1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet17/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

3.3. Корхона ходимларинг тузилмаси.
Корхона персонали мураккаб, ўзаро боғлиқ тузилмага эга (3.7- расм).
Ташкилий тузилма — бошқарув бўғинларининг ўзаро боғлиқ, ўзаро бўйсунувчи таркибидир.
Функционал тузилма — бошқарув функцияларининг раҳбарият
ва алоҳида бўлинмалар ўртасида тақсимланишини акс эттиради.






Роль тузилмаси — ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ижодий иштироки, жамоадаги ўзаро муносабатлар хусусиятларидир.
Ижтимоий тузилма — меҳнат жамоасининг ижтимоий хусусиятлари (жинси, ёши, миллати, касби, малакаси, маълумоти ва ҳоказолар)ни ифола этади.
Штатлар тузилмасида бўлинмалар таркиби, лавозим ва хизмат вазифалари рўйхати. мансаб маошлари ва иш ҳақи миқдори акс этади.
Персонал тузилмасида, шунингдек. қуйидаги тушунчалар ҳам мавжуддир:
Бошқарув бўғини — муайян босқич (даража)даги ташкилий тузилманинг мустақил қисми ҳисобланиб, бошқарув аппарати ва ишлаб чиқариш бўлинмаларидан иборатдир.
Бошқарув босқичи (даражаси) — корхона ташкилий тузилмаси юқори бўғиплари (босқич, даражалари).
Бошқарув аппарати — бошқарув тизимининг тегишли бўлинма, хизматларга раҳбарлик қилиш, фаолиятларини мувофиқлаштириш ҳуқуқига эга ходимлар жамоасидир.
Таркибий бўлинма — ташкилий бўлинма тўкрисидаги низом асосида бошқарув бў| инининг мустақил қисмидир. У функционал ва ишлаб чиқариш таркибий бўлинмаларга бўлинали.
Функционал таркибий бўлинма — бошқарувнинг муайян функциялари (масалан, ишлаб чиқаришни тайёрлаш, бухгалтерия ҳисоби. иқтисодий рсжалаштириш), вазифаларини амалга оширувчи бошқарув аппаратининг мустақил қисми ҳисобланади. Унинг фаолиятида пировард натижа — бошқарув қарорлари тайсрлашдир.
Ишлаб чиқаришнинг таркибий бўлинмаси — ишлаб чиқаришии тезкор бошқариш вазифаларини бажарувчи ҳамда моддий маҳсулот ишлаб чиқаришни (уй-жойлар, тайёр маҳсулотлар, юк ташиш ва бошқалар) таъминловчи бошқарувнинг мустақил бўгинидир.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling