1-мавзу: фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти режа


Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги


Download 244.63 Kb.
bet9/9
Sana16.06.2023
Hajmi244.63 Kb.
#1515100
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Маъруза

Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Фан ривожланишнинг юксак даражасига эришган бўлса-да, лекин амалда фалсафа билан узвий боғлиқ бўлиб қолмоқда. Улар фаол ўзаро таъсирга киришиб, бир-бирининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, фалсафа далилий материалга, синовдан ўтган илмий маълумотларга таяниб, ўзининг мавҳум ғояларини борлиқ билан таққослаш имкониятига эга, фан эса, далилларни қайд этиш ва тавсифлаш билан чекланмай, янада асослироқ хулосалар чиқариш имкониятини қўлга киритади.
XXI аср бошига келиб жаҳонда олимлар сони қарийб олти миллионга етди, тахминан шунча одам фанга хизмат кўрсатувчи меҳнат билан банд (лаборантлар, техниклар, нашриётларнинг ходимлари ва ҳ.к.). Ерда қадим замонлардан бошлаб то XXI асрнинг бошига қадар яшаган олимларнинг умумий сонини олсак, уларнинг ўндан тўққиз қисми бизнинг замондошларимиз эканлиги аён бўлади. Ривожланган мамлакатларда илмий ходимлар сони меҳнатга қобилиятли аҳолининг қарийб 10% ни ташкил қилади, фанни таъминлашга миллий даромаднинг 5% дан кўпроғи сарфланади.
Ҳозирги замон фани жамият, техника, иқтисодиёт, маданият, турмуш ва кундалик ҳаётни йўлга солувчи қудратли кучга айланди. Айни вақтда одамлар бугун фаннинг қудратинигина эмас, балки у билан боғлиқ бўлган хавфларни ҳам яхши англайдилар. Ҳозирги дунё ўз ютуқлари ва ўзининг жўшқинлиги учун фан олдида масъулиятли. Аммо илмий ҳақиқат ўз ҳолича одамларнинг эҳтиёжларига бефарқ. У бепарво ва раҳм-шафқатсиз, чунки у учун инсон омили иккинчи даражали.
Шуни тан олиш лозимки, ҳозирги замонда жамият кўп жиҳатдан фаннинг улкан ютуқлари туфайли ўзини ўзи йўқ қилиш ёқасига келиб қолди. Бу илмий тараққиётни тўхтатиш керак, дегани эмас. Аммо илмий изланишни инсоний, ахлоқий муносабатга бўйсундириш ва балки унинг қайсидир йўналишларини чеклаш зарурлиги тўғрисидаги масала кун тартибига қўйилмоқда. Илмий изланишнинг инсонпарварлашуви, унинг йўллари ва оқибатларига ахлоқий муносабат – бу давримизнинг муҳим муаммоларидир.
Айни шу ҳол фалсафа билан ҳам, ундан муайян фанлар илгари фалсафий тусга эга бўлган тадқиқот предметлари билан ажралиб чиққанида юз беришини тахмин қилиш ўринли бўлади. Бироқ, бундай ҳол юз бераётгани йўқ. Тарих фан фалсафадан қанча кўпроқ ажралса, унда шунча кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлишини, яъни фалсафа нафақат камаймаслиги, балки, аксинча, кўпайишини кўрсатади. Бунинг сабаби нимада? Бу саволга жавобни фан ва фалсафанинг ўзига хос хусусиятларидан, уларни алоҳида-алоҳида тавсифловчи масалалар ва уларнинг ечимлари ўртасидаги тафовутдан қидириш, ўринли бўлади.


Download 244.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling