1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Меҳнат кооперацияси ва унинг шакллари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ихтисослаштирилган цехларнинг цехлараро кооперацияси.
4.2. Меҳнат кооперацияси ва унинг шакллари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда (ижтимоий ёки хусусий секторлигидан қатъи назар) ихтисослаштирилган ижрочилар жамоасининг бирликдаги меҳнати билан маҳсулот ишлаб чиқарилади ёки хизмат кўрсатилади. Меҳнатни ташкил қилишнинг муайян, пировард маҳсулот олишга қаратилган битта меҳнат жараёнида ёки ўзаро боғлиқ турли меҳнат жараёнларида кўп ижрочилар биргаликда ва режали равишда иштирок этадиган шакли кооперация деб аталади. Якка ҳунармандчиликка нисбатан кооперацияда меҳнатнинг ижтимоий самарадорлигини оширувчи қатор афзалликлар бор. Булардан асосийлари қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш воситалари (иморат, жиҳозлар, асбоб-ускуналар) биргаликда ишлатилиши натижасида уларнинг тежалиши, якка киши кучи ва малакаси етмайдиган ишларни, хизматларни бажариш (оғир, қўпол, кўтариш ва ташиш ноқулай юкларни кўтариш ва ташиш ҳамда мураккаб ишларни бажариш) имконияти, айрим шахсларнинг маълум бир ишни ёки хизмат кўрсатишни бир қанча ижрочилар билан биргаликда бажарганларида, ҳар бирининг шахсий иш қобилиятини оширадиган қувватини (энергиясини) алоҳида равишда орттиришга сабаб бўлади. Натижада меҳнат фаоллигининг ортиши, пировард – натижага тез етишиш, биргаликда ишлашни ташкилий комбинациялаш (масалан, машинанинг эҳтиёт қисмларини ташиб бориш ўрнига уларни қўлма-қўл узатиш), долзарб пайтларда (қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини йиғиб - териб олиш пайтларида) кўплаб одамларни ишга жалб этиш керкак бўлади. Бундай ҳолларда меҳнат самарадорлиги меҳнат қуроллари ўзгармай туриб, биргалашиб ва бир - бирларига қизиқишиб ҳаракат қилиш эвазига ошади. Меҳнат кооперациясининг мақсадга мувофиқ ташкилий шаклларни танлаш – меҳнатни ташкил қилишнинг меҳнат тақсимотидан кейинги, иккинчи муҳим масаласидир. Ижтимоий ва хусусий сектор корхоналарида техниканинг ривожланиш даражасига, ишлаб чиқариш жараёнлари тизимининг ташкил этилиш характери ва усулларига қараб меҳнат кооперациясининг турли шаклларидан фойдаланилади. Ихтисослаштирилган цехларнинг цехлараро кооперацияси. Бунда корхонадаги бир неча цех жамоасининг бир хил ишлаб чиқариш жараёнида ёки турли бўлса-да, бир-бири билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида режали равишда ва биргаликда иштирок этиши тушунилади. Цехларнинг мавжуд ихтисослашиш ва ташкил этилиши принципларига қараб саноат корхоналаридаги меҳнат кооперацияси кўп жиҳатдан умумий характердаги турли шакллар касб этади. Масалан, ҳар бир корхонанинг асосий ва ёрдамчи цехлари бўлади. Ёрдамчи цехларнинг жамоалари асосий ишлаб чиқариш цехларидаги жамоаларга хизмат кўрсатадилар, яъни уларни асбоб-ускуналар ва мосламалар билан таъминлайдилар, улардаги асосий технологик асбоб-ускуналарни ўз вақтида таъмирлайдилар ва ҳ.к.лар. Асосий цехлар ва уларни материаллар, идиш ва ҳ.к.лар билан таъминлаб турувчи кўмакчи бўлимлар, цехлар ўртасидаги меҳнат кооперацияси ҳам худди шундай бўлади. Ҳар бир корхонада асосий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлов бериш ва ишлаб чиқариш цехлари ўртасида меҳнат кооперацияси мавжуд. Цехлараро бундай меҳнат кооперациялари шунга асосланадики, тайёрлов цехларининг жамоалари ишлов бериш цехларини зарур яримфабрикатлар билан таъминлаб турадилар, яримфабрикатлар бу цехларда ишланиб, ишлаб чиқариш цехига ўтказилади, ишлаб чиқариш цехида эса бу корхона маҳсулоти тамомила ишланиб бўлади. Мазкур цехлар ўртасида мустаҳкам меҳнат кооперацияси, бугунги жамоаларнинг меҳнат фаолиятида тўла уйғунлик бўлган тақдирдагина истаган корхонада режали равишда узлуксиз тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш таъмин этилади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling