1-мавзу: фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти режа
Фалсафий дунёқараш мураккаб тузилишга эга. У
Download 244.63 Kb.
|
1-Маъруза
Фалсафий дунёқараш мураккаб тузилишга эга. У муайян билимлар, келажакка қаратилган ғоя ва мақсадлар, табиий ва ижтимоий фан ютуқлари, диний тасаввурлар, қадриятлар, ишонч, эътиқод, фикр, ҳиссиёт каби таркибий қисмлардан иборат.
Воқеликни фалсафий ўзлаштиришнинг муҳим бир томони субстанционализм ҳисобланади. (лот. “субстанция” - асосда турадиган моҳият дегани). Субстанция борлиқ, табиат, жамият, инсон ва бир бутун оламдаги барча нарса-ҳодисаларнинг асосини ташкил этадиган бирламчи нарсадир. У моддий ёки руҳий шаклда бўлиши мумкин. Чунончи, қадимги олимларнинг бир гуруҳи моддаларнинг бирон-бир турини, масалан, сув, ҳаво, атом ва шунга ўхшаганларни ана шундай тарзда изоҳлаганлар. (Материализм) Баъзи мутафаккирларнинг фикрича, субстанция - бу мавжудликнинг асоси бўлган мутлоқ ғоя, руҳ ёки субъект онгидир. Чунончи, қадимги юнон файласуфи Пифагорнинг айтишича, субстанция сонлардир. Афлотун субстанция деганда ғояларни назарда тутади. Немис олими Кант назарида, субстанция тажриба берган маълумотларни умумлаштирувчи тафаккурнинг априор шаклидир. Гегель “мутлоқ ғоя”ни субстанция деб қарайди.(Идеализм) Декарт эса субстанция масаласини кўриб чиққанда дунёнинг негизига ҳам материяни, ҳам руҳни қўйган. Фалсафа тарихида дастлабки вақтларда субстанция ҳамма нарсани ташкил этадиган модда деб тушунилган. Ўрта аср Шарқида субстанция Ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд асарларида моддий асос, моҳият сифатида талқин этилган. Кейинчалик бутун коинотнинг асосида турган субстанция худонинг махсус нишонаси деб тушунилади (схоластика). Фалсафа таркиб топган билимлар тизими сифатида ўзига хос бир қатор муаммоларга эгадир. Шулардан бири юқорида кўрганимиз “фалсафа нима?” деган масаладир. Уни ҳал этиш асосида ҳар бир файласуф ўз концепциясини яратади. Уни ҳал қилиш учун конкрет муаммоларни аниқлаб олинади, у ёки бу категориялардан фойдаланилади. Ҳар бир фалсафий тизим ўзининг бош муаммосига эга бўлиб, бу нарса унинг асосий мазмунини ва моҳиятини ифодалаган. Чунончи, антик замон файласуфлари учун оламнинг мавжудлиги ҳақидаги масала ана шундай маънога эга бўлган. Сократ буни “ўз-ўзингни бил” деган тамойил билан боғлайди, янги замон файласуфлари учун бу - билиш қандай амал қилади, деган муаммодир. Бироқ фалсафий тафаккурнинг характерини ёритишга хизмат қиладиган умумий муаммолар ҳам мавжуд. Улар ичида қуйидагилар: “Нима бирламчи: руҳми ёки материя, идеалликми (маънавийлик) ёки моддийликми?'' - деган муаммо асосийлардандир. Борлиқни умумий тушуниш бу масалани ҳал этишга боғлиқдир. Бошқача айтганда, борлиқда моддийлик ва идеалликдан ташқари ҳеч нарса йўқ, уни турлича ҳал этишдан материализм ва идеализм, деган йирик фалсафий йўналишлар келиб чиққан. Материализм ва идеализм ҳақидаги масалага кенгроқ тўхталиб ўтайлик. Материализм ва идеализмга бўлиниш фалсафа тараққиётининг қадимги даврларидан бошланган. Немис файласуфи Г.В.Лейбниц (1646-1716) Эпикурни энг йирик материалист, Афлотунни эса энг улкан идеалист деб атаган эди. Немис файласуфи Ф.Шлегел (1772-1829) шундай ёзган эди: “Материализм ҳамма нарсани материядан келиб чиқиб тушунтиради, изоҳлайди, уни бутун нарсаларнинг қандайдир ибтидоси, манбаи сифатида идрок этади... Идеализм ҳамма нарсани руҳдан келтириб чиқаради, материянинг пайдо бўлишини руҳдан келиб чиққан, деб ҳисоблайди ёки материяни унга бўйсундиради”. Материализм ҳам, идеализм ҳам ўзининг намоён бўлиши жиҳатидан бир хил эмас. Шунга кўра материализм ва идеализмнинг турли шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Материализмнинг қуйидаги асосий тарихий шакллари мавжуд: Download 244.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling