1-мавзу. Индустриал иқтисодиёт” фанига кириш. Режа


«Индустриал иқтисодиёт” фанининг демократик бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар талабига мос вазифалари


Download 103.87 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2023
Hajmi103.87 Kb.
#1218160
1   2   3   4
1.4. «Индустриал иқтисодиёт” фанининг демократик бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар талабига мос вазифалари
Ҳар қандай фан каби «Индустриал иқтисодиёт” фани ҳам энг аввало, ўз йўналиши бўйича илмий қараш ва назарияларга таянади. Унинг асосий вазифаси саноат соҳасига тааллуқли иқтисо­дий билим ва илм ҳамда муайян кўникма билан қуроллантиришдан иборатдир.
Бу фан, биринчидан, иқтисодиётнинг саноат соҳасидаги сир- асрорларини билиб олишга; иккинчидан, бу тармоқ иқтисодиётида қўлланиладиган барча иқтисодий тушунчаларни тавсифлашга, улар реал иқтисодий воқеликнинг илмий инъикоси, ифода этилиши эканлигини англашга кўмаклашади; учинчидан, ишлаб чиқариш санъатини эгаллаш бўйича билим ва кўникма беради. Демак, «Индустриал иқтисодиёт” фани фақат назарий томондангина эмас, балки амалий жиҳатдан ҳам билим бериш вазифасини бажаради. Бу фанни пухта эгаллаган ҳар бир иқтисодчи мавжуд иқти­содий кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамиятини яхши тушунадиган, уларни тўғри ҳисоблаш ва аниқлашни биладиган, улар динамикасидан тегишли хулосалар чиқара оладиган бўлади.
Ҳар қандай билим ҳам, ҳатто, жамият ҳаётининг чуқур негизларига кириб борувчи илм ҳам муайян ҳаракат учун қўлланма бўлганлиги, жамиятни тубдан ўзгартиришнинг амалий мақсадларига хизмат қилганлиги учун қимматлидир. Шу сабабли «Индустриал иқтисодиёт” ҳам фундаментал фанлар қаторидан ўрин олиб, иқтисодий тараққиётнинг муҳим қонун-қоидаларидан саноат соҳасида фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бераётганлиги туфайли аҳамиятли ҳисобланади.
«Индустриал иқтисодиёт” фанининг муҳим вазифаларидан бири - бу методологик вазифадир. «Индустриал иқтисодиёт” иқти­содий фанлар мажмуида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки барча иқтисодий-методологик масалаларнинг илмий ва амалий талқини, энг аввало, саноат соҳасида амалга оширилади.
«Индустриал иқтисодиёт” фанининг вазифалари республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг объектив шароитлари, давлат иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ва унга биноан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни билан белгиланади. Улардан энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
- мустақил ва қудратли давлат иқтисодий сиёсатининг моҳияти ва мақсадини тушунган ҳолда саноат ишлаб чиқариши ҳамда унинг бўғинларида бу сиёсатни амалга оширишнинг йўл-йўриқларини тўла англаш;
- саноат ишлаб чиқаришининг ҳолати ва ривожланиш хусусиятларини ўрганиш, таҳлил этиш ва унинг истиқболини белгилаш ҳақида фикрлаш;
- саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш, бошқариш, самарадорлигини оширишнинг илмий ва амалий асосларини аниқлаш бўйича билим ва кўникма бериш;
- саноат ресурслари, ишлаб чиқариш фондлари ва қувватларидан бекаму кўст, оқилона фойдаланиш;
- фан-техника тараққиёти ва инновациянинг иқтисодий аҳамияти ва моҳиятини англаш, саноат маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг фойдалилик даражасини ошира бориш санъатини эгаллашга кўмаклашуви буйича билим ва кўникма бериш;
- саноат соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолиятнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмунини ҳамда бу борадаги ўзаро ҳамкорлик ва иқтисодий интегратсиянинг ролини тушунтириб беришдан ҳам иборат.
Ушбу фаннинг яна бир энг муҳим вазифаси - бу саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сарфланаётган харажатлар тизими, маҳсулот таннархи, нарҳларнинг шаклланиши, фойда ва рентабеллик, молиялаш ва кредитлаш масалалари бўиича билим, илм ва кўникмалар беришдан иборат.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. «Индустриал иқтисодиёт” фани нима учун ўқитилади?

  2. «Индустриал иқтисодиёт” фанининг объекти деганда нималарни тушунасиз?

  3. «Индустриал иқтисодиёт” фани ёрдамида қандай қонунлар ва қонуниятлар ўрганилади?

  4. «Индустриал иқтисодиёт” фани қандай фанлар билан чамбарчас боғлиқ?

Download 103.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling