1-Мавзу: Фаннинг методологияси ҳақида умумий тушунча Асосий саволлар: Методология ҳақида умумий тушунча
Download 108.99 Kb.
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Тадқиқот иштирокчиларининг ёши ва жинси хусусиятлари, миллий киёфаси, интеллектуал даражаси, умумий савияси, амалий кўникмалари ва касбий тайёргарлик кўрсаткичи.
- 5.Тадқиқот уюштириш жараёнидаги мухитнинг, вазиятнинг, объектив ва субъектив шарт-шароитнинг «инсон омили» га юналганлиги .
2. Яққол (конкрет) илмий методологиянинг даражаси, бошқача сўз билан айтилганда у ёки бу илмий предметга татбик қилинувчи тадқиқот ўтқазиш принциплари, методларининг мажмуаси.
3.Тадқиқот ўтқазишнинг техникаси, технологияси методикасининг даражаси, яъни ишончли амалий маълумотлар олишни ва дастлабки эмпирик материалларни қайта ишлашни (статистик технологияни) таъминловчи йўл-йўриқлар танлаш. 4.Тадқиқот иштирокчиларининг ёши ва жинси хусусиятлари, миллий киёфаси, интеллектуал даражаси, умумий савияси, амалий кўникмалари ва касбий тайёргарлик кўрсаткичи. 5.Тадқиқот уюштириш жараёнидаги мухитнинг, вазиятнинг, объектив ва субъектив шарт-шароитнинг «инсон омили» га юналганлиги . 6 Текширув материалларининг объектларини умумий талабларга мутаносиблиги, кашфиётларга ижтимоий психологик аҳамият касб этиши, жахон цивилизациясига таъсир ўтқазиш имкониятининг мавжудлиги кабилар. Психология фанининг методологик муаммолари тўғрисида аниқ-равшан мулоҳаза юритиш методологиянинг ўзига қандай таъриф берилганлигини таҳлил қилиб чиқиш лозим, махсус нашрларда (энциклопедия, фалсафий ва психологик лугатларда, айрим монографияларда ҳамда дарсликларда) методология терминига турли-туман шаклда, кенг ва тор кўламда унинг мохиятини ечиб беришга харакат қилинган ва бу аснода муайян даражада аникликка эришилган ҳам. Хозирги замон психология фанида илмий анъаналарга асосланган холда "методология" терминини таҳлил қилинганида илмий ёндашувнинг ҳар хил хусусиятли уч даражаси назарда тутилади ва уларнинг ўзаро алоқаси, ўзаро таъсири ҳамда умумийлик, тақозо этувчанлик томонлари (жабҳалари) зарурий унсур сифатида эътиборга олинади 1.Умумий методология-тадкикотчилар томонидан қўлланиладиган, мажмуавий негиз сифатида асосланадиган билимнинг умумий усули, унга умумий тарздаги фалсафий ёндашув, талқин, табиатшунослик, инсоншунослик тўғрисидаги қонуниятлар, механизмлар мукаммал тарзда акс эттирилишидир. Психология фани учун ижтимоий тарихий тараққиёт давомида анъанавий тус олиб келинаётган диалектика, билиш назарияси, мантик BIOSфера ва ноосфера муносабатларининг умумлашган мажмуаси асос бўлиб хизмат қилади. Умумий методология тадқиқотлар учун (қайси соха булишидан катъи назар) умумий принциплар, қонунлар, қонуниятлар, механизмлар, методлар, тушунчалар, фазалар, боскичлар, муносабатлар яхлитлигини юзага келтиради, аксарият холдарда англашилган ёки англашинилмаган аснода улардан фойдаланиш анъанага айланиб бораверади. 2. Хусусий ёки махсус методология - бу муайян сохдларда қўлланиладиган принциплар, қонуниятлар, методлар мажмуасидир. Хусусий методология умумий методологиянинг (фалсафий илмий асос сифатида ) муҳим принципларини махсус тадқиқот объектларида татбик этишда мужассамлашади. Бу ўз навбатида билишнинг муайян усули бўлиб ҳисобланса-да, лекин у тор доирадаги билим тизимига мослаштирилганлиги билан кескин ажралиб туради. Психология фанининг методологияси келиб чиқиши икки манбадан, яъни психология ва социологиядан иборат эканлиги туфайли умумий методологиянинг принциплари худди шу негизлар шарт-шароитига мослашган холда ифодаланади. Бунга яққол мисол тариқасида фаолият тараққиёт принципларини келтириб ўтиш мумкин, чунончи ушбу тушунчалар фалсафий маънода: а) фаолият инсоннинг борлиқка нисбатан муносабати мохиятини акс эттирувчи усулдир; б) тараққиёт инсоннинг ҳам ижтимоий-тарихий (филогенетик), ҳам индивидуил (онтогенстик) камолотини ифодаловчи меъзондир. Умумий методологиянинг прициплари хусусий методологияга, психология методологиясига мослаштирилади, натижада якка шахс, гурух, жамоа, ёш даври, турли мухитга, вазиятга татбиқ этилади. Умумий методологик прициплар турлича психологик холатларда ўз ифодасини топади; Download 108.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling