1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари
Download 0.58 Mb.
|
нафосат фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Носанъат объектни эстетик идрок этиш муаммоси.
1. Эстетик идрок этиш. Биз эстетик идрок этиш деганда, одатда санъат асарини “тушунишни” назарда тутамиз. Ваҳоланки, инсондаги бу руҳий-дидактик ҳолат эстетик хусусияти ёки хусусиятлари мавжуд бўлган барча объектларни идрок этишни тақозо қилади ва ўзини тўлақонли эстетик фаолият сифатида намоён этади. Демак, эстетик идрок этиш фақат санъат билан чегараланмайди, яъни у бадиий идрок этишга қараганда, кенг кўламли, бадиий идрок этишни ҳам ўз ичига олади. Шундан келиб чиққан ҳолда, бундан буён уни бадиий идрок этишга нисбатан тор дейиш ёки ҳар иккисини айнанлаштириш, замонавий эстетик маданият тараққиёти талабларига жавоб бермайди. Аксинча, эндиликда эстетик идрок этишнинг бир-биридан жиддий фарқ қиладиган икки тури борлигин айтиш ва бу фикрни илмий-назарий исботлаш вақти келди. Уларнинг бири – носанъат объектни, иккинчиси – санъат объектини эстетик идрок этиш.
Носанъат эстетик объектлар деганда, биз инсон эстетик фаолиятининг натижаси бўлмаган (табиат) ва эстетик фаолият тури ўлароқ, санъат даражасига кўтарилмаган, лекин шаклан бадиий ифодага эга (дизайн, спорт каби) воқеликни тушунамиз. Носанъат объектни эстетик идрок этиш муаммоси. Биламизки, эстетик идрок этиш воқеликка эстетик муносабатнинг бир кўриниши сифатида субъект билан объектнинг ўзаро алоқасидан иборат. Бу алоқа носанъат объект билан бўлган муносабатда бевосита амалга ошади, унда субъект объектни тўғридан-тўғри идрок этади. Масалан, юксак тоғ устидан отилиб тушаётган улкан шаршарадаги улуғворлик ва гўзалликни: товуш, ранг, зарралар, кўпиклар ўйинидан эстетик завқ олмаслигингиз мумкин эмас. Носанъат объектни эстетик идрок этишнинг яна ўзига хос бир жиҳати шундаки, унда идрок этувчи, санъат асарига нисбатан бўлганидек, аввалдан тайёргарлик кўрмасдан, дафъатан, дабдурустдан муносабатга киришади, ёиброқ айтганда,носанъат объектни идрок этувчи, биринчидан, шу объектга бир назар ташлаганидан, бир зум қулоқ тутганидан кейин уни кўришга ёки эшитишга жазм қилади. Иккинчидан, у эстетик қонун-қоидалар, эстетик англаш, санъат турлари, жанрлари борасида мўайян (ҳатто озгина) тушунчага эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Демак, носанъат объектни эстетик идрок этиш савқи табиий – интуицияга асосланган тарзда, тасодифан амалга ошади. Айтилганлардан хулосага чиқарадиган бўлсак, шундай дейишимиз мумкин: носанъат объектни эстетик идрок этиш бевоситалик ва тасодифийликка асослангани ҳолда, бизни, санъат асари даражасида бўлмаса-да, фориғлантириш қудратига эга. Демак, Арастудан бошлаб, то шу кунгача фориғлантириш хусусиятини асосан санъатга нисбат бериб келишимиз мақсадга мувофиқ эмас. Эстетик хусусият ёки хусусиятларга эга ҳар қандай объект (носанъатми, санъатми) идрок этувчида фориғлантириш ҳолатини юзага келтиради. Шу боис, юқорида айтилганидек, носанъат эстетик объектларни идрок этиш муаммосини жиддий ўрганиш вақти келди деб ўйлаймиз. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling