1) индивидуал фаолиятни эгаллашда шахсда объектив ва субъектив омилларга нисбатан муносабати, ички имконияти рўёбга чиқишида;
2. фаолиятни ҳамкорлик дея тушуниш шахслараро коммуникацияни вужудга келиш жараёнида;
3. индивидуал гурухий, жамоавий ҳамкорлик фаолият субъектига айланишида;
4) фаолият субъекти сифатида ҳамкорлик иштирокчиларини тан олиш ва тушуниш уларнинг мақсадида, эхтиёжида, мотивациясида кўриниши кўзатилади.
3. Методология - бу тадқиқотнинг аник яққол методик усуллари мажмуасидир, деган талқин бир катор чет эл манбаларида ўз ифодасини топган бўлиб, аксарият холатларда "методика" термини билан айнийлаштиради. Методикалар ёки методлар мажмуаси тариқасида таҳлил ва талқин килиниши методологиянинг тор ёки кенг маънода тушуниш умумметодологик қарашлар тизимидан ташқарида хукм суришини белгилайди, албатта. Методология тушунчасини учинчи маънода талқин қилиш ва унга асосий эътиборни каратиш ижобий натижаларга олиб келмайди. Чунки ҳар қандай эмпирик, экспериментал методикалар (анкета тест, интервью, социометрия ва б.қ) қўлланилишидан қатъи назар, улар умумий ва хусусий методологиядан ажралган холда тахлил килиниши мумкин эмас. Модомики шундай экан, методикалар методологик муаммони хал қилишга юналтирилган бўлади, бунда тадқиқотнинг муҳим жабхалари хал шарт-шароитидан келиб чиқилади.
Худди шу боисдан умумметодологик принциплар тўғрисида тўғри тадқиқотга татбик килинмасдан, балки улар хусусий методология принциплари ёрдами билан мохиятга кириб боради хозирги замон психологиясида тадқиқотнинг ўзига хос кирраларини ва киёфаларини очиш учун қуйидаги ҳолатларга ахамият бериш мақсадга мувофик
1. Тадқиқот ҳамиша муайян конкрет объектларга каратилган бўлиб, у маълум кўламдаги эмпирик маълумотларни умумлаштирган холда фан предметига ёйишга юналтирилади.
2. Тадқиқотда дифференциал холда амалий, мантикий, назарий муаммолар хал қилиниши, ўз ечимини топиши режалаштирилади.
3. Тадқиқотда ўрнатилган, топилган омиллар билан фаразий мулохазалар ўртасидаги тафовутлар яққол тавсифлаб беришга мўлжалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |