1-мавзу: фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти режа


Download 244.63 Kb.
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi244.63 Kb.
#1515100
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Маъруза

Афсонавий дунёқараш. Афсоналарда оламнинг вужудга келиши, тузилиши, табиат ҳодисаларининг сири, дунёвий уйғунлик, одамнинг табиат ва космик ҳодисалар билан алоқаси, ўсимлик ва ҳайвонларнинг одамга хос сифатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Афсоналарда одамнинг пайдо бўлиши,
ҳаёти босқичлари, ўлими, ҳаёт синовларидан ўтиши ҳақида фикр юритилган. Ундан ташқари, оловни топиш, ҳунар эгаллаш, деҳқончилик, турли урф-одатлар, расм-русмлар ҳақида афсоналар тўқилган.
Ҳар қандай афсонавий онг хаёлда ва хаёл ёрдамида стихияли кучларни енгади, аммо табиатдан ўзини устун қўймайди.
Дунёқарашнинг бу шакли таъсирида турли ишонч, эътиқодлар пайдо бўлган. Масалан, тотем, фетиш, сеҳргарлик ва руҳларга ишонч - эътиқодлар шулар жумласидандир. Булар ёрдамида одамлар бирлашган, ҳаёт машаққатларини ҳамкорликда енгган, табиатдаги стихияли кучларга таъсир кўрсатишган. Бу интилишлар кейинчалик турлича диний имон-эътиқодлар учун асос бўлган. Афсонавий дунёқарашга бугунги кунда эҳтиёж қолмаган бўлсада, эртаклар, саргузаштлар, ривоятларда, адабиёт ва санoатнинг бир қатор жанрларида сақланиб қолган. Умуман афсонавий дунёқараш инсоният маданий тараққиётида муҳим бир босқич бўлган. Афсонавий дунёқарашнинг характерли белгилари: эмоционал- образли шакл. Бу хусусият қаҳрамонлар, худоларнинг образларини яратишда намоён бўлади; табиатни жонлантириш. Бу хусусият инсон фазилатларини теварак-олам ҳодисаларига кўчиришда, космосни, табиат кучларини гавдалантиишда ва жонлантиришда кўзга ташланади. Мифологияда табиат билан инсон олами, тафаккур билан эмоциялар, бадиий образлар билан илмий билимлар ўртасида қатoий чегараланиш йўқ;афсонавий дунёқарашда рефлекциянинг иштирок этмаслиги. Рефлекция - бу инсон онги, фикрининг ўз онги устидан; ўз қарашлари, психологик ҳолатлари, уларни баҳолаш бўйича фикр юритиши; ўзининг фикри юзасидан фикр юритиш; амалий йўналтирилганлик: мифологияда дунёқараш муаммолари амалий вазифалар билан (муваффақият, бахтли ҳаёт, очликдан сақланиш, саломатликни эҳтиёт қилиш) алоқадорлиги.

Download 244.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling