб бериш қийин.
Хуллас, эстетик масофа санъат асарини идрок этишда баъзан уни яратишда ҳам муаллифнинг саломатлиги билан боғлиқ, муҳим аҳамиятга эга. Умуман, эстетик идрок этиш жиддий тадқиқотларга лойиқ муаммолар силсиласидан иборат, десак адашмаймиз.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling