1-мавзу: фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти режа
Download 244.63 Kb.
|
1-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафий дунёқараш.
Диний дунёқараш. Муайян дунёқараш таркибида диний-илоҳий қарашлар ўзига хос аҳамият касб этади. Улар инсоннинг илоҳга бўлган эътиқоди билан боғлиқ бўлиб, вужудга келишига кўра, бошқа дунёқараш шакллари каби, муайян асосларга эга.
Мифологик дунёқараш афсонавий кучларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлса, диний дунёқараш илоҳий қудратларга эътиқод қўйиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш шаклини инсон қалбидаги қуйидаги ҳолатлар белгилайди: - эмоционал-руҳий ҳолатлар; - иймон-эътиқод; - иймон-эътиқоднинг хатти-ҳаракатларда ифода этилиши. Булар айни пайтда диний дунёқарашнинг асосий тамойилларини ҳам ташкил қилади. Диний дунёқараш ҳар бир даврда муайян ижтимоий вазифаларни бажариб келган. Жамият ҳаётида ҳар қандай, шу жумладан, диний дунёқарашнинг ўрни ва аҳамиятини ҳам сунъий равишида мутлақлаштириш, салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳол айниқса, диний фундаментализм ва экстремизм инсоният учун жиддий хавфга айланган ҳозирги даврда яққол намоён бўлмоқда. Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам муносабати, умрнинг мазмуни, ҳаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илоҳиёт, диний эътиқод тушунчалари билан боғлаб таҳлил қилиш ҳамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг ҳаёт зиддиятларини бартараф қилиш билан боғлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти бениҳоят улкан ва у тобора ортиб бормоқда. Фалсафий дунёқараш. Даставвал “философия” тушунчаси кенг маънода инсоният томонидан тўпланган назарий билимларнинг йиғиндисини билдирган. Фалсафа мифология ва диндан нималарни мерос қилиб олди, деган савол туғилиши мумкин. Фалсафа уларнинг дунёқараш характерини, дунёқараш схемаларини, яъни умуман оламнинг пайдо бўлиши, унинг тузилиши, инсонниг юзага келиши ва унинг борлиқдаги ўрни ҳақидаги масалаларни мерос қилиб олди. У яна бутун инсоният тараққиёти давомида тўпланган ижобий билимларни мерос қилиб олди. Бироқ фалсафада юзага келган дунёқараш муаммолари улардан фарқ қилиб, рационал баҳо, ақл нуқтаи назаридан ҳал этилади. Шунинг учун фалсафа назарий шаклланган дунёқарашдир. Фалсафа - умуман оламга, унда инсоннинг ўрни, инсоннинг инсонга муносабатини ифодалайдиган умумназарий қарашлар тизимидир. Шундай қилиб фалсафа дунёқарашни билимлар шаклида намоён этади ва тизимга солади. Бу нарса фалсафа билан фанни бир-бирига боғловчи муҳим ҳақиқатдир. Фалсафий дунёқарашнинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади. Фалсафий дунёқараш кундалик фаолият, дунёвий, диний, илмий билимлар, ҳаётий кузатишлар ва ижтимоий тарбия таъсирида шаклланади ҳамда ривожланади. Фанда ижтимоий борлиқнинг барча жиҳатлари акс этади. Дунёқарашнинг шаклланишида ҳис-туйғу, ақл-идрок ва тафаккур ҳам муҳим ўрин тутиши табиий. Унинг шаклланиши кишиларнинг ҳиссий кечинма ва кайфиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, инсон кайфиятида унинг ҳаёт шароитлари, ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий тақдири, ёши ва ҳоказолар акс этади. Муайян давр дунёқарашида замон руҳи, ижтимоий кучларнинг кайфияти, интилиши ҳам ўз ифодасини топади. Масалан, бугунги Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурати истиқлол дунёқарашини шакллантиришга улкан таъсир кўрсатмоқда. Download 244.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling