1-мавзу. Геодезия тўғрисида умумий маълумот Режа: Геодезия фани ва унинг вазифалари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1547212
1   2   3   4
Bog'liq
1 Мавзу Геодезия тўғрисида умумий маълумот

Ернинг шакли ва катталиги. 
Ер ўз ўқи атрофида айланиши натижасида унга марказдан қочма 
зарраларини ўзаро тортишиш қўчлари таъсирида умумлаштирилган ҳолда 
сфероид (қутблари бўйича сиқилган шар) шаклини олади.
Ернинг физик сатҳи мураккаб бўлиб, уни бирон бир математик формула 
билан ифодалаб бўлмайди, шу сабабли қуйидаги кетма-кет яқинлашишдан 
фойдаланилади. Биринчи навбатда, Ер физик сатҳи геоид шакли билан, геоид 
унга яқин бўлган айланма эллипс–эллипсоид билан ва у ўз навбатида референц 
эллипсоид билан алмаштирилади. 
Ернинг шакли жуда мураккаб ва ўзига хос хусусиятга эга. Ернинг табиий 
юзаси баландлик ва чуқурлик, тоғлик ва текислик, тизма тоғ ва водийлардан 
иборат. Ернинг табиий шаклини аниқлаш жуда қийин. Ернинг шакли деганда, 
унинг табиий шакли эътиборга олинмайди, фақат уни математик шакли 
тушунилади. Ана шу математик шакллардан ернинг табиий шаклига энг яқини 
геоиддир.


Ернинг шакли жуда мураккаб ва ўзига хос хусусиятга эга. Ернинг табиий 
юзаси баландлик ва чуқурлик, тоғлик ва текислик, тизма тоғ ва водийлардан 
иборат. Ернинг табиий шаклини аниқлаш жуда қийин. Ернинг шакли деганда, 
унинг табиий шакли эътиборга олинмайди, фақат уни математик шакли 
тушунилади. Ана шу математик шакллардан ернинг табиий шаклига энг яқини 
геоиддир.
1680 йилда И. Ньютон (1643-1727 йиллар) ўзининг бутун дунё 
тортишиш қонунига асосланиб, ер шакли шар эмас, сфериод (эллипсоид) 
шаклида эканлигини назарий жиҳатдан исботлади, амалиётда геодезик 
ўлчашлар ёрдамида кўп олимлар ер ўлчамлари ва шаклини аниқлашда Ньютон 
фикрини тўғрилигини таъкидлайдилар. 
Ер шарини катталигини аниқлаш билан жуда қадимдан шуғулланганлар. 
Эрамиздан аввал яшаган Пифагор асарларида ер шар шаклида бўлса керак 
деган фикрни учратиш мумкин. Аристотель асарларида эса ерни шар шаклида 
эканлиги ҳақида далиллар келтирилган. Ерни катталигини аниқлаш методини 
эрамиздан олдинги Эротосфер асарларида учратиш мумкин. Ер шари 
катталигини аниқлашни геодезик методи градус ўлчаш методидир, 
S - меридианни 1
0
ёйи узунлиги, 
R - меридиан айланмасининг радиуси. 
Градус ўлчаш методи икки қисмдан: 
1. Меридианда жойлашган 2 нуқтани оралиғидаги масофани геодезик усулда 
ўлчаш. 
2. Шу нуқталарни географик кенглигини ўлчаш натижасида 2 нуқта орасидаги 
жойни график нуқтасини ўлчашдан иборат. 
Ер эллипсоидини элементлари градус ўлчаш натижаларига асосланиб 
ҳисоблаб чиқарилади. Француз олими Деламбер (1800) ҳисоблаб чиқарган ер 
эллипсоиди ҳозир фақат тарихий аҳамиятга эга.
МДҲда 1946 йилгача геодезик ишларда немис астрономи Ф. В. Бессель 
(1841) ҳисоблаб чиқарган ер эллипсоиди элементларидан фойдаланилар эди. 
Кейинги йилларда совет олимлари Бессель эллипсоиди МДҲ территориясида 
геоид шаклдан анча фарқ қилишини аниқлашди. 
Америкалик олим Хейфорд ер эллипсоидини элементларини 
ҳисоблашда АҚШда ўтказилган градус ўлчаш натижасига асосланди. 1924 
йилда Халқаро геодезия ва геофизика жамияти бу эллипсоидни халқаро 
эллипсоид деб қабул қилишни таклиф этди. 
1940 йилда Красовский ер эллипсоидини элементларини ҳисоблаб 
чиқди. Бу эллипсоидга Красовский референц-эллипсоиди деб ном берилди. 
Красовский эллипсоиди ерни ҳақиқий шакли геоидга яқин. 
Ер эллипсоиди қутблари сиқиқлиги: 1:298,3. Радиуси 6371,11 км.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling