1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet16/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Қуйи бўғин раҳбарлари (Loves management) — гуруҳлар, бригада раҳбарлари, усталардан иборатдир.
Корхона персонали (жисмоний шахслар) — ўз навбатида, ишчилар, муҳандис-техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимларга бўлинади.
Ишчилар малакали, ярим малакали, малакасиз ишчиларга бўлинади.
Корхона персонали технологик жараёндаги иштирокига мувофиқ:

  • асосий (ишлаб чиқариш билан банд бўлган) ишчилар;

  • ёрдамчи (бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлмаган) ишчи-чаргабўлинади.

Корхона персонали меҳнат фаолияти муддатига биноан доимий, вактинча, мавсумий ходимларга ажратилади.
Персонал таркибида ходимларнинг ижтимоий турлари мавжуддир.

  1. Ижтимоий етук бўлмаган ходим („X)

  2. Нисбатан ижтимоий етук ходим („Y).

  3. Ижтимоий етук ходим (у „Персонални бошқариш" фанида „Z” ҳарфи билан белгиланади).

X” гуруҳига мансуб ходимлар меҳнат қилишга қодир бўлмаган ва меҳнат қилишни хоҳламайдиган шахслар ҳисобланади. Одатда. улар малакасиз ходимлардан иборатдир. Аммо „X” гуруҳида билим салоҳияти юқори, бироқмеҳнах фаолиятига „кўнгилочар машғулот” сифатида қараб, корхонада асосан компьютер ўйнаш, ҳамкасблар билан суҳбатлашиш, турли китобларни мутолаа қилиш билан ўзларини машғул қилишга интилувчан шахслар ҳам учрайди. Бу гуруҳнинг иш самарадорлиги ғоят паст бўлади.
„X” гуруҳи меҳнат фаолиятини бошқарувни ўз қўлига оладиган авторитар раҳбар ташкил этиши мумкин. Бундай раҳбар бошқа-рувнинг маъмурий усулига таянганҳолда, меҳнат фаолиятини қатьий режалаштириш, мунтазам назорат ўрнатиш, ишлаб чиқариш қоидаларига ва меҳнат интизомига риоя этмаганларга жазо чораларини қўллаш ҳисобига кўзланган натижага эриша олиши мумкин.
Yгуруҳи қисман мулкдорлар ва қисман меҳнат қилишга иштиёқи мавжудлардан ташкил топади. Бундай гуруҳларда етарли билимларга эга бўлмаган, белгиланган топшириқларни бажаришга кўникмаси йўқ ходимлар кўпчиликни ташкил этади. Мазкур гурухларда, одатда, таъминотда узилишлар учраб туради, меҳнатга ҳақ тўлаш эса бир текисчилик асосида амалга оширилади.
Бу гуруҳда раҳбарлик қилувчилардан, энг аввало, ходимларга ишлаб чиқариш вазифаларини аниқ белгилаб беришлари, жамоа орасидаги ҳақиқий етакчиларни аниқлаб, уларни бригада бошлиқлари, лойиҳа раҳбарлари, уста лавозимларига кўтарилишлари талаб этилади. Бундай гуруҳларга раҳбарлик, одатда, демократик асосда олиб борилади.
Z гуруҳи — меҳнат қилишга тўла қодир ва астойдил интилувчан ходимлардан таркиб топади. Улар, одатда, юқори малакага эга, ишга қизиқишлари кучли бўлади. Бундай гуруҳларда раҳбарлар ўз ваколатларининг бир қисмини жамоага беришлари, ходимларни
ишлаб чиқаришга оид қарорлар қабул қилишга кенг жалб этишга интилишлари зарур.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling