1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet34/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Таянч тушунчалар
Бадиий идрок этиш, эстетик идрок, носанъат объект, санъат объектини эстетик идрок этиш, воқеликка эстетик муносабат, субъект, объектнинг.


Такрорлаш учун саволлар

  1. Бадиий асарни эстетик идрок этишнинг ҳиссий ва ақлий асослари.

  2. Бадиий асарни эстетик идрок этишнинг умумий-объектив, идивидуал-субъектив жиҳатлари.

  3. Эстетик идрок этиш маданиятини равнақ топтириш муаммолари.



10 мавзу. Эстетик тарбия



  1. Эстетик тарбиянинг йўналишлари

  2. Эстетик тарбиянинг анъанавий ва замонавий шакллари.

  3. Санъат - эстетик тарбиянинг асосий омили сифатида.

  4. «Оммавий маданият» ҳодисаси ва унинг ёшлар эстетик тарбиясига салбий таъсири.

  5. Эстетик равнақ тушунчаси, унинг эстетик эҳтиёж ва эстетик дид билан диалектик алоқадорлиги.

Инсонда ўсимликларга, ҳайвонларга, еру сувга муҳаббат ҳиссини тарбиялаш ҳозир кўпроқ табиат эстетикаси билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Табиатдаги нафосатни англаш инсондан аввалги қўпол муносабатнинг ўзгаришига ҳам эстетик, ҳам экологик маданиятнинг юксалишига олиб келади. Меҳнат (ёки ишлаб чиқариш) жараёни ва шароитини эстетиклаштириш масаласи ҳам катта маънавий-тарбиявий аҳамиятга эга. Биз ишлаётган корхонанинг ташқи ва ички кўринишидаги нафосат, ундаги дастгоҳлар, улар жойлашувининг мақсадга мувофиқлиги, хуллас, ишлаб чиқариш макони, воситалари ҳамда инсон фаолиятининг гўзаллик атрофида уйғунлашуви меҳнатнинг эркинлашиб, эстетиклашиб боришига хизмат қилади.


Техника эстетикаси эса ноосфера гўзаллигини, улуғворлигини таъминлайди, атрофимизни ўраб турган, маиший турмушимизнинг бир қисмига айланиб қолган нарсалар ва ашёлар воситасида эстетик дидимизга замон нафасини сингдиради, бизни ҳар қадамда “эстетиклашишга” даъват қилади. Дизайннинг ютуқлари туфайли биз кечаги “темир-терсаклар” хунуклиги ўрнида бугун техника гўзаллигини ҳар қадамда идрок этиб турибмиз. Бу ҳам эстетик тарбиянинг муҳим қисмини ташкил этади.
Бугунги кунда спорт эстетикасининг тарбиявий аҳамияти тобора миқёслашиб бормоқда. Айниқса, сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт мисли кўрилмаган даражада оммавийлашди. Ҳозирги пайтда спорт мусобақалари шунчаки ғолиблик учун эмас, балки гўзаллик ва улуғворлик каби эстетик хусусиятларининг намоён бўлиш шарти сифатида турли ёшдаги томошабинларни ўзига жалб этмоқда, улар бўш вақтининг нафосатлашувини таъминламоқда.
Эстетик тарбиянинг яна бир воситаси сифатида оила ва ундаги муҳитни кўрсатиш мумкин. Зеро оила фақат ахлоқийлик эмас, балки эстетик маскан сифатида ҳам аҳамиятга эга. Оилада ота-онанинг эстетик диди, нафосатни ҳис қилиш даражаси фарзандда атроф-муҳитга, воқеликка эстетик муносабатни шакллантиради, унинг дидини юксалтиради.
Мактабда ва мактабгача таълимда, айниқса, эстетик тарбиянинг аҳамияти катта. Чунки айнан ана шу таълим ўчоқлари инсон боласидаги савқи табиий тарзида намоён бўлган нафосатга муҳаббатни эстетик тарбия ёрдамида камолотга етказишга хизмат қилади. Мактабдаги расм, мусиқа, меҳнат дарсларида, боғчалардаги бадиий адабиёт (эртаклар), мусиқа, турли ўйинлар ва ўйинчоқлар воситасида олиб бориладиган машғулотлар шу жиҳатдан катта таъсирга эга, улар оиладан ташқаридаги дастлабки мунтазам ва узлуксиз эстетик тарбиянинг энг диққатга сазовор кўринишларидандир.
Бироқ оиладаги, мактабгача таълим ва мактабдаги эстетик тарбияни Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, уни юқори савияда дейиш, қийин. Айниқса, қишлоқ шароитида бу масала ечимини кутаётган долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Бундай эстетик қолоқликнинг объектив асослари бор. Чунки миллат эстетик даражасини нисбатан оз муддат (ўн-ўн беш йил) ичида бирдан юксалтиришнинг иложи йўқ. Масалан, шўролар даврида қишлоқ боғчалари ўтган асрнинг 60-йилларидан фаолият кўрсата бошлади. Лекин уларнинг аҳволи шу қадар ночор эдики, эслашга ҳам уяласан киши. Бўйра устига ташланган эски шолчада ҳар хил ёшдаги болалар қий-чув остида ҳеч қандай махсус маълумотга эга бўлмаган, колхоздан бир кунга бир меҳнат куни нормасига мувофиқ ҳақ оладиган “колхозчи боғча опа”нинг тарбиясини олишар эди. Бундай тарбия оналари далада ишлаётган болаларга “қараб туриш” билан чекланар, бирор бир мусиқий, бадиий ёки ўйин воситасидаги эстетик тарбия ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Аксинча, пилла терими пайтида болалар ҳар бир боғчанинг “ўз нормасини” бажариши лозим эди, нормани бажармаган болалар жазоланарди. Бу пайтда, дейлик Литва ёки Гуржистон қишлоқларидаги болалар ҳар ҳолда пианино чалишга, расм чизишга, ўйинчоқлар дунёси билан алоқа қилишга, эртак эшитишга ва малакали боғча мудири ҳамда тарбиячилар кузатуви остида озми-кўпми эстетик тарбия олардилар. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейингина бундай чидаб бўлмайдиган (лекин ўзбек халқи чидаб келган) аҳволга чек қўйилди. Лекин ҳали ҳам, айниқса қишлоқлардаги кўпчилик оилалар “китобингни йиғиштир, сенга ош-нон берармиди?!” деган ота-оналарнинг шўролар давридан қолган жеркишини эшитиш мумкин. Шунинг учун ҳам Президент Ислом Каримов мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ бу масалага жиддий эътибор билан қараш кераклигини таъкидлаб, 1993 йили шундай деган эди:
Жамиятда эстетик тарбиянинг росмана йўлга қўйилишида фан ҳам катта имкониятларга эга. Гап бунда фақат эстетика ёки унга яқин бўлган санъатшунослик фанларининг олий ўқув юртларида ўқитилишида ёки оммавий ахборот воситалари томонидан нафосат илмини тарғиб этишнинг яхши йўлга қўйилишидагина эмас, балки зоология, биология, география, экология каби табиат билан боғлиқ фанларни ўрта ва олий тизимидаги ўқитилишини, амалиётини ўқувчилар ҳамда талабалар томонидан табиатдаги эстетик хусусиятларни ҳис этадиган даражада олиб борилишида. Бундан ташқари, табиийёт фанларидаги гўзаллик, нафосат, нозиклик уларни баён қилишдаги услубда кўзга ташланади. Зеро “фикран ишлашга, ҳозиржавобликка, юморга тафаккурнинг ўткир ва нозиклигига (“спекулятив”лигига) бўлган эҳтиёж юксак маънавий даражада ўзини намоён қилган эстетик эҳтиёждир”1. Буни фаншунос олимлар “интеллектуал гўзаллик” ёки “ақлий қонунларнинг гўзаллиги” деб атайдилар. Эстетик тарбиянинг айниқса математик фанлар билан алоқаси ўзига хос ва қадимий. Биз бугун гўзаллиги ва улуғворлигидан ҳайратланадиган обидалар (Регистон мажмуи, Гўри Мир, Тож Маҳал, Пиза минораси) пойдеворидан тортиб, то томигача математик ҳисоб-китоблар асосида қурилган уларнинг гўзал ташқи ва ички безаклари “ҳандасавий (геометрик) нақшлар” деб аталади. “Тасвирий санъатда “исскусствометрия” – “санъат ўлчови”, “нафосат меъёри, ўлчови” деган йўналиш бор. Бу – нафосат билан риёзатнинг туташ нуқталарида пайдо бўлган йирик илмий йўналиш”, деб ёзади таниқли математик олимларимиздан бири М.Мирзааҳмедов.1 Хуллас, табиийёт фанлари ҳам (ҳозирги замон техникаси каби) эстетик тарбия борасида санъатни қадимдан “қўллаб-қувватлаб” келган.
Санъатнинг эстетик тарбиядаги миқёсли ва муҳим роли шундаки, у одамларнинг ҳис-туйғуларига, ҳиссиётлари эса ақлига таъсир ўтказади, бундай таъсир оқибатида идрок этувчида руҳий эврилишлар вужудга келади. Санъат асарини мунтазам идрок этиш оилаю ишхона муаммолари, турмуш чигалликлари, етишмовчиликлар в.б. остида кўмилиб ётган қалбдаги тоза туйғуларнинг очилишига олиб келади. Инсон бу дунёда мўъжиза борлигига ишониб яшай бошлайди. Яъни, санъат руҳни янгилаш қудратига эга. Айни пайтда бу руҳ гўзал ва улуғвор бўлгани учун ниманидир ёқлайди, хунук ва тубанлиги учун ниманидир инкор этади. Ана шу нуқтада санъатнинг инсонни ғоявий жиҳатда тарбиялаши рўй беради: санъат ўзини эстетик завқ билан идрок этаётган индивиддан ғоя ва идеал хизмати бел боғлаган шахсни яратади.
Санъатнинг яна бир жиҳати шундаки, у ўз-ўзини юксалтириш хусусиятига эга, яъни идрок этувчидаги юксак дидга асосланган эстетик эҳтиёж санъатнинг замонавий талабларга мослашувини таъминлайди, уни даражама-даража юксалиб боришга мажбур қилади. Масалан, кино санъатида дастлабки овозсиз филмлардаги фотогения – ибтидоий суратга олишдан, овозга, монтажга, сўнг ҳаракатдаги камерага, ундан кейин эса рангга, кенг экранлиликка в.б. идрок этиш учун қулай ҳолатларга ўтиш техника ёрдамида идрок этувчининг эстетик эҳтиёжини қониқтириш туфайли рўй берди, десак янглишмаймиз.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling