1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Корхона ходимлари, уларнинг таркиби ва туркумланиши


Download 4.29 Mb.
bet15/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

3.2. Корхона ходимлари, уларнинг таркиби ва туркумланиши.
Корхона персонали — юридик шахс ҳисобланган корхона маъмурияти (иш берувчи) билан ишга ёлланган ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини шартнома асосида мувофиклаштириб турадиган жисмоний шахслардир.
Бундай меҳнат муносабатларида ходимлар корхона эгалари (мулкдорлари) ёки корхона мулкига шерик бўлишлари ҳам мумкин.Улар бу ҳолда корхона фойдасидан ўз улуш (дивиденд)ларига эга бўлибгина қолмасдан, корхонадаги шахсий меҳнат фаолияти учунтегишли иш ҳақи ҳам оладилар.
Шахсий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар ҳамда оилавий корхоналарда машғул бўлганлар юридик шахс сифатида рўйхатга олинган бўлсаларда, ёлланиб ишлаётган персонал таркибига киритилмайди. Чунки улар ўз меҳнатлари учун соликлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилгандан сўнг ихтиёрларида қоладиган даромадлари ҳисобидан ҳақ оладилар.
Корхона персонали шахсий таркибига унда банд бўлган барча ходимлар: ёлланиб ишлаётган ишчилар, мутахассислар, раҳбарлар ҳам, ишлаётган мулк эгалари ҳам киради.
Замонавий корхона таркиби қуйидагичадир:
— мулкдорлар(акциядорлар);
— бошқарувчилар (менежерлар);
— корхона персонали (жисмоний шахслар).
Мулкдорлар (акциядорлар) — бир киши ёки акцияларнинг тегишли қисмига эга гуруҳ бўлиши мумкин. Уларнинг асосий мақсади фойда (дивиденд) олишдан иборат. Мулкдорлар корхонани ўзи мустақил бошқариши ёки бошқариш ҳуқуқини ёллаган бошқарувчи , (менежер)га бериши мумкин.
Бошқарувчилар (менежерлар) улар компания, унинг таркибий бўлинмасига раҳбарлик қиладилар. Бошқарувчи (менежер)нинг (мақоми унга мулкдор томонидан берилган мақомга боғлиқдир.
Менежерлар юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари тоифаларига гбўлинади.
Юқори бўғин бошқарувчиси (Тор management) — бу тоифа раҳбарларига компания ва фирмалар президентлари, бошқа ижрочи ,иректорлар, уларнинг ўринбосарлари, бошқарув органлари аъзолари киради.
Ўрта бўғин раҳбарлари (Middle management) корхона мустақил бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари ҳисобланади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling