1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet21/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Қисқача хулосалар

Ўзбекистон Республикасининг „Корхоналар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ: „Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларининг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона деб аталади “.


Корхона персонали — юридик шахс ҳисобланган корхона маъмурияти (иш берувчи) билан ёлланган ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини шартнома асосида мувофиқлаштириб турадиган жисмоний шахслардир.
Корхона персонали шахсий таркибига унда банд бўлган барча ходимлар: ёлланиб ишлаётган ишчилар, мутахассислар, раҳбарлар ҳам, ишлаётган мулк эгалари ҳам киради.
Меҳнатни ташкил этиш тизимига таъсир кўрсатадиган қуйидаги омиллар мавжуд: меҳнат таъсири, технология таъсири, стратегиктаъсир.
Хусусий корхонада иш берувчи (мулкдор) билан ходим ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.


4-мавзу: Меҳнат тақсимоти ва кооперацияси.
1.Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат тақсимоти ва унинг шакллари
2.Меҳнат тақсимотининг мақсадга мувофиқ чегараси ва у бузилганда юз берадиган оқибатлар.
3.Меҳнат кооперацияси ва унинг турлари
4.Касблар ўриндошлиги ва кўпстанокларда ишлаш.


4.1. Бозор иқтисодиёт шароитида меҳнат тақсимоти ва унинг шакллари
Бозор иқтисодиёти шароитида, рақобатда енгиб чиқишнинг асосий омилларидан бири, макроиқтисодиётга тааллуқли, жамият ва шахсий секторлардаги корхоналарда ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) самарадорлигини оширишга эришишдир. Бунга асосан, мавжуд ишчи кучидан оқилона фойдаланиш эвазига муваффақ бўлиш мумкин. Ишчи кучидан самарали фойдаланиш, кўпинча, бажарилиши зарур бўлган ҳар хил ишлар (хизматлар) айрим ижрочилар ўртасида тўғри тақсимланишига, чунончи улар иш билан малакасига, тажрибасига ва ҳатто зукколигига яраша баб-баравар таъмин этилишига боғлиқ. Масалани мақсадга мувофиқ ҳал этиш учун, биринчи навбатда, бажарилиши зарур бўлган меҳнатни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида пухта ўйлаб, оқилона тақсимлаш лозим. Бу ташкилий масала меҳнат тақсимоти деб аталади. Меҳнат тақсимоти деганимизда, ҳар хил меҳнат турларининг бир-биридан ажратилишини, пировардида меҳнат фаолияти билан бандликни тушунамиз. «Меҳнат тақсимоти» атамаси ходимларнинг меҳнат функцияларини аниқ белгилашни ва биргаликдаги фаолият давомида уларни чегаралаб, ажратиб қўйишни англатади.
Меҳнат тақсимоти иқтисодий интеграциянинг асосий йўналишларидан бири сифатидаги табиий ва зарурий жараён бўлиб, унинг кераклиги ва аҳамияти кўпгина олимлар томонидан исботлаб берилган. Чунончи, марказий осиёлик Беруний ва Ибн Сино ҳам бу масалага алоҳида эътибор берганлар.
Макроиқтисодиётга тегишли корхоналарда меҳнат тақсимотининг ҳар хил шакллари қўлланилади. Бу шакллардан энг кўп қўлланиладиганларини кўриб чиқамиз:

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling