1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий корхона.
- Хусусий корхонанинг ташкилий тузилмаси.
- Масъулияти чекланган жамият.
- Масъулияти чекланган жамият бошқарувининг ташкилий тузилмаси.
Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш корхона мол-мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек, ўзи ваколат берган идоралар ёки корхона кенгаши орқали амалга оширади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг қуйидаги турлари фаолият кўрсатмоқда: Хусусий корхона. Ўзбекистон Республикасининг „Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунига кўра: „Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона” деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади. Хусусий корхонанинг ташкилий тузилмаси қуйидагича (3.1- расм) бўлиши мумкин. 3.1- расм. Хусусий корхонанинг ташкилий тузилмаси. Хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради. Унинг асосий функциялари қуйидагилардан иборатдир: низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; хусусий корхона Низом жамғармасини белгилаш ва шакллантириш; режа ва ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш; хусусий корхонани ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; хусусий корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш; хусусий корхона олган фойдани ўз ихтиёрига кўра ишлатиш; хусусий корхона мулкини тасарруф этиш (бошқа шахсга, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа корхоналар низом жамғармасига ҳисса тариқасида киритиш ва ҳоказолар). Масъулияти чекланган жамият. Ўзбекистон Республикасининг „Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига биноан: „Бир ёки бир неча шахс томонидан ташкил этилган, Низом жамғармаси (устав капитали) таъсис ҳуж-жатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади”. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари эса жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда мустақил тарзда жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари жавобгарлигининг энг юқори миқдори қўшимча масъулиятли жамиятнинг Низомида назарда тутилади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Бундай жамият бир шахс томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин бўлиб, у жамиятнинг ягона иштирокчисига айланади. Умуман эса жамият иштирокчиларининг сони 50 кишидан ошмаслиги лозим. Жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида очиқ акциядорлик жамияти этиб қайта тузилиши керак. Масъулияти чекланган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият бошқарувининг олий органи ҳисобланади.Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг якка бошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал органи томонидан амалга оширилади. 3.2- расм. Масъулияти чекланган жамият бошқарувининг ташкилий тузилмаси. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling